ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 4 ноября 2017 г.

Алишер МУҚИМОВ

ИШИМ ТУШСА...

Ишим тушган кишида кар кулоқ бўлгай,
Ишим тушган кишидан қалб узоқ бўлгай.

Иши тушса бировнинг менга, тинглайман,
Ишим тушса бировларга чатоқ бўлгай.

Иши тушса яқин бўлгай йироқлар ҳам,
Ишим тушса яқинлар ҳам йироқ бўлгай.



Иши тушса қабоқларда табассумдир,
Ишим тушса табассумлар қабоқ бўлгай.

Иши тушганда чалгай қўнғироқларни,
Ишим тушса, "бузилган қўнғироқ" бўлгай.

Иши тушса, Алишер, кел деган кимса,
Ишим тушса, десам келгин, "чўлоқ" бўлгай.

Алишер МУҚИМОВ
02.11.2017.

Комментариев нет:

Отправить комментарий