ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 3 ноября 2017 г.

кунлар совиши


🍒☺️Кунлар совиши билан кўпчиликда шамоллаш, ҳолсизлик, кайфиятнинг ўзгариши, стресс ҳолатлари кузатилади.Бу муаммоларни фойдали маҳсулотлар билан ҳал этиш мумкин. Сизларнинг эътиборингизга инсон организми учун фойдали бўлган 5 та маҳсулотни ҳавола этамиз.
1. Карам сурункали касалликларни олдини олишда ёрдам беради. Карамда барча витаминлар, жумладан, С, В1, В2, В3, В6 ва Клар мавжуд. Барра ёки тузланган карам бирдек фойдали ва
мазалидир.
2. Қовоқ — кузнинг ширин ва фойдали неъмати. Қовоқни парҳез вақтида истеъмол қилиш айни муддао бўлади. Унинг таркибида бета-каротин бўлиб, кўзни ўткирлаштиради. РР, Е, Т, К витаминлари эса анемияга даво ҳисобланади.
3. Лавлагининг камлиги сабаб, у парҳез озуқадир. Унинг таркибида фосфор, магний, темир витаминлари мавжуд. Лавлагини димланган, қайнатилган ёки дудланган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Унинг барча фойдали витаминлари сақланиб қолиши учун бутунлигича тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
4. Олманинг фойдали
тарафлари ҳақида қанча гапирсак ҳам оз бўлади. Олма таркибидаги витаминлар: С, РР, В, Н, Е, ҳамда темир, магний, кальций, йод, фосфор. Ўзингизнинг овқат рационингизга олмани доимий равишда қўшинг, ва албатта, унинг фойдасини сезасиз.
5. Селдер кўкатнинг илдизи ҳам, барглари ҳам фойдали. Юқоридаги маҳсулотларимиз каби унинг ҳам таркибида кўпгина фойдали витаминлар мавжуд. Булар: А, С, РР, Е, шунингдек, калий, темир, рух. Селдер ҳазм қилишни яхшилайди. У яна артериал босимни мувофиқлаштиради, ревматизмда ҳам жуда фойдали.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий