ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 29 октября 2017 г.

Андижонда халқаро конференция иш бошлади

Андижонда халқаро конференция иш бошлади
Ватандан хабарлар | 10/27/2017 5:39
Андижонда халқаро конференция
Бугун Андижан шахрида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни” мавзузида халқаро илмий амалий конференция иш бошлади.
Конференцияни Ўзбекистон республикаси Фанлар Академияси вице – президенти Баҳром Абдураҳимович Абдухалилов ва пониялик профессор Эйжи Манолар бошқариб боришмоқда.

Конференция бошланишидан аввал вилоят ҳокими, сенат аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмановнинг табрик сўзи ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг Бобур халқаро жамоат фонди раиси, г.ф.н. – фахрий профессор Зокиржон Машрабов “Бобуршунослик ва Бобур халқаро жамоат фонди” мавзусида сўзлади. Унинг сўзи инглиз тилига таржима қилиб турилди.
У 25 йил давомидаги қилинган ишларни ва жамғарма чиқарган китобларни кўрсатди. Шундан сунг Япония фанлар академияси аъзоси, профессор Эйжо Мано “Бобурнинг образларни тасвирлаш маҳорати “БОБУРНОМА” мисолида мавзуида қизиқарли чиқиш қилди. Унинг чиқиши ўзбек тилига ўгирилиб турилди.
Туркиядан келган меҳмон, Туркия Жумхурият университети профессори Билол Южел “Бобур девони ва “БОБУРНОМА” ўртасидаги ўхшашликлар” ҳақида марузаси соф турк тилида бўлди ва қарсаклар билан бўлиб турилди. Айниқса Бобур рубоийларини таржимонсиз тўлиқ ўқилиши конференция қатнашчиларини ўзига буткул ром қилди.
Таниқли шоир, исломшунос олим Мирза Кенжабек томонидан “Бобурмирзонинг фиқхий ва тасаввуфий қарашлари” мавзуидаги бетакрор маърузаси қарсаклар билан бўлиниб турилди. Шундан сўнг Ҳиндистондан келган профессор Мансура Ҳайдарнинг “Бобур ижодининг янги қирралари хакида”ги маърузаси инглиз тилида тингланди ва диктор тамонидан ўзбек тилига таржима килиниб турилди.
Навбат Туркиянинг Ҳўжайли университетидан келган профессор хоним Муннавар Текжонга берилди. У соф турк тилида “Бобур асарлари – муҳим тарихий манба” мавзуида маъруза қилди.
Сўнгра Озарбайжондан келган профессор хоним Алмаз Биннетова “Бобур асарларининг БОКУ нусхалари” мавзуида видеоролик орқали қўлёзма асарларни кўрсатиб қизикарли чиқиш қилди.
Туркманстон Фанлар академияси Миллий қўлёзмалар институтидан ф.ф.н Раҳиммамат Куренов “Бобурнома” асарларида туркман харбийларининг баёни мавзуидаги маърузаси қизиқиб тингланди.
Шундан сўнг Қобулдаги “БОҒИ БОБУР” директори (Афғонистон) Ахмадшох Вардак “Боғу Бобур” тақдимоти тингланди. Сўнг у қарсак садолари остида афғон тилида Қобулда нашр этилган Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” китоби билан Эркин Воҳидов шеърлар тўпламини Зокиржон Машраповга топширди.
Конференция эртага ҳам давом этади.
профессор Абдуқодир Сатторов,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Андижон шаҳридан



Андижонда иш бошлаган халқаро конференция бугун ўз ишини давом эттирди (2)
Ватандан хабарлар, Ўзбекистон | 10/29/2017 10:21 AM
4603 марта ўқилди
Андижан шаҳрида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларининг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни” мавзузида халқаро илмий амалий конференция иш бошлагани ҳақида муқаддам хабар бергандик.
Бугун бу мавзуни давом эттирамиз.
Тушликдан сўнг Ўзбекистон-Хитой қўшма архиологик экспедицияси фаолияти ҳақида Хитой республикаси профессори Жу Янг Ши Андижандаги казилмалар ва айникса МИНГТЕПА топилмаларидаги маълумотларни видороликда келтириб, кейинги икки йилдаги кузатишлари ҳақида гапириб ўтди.
Ундан сўнг раис БОБУР халкоро мукофатини топшириш тўғрисида келишиб олдилар ва тўрт нафар тадқикотчига БОБУР фонди мукофати топширилди.(суратда)
“Захриддин Мухаммад Бобур ижодининг таъсвирий саънат таракиётига таъсири” мавзусида Ўз ФА Темурийлар тарихи давлат музейи рахбари ф.ф.н профессор Абдумажид Мадрахимов маърузаси тингланди. Сўнг бу мавзуни тиб фанлари доктори, профессор Мирмахмуд Мирсайдуллаев “Бобурнинг буюк мероси” билан давом эттирди.
Фарғона давлат универсетитидан келган Ф.ф .д профессор Хабибилло Жўраевнинг “Бобур ижодидаги ғурбат ва ғариблик талқинлари” мавзусидаги марузаси тингланди. Шундан сўнг келган мехмонлар уч шўъбага бўлинишиб, тадбирни давом эттиришди.
Биринчи шўъба раиси профессор Саидбек Хасанов, котиб Буробия Ражабова бошчилигида “Бобур даври тарихи, адабиёти ва санъати ” мавзусида марузалар тинланди. Жумладан Ўз ФА Санъатшунослик институти домласи, профессор Мавлюда Юсуповани, ЎзФА Навоий номидаги адабиёт музейи ходими, ф.ф.н Отабек Жўрабоевни “Бобурнинг девончилик борасидаги қарашлари” марузаси, Термиз ДУ дан ф.ф.н Бобоназар Муртазаевни “Бобурнома”да савдо карвонлари зикри марузаси, Республика маънавият ва маърифат маркази Андижан бўлими рахбари, тадқиқотчи Аббосбек Исроиловни “Захриддин Мухаммад Бобурнинг сиёсий ва хуқуқий қарашлари “марузалари тингланди.
Иккинчи шўъба эса Акрамжон Йўлдошев раислигида ва Неъматжон Отажанов котиблигида “Бобур асарлари таржимаси ва қўлёзма меросининг ўрганилиш муоммалари” мавзусидан марузалар тингланди. Жумладан ЎзДЖТУ домласи, ф.ф.д Гулноз Холлиевани “XX аср рус бобуршунослигининг номаълум сахифалари” маърузаси, ф.ф.д. профессор Неъматжон Отажоновни “Хенри Бевриж – толмас бобуршунос” маърузаси , Андижан машинасозлик институти домласи, т.ф.д профессор Улугбек Абдуллаевнинг “Бобурнома ” – мухим этнографик манба сифатида“ номли марузаси, ф.ф.н Тошмирза Холмирзаевнинг “Қамар Раиснинг “Захриддин Мухаммад Бобур-шахсияти ва шеърияти” китобининг Покистондаги нашри хакида”ги марузаси шулар жумласидандир.
Учинчи шўъбани Бобур халкаро фонди раиси Зокиржон Машрабов бошкарди ва жумладан ЎзФА А.Навоий номидаги адабиёт музейи ф.ф.д проф. Саидбек Хасановни “Бобур ва Бобурийлар меросини излаб” мавзусидаги, Озарбайжон Милий илмлар академияси Фольклор институтиниг ф.ф.н Назим Зияддин ўғли Сулаймановни “Бобурнома”да табиат гўзалликлари тасвири “ мавзусидаги, ЎзФА Я.Ғуломов номли археологик тадқиқотлар институти директори, т.ф.н Амирддин Бердимуродовни “Амир Темир ва темурийлар даврида Буюк Ипак йўли” мавзусидаги марузаси, Республика халқ таълими вазирлиги кадрлар малакаксини ошириш институти ф.ф.д профессор Ҳасан Қудратуллаевни “Бобуршуносликка янги йўналиш ” мавзусидаги марузалари тингланди.
Конфренциядан сўнг узакдан келган мехмонлар Бобурнинг болалиги ўтган Андижоннинг диққатга сазавор жойларини бориб зиёрат килишди…
профессор Абдуқодир Сатторов,
“Дунё ўзбеклари”” учун махсус
Андижон, Ўзбекистон
Тадбирдан лавхалар   Тадбирдан лавхалар И.Гарифуллин суратларидан фойдалинилди


Комментариев нет:

Отправить комментарий