ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 3 ноября 2017 г.

Муҳаммад Исмоил

ИСЁН

Кетмоқдаман, аста-аста қадам ташлаб.
Кетмоқдаман, маҳзун маҳзун, юрагим хун.
Кун санадим, ўтаётган кунга қараб.
Сўнгги кундай бўлиб қолди, ҳар келар кун.

Ўт ёқаман туни бўйи, тонгга пешвоз.
Кўксимда чўғ, бу ҳаётга тўйганим йўқ.


Кечагина мен қўлимга олганман соз.
Ҳали уни ерга ташлаб қўйганим йўқ.

Умр — жар бўйида яшамоқ кулиб.
Бир кун зирҳли тошлар сари қуламоқ бор.
Кўкка учмай, учаолмай кетмай ўлиб,
Кетмай ўлиб, раҳм қилгин, Парвардигор.

Ҳолсиз совиб бораётир баданим ҳам
Захдан сўниб тинаётир танимда қон.
Юзинчи бор, мингинчи бор, ёққанча шаъм,
Яшайман деб, юрагимда инграр исён

Кетмоқдаман аста-аста ташлаб қадам.
Барибир бор, йўл сўнггига етмоқ, етмоқ...
Бу дунёнинг бор азоби — кичкина ғам.
Дунёда энг катта азоб — кетмоқ, кетмоқ...


Муҳаммад Исмоил

Комментариев нет:

Отправить комментарий