ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 30 октября 2017 г.

ЎСИМЛИК ТАБИАТЛИ ТОКСИНЛАР ВА УЛАРНИНГ АНТИДОТЛАРИ:

Хозирги замонда кўплаб захарли моддалар мавжуд бўлиб, улар токсинлар, дори воситалари, қўзиқоринлар, ўсимлик ва хайвон табиатли моддалар, бактерия ва микроорганизмлар гурухларига бўлинади.
Бу захарларнинг кўпини антидотлари ва захарга қарши моддалари мавжуд бўлиб, ўлим хавфи билан якунланиш эхтимоли борлиги учун уларни билиш зарур хисобланади.

ТОКСИНЛАР БИЛАН ЗАХАРЛАНИШ ВА УЛАРНИНГ АНТИДОТЛАРИ:

Токсин: Анилин ва турли бўёқлар.
Антидоти: метилен кўки ёки витамин С.
Қўллаш усули: Глюкозага 1-2 мл антидот аралаштирилиб вена ичига инъекция орқали юборилади. Бунда захарланган одамга сут, ёғли махсулотлар ва спирт бериш мумкин эмас.

Токсин: Барий ва унинг тузлари
Антидоти: Натрий сульфат
Қўллаш усули: Ошқозонни ювадиган суюқлик таркибига қўшилади

Токсин: Зоокумарин
Антидоти: Викасол, Витамин К1
Қўллаш усули: Мускул орасига юборилади, қонни қўйилтирмаслик учун

Токсин: Зоман, Зарин
Антидоти: Атропин
Қўллаш усули: 0,1%-1 мл препарат вена ичига ёки мускул орасига юборилади.

Токсин: Йод
Антидоти: Тиосульфат натрий
Қўллаш усули: 13%-300 мл эритма вена ичига томчилаб юборилади.

Токсин: Марганцовка (калий перманганат)
Антидоти: Метил кўки, виамин С
Қўллаш усули: 1%-50 мл эритма вена ичига аста секин юборилади.

Токсин: Метил спирти
Антидоти: Этанол
Қўллаш усули: 50 мл дан эритмани хар икки соатда ичирилади (5 махал)

Токсин: Морфин
Антидоти: Налмефен, Налоксон, Леварфанол,Налорфин
Қўллаш усули: Вена ичига ёки мускул орасига юборилади

Токсин: Мишьяк
Антидоти: Унитиол, тиосульфат натрий, купренил
Қўллаш усули: 10 мл эритма вена ичига юборилади

Токсин: Симоб парлари
Антидоти: Унитиол, купренил, тиосульфат натрия, пентацин
Қўллаш усули: Вена ичига ёки мускул орасига юборилади

Токсин: Мисс ва қўрғоошин тузлари
Антидоти: Пеницилламин
Қўллаш усули: Бир таблеткадан 1 махал ичилади.

Токсин: Стрихнин
Антидоти: Антидоти йўқ
Қўллаш усули: Актив кўмирда ошқозон ювилади. Талваса синдромида 20 мг диазепам вена ичига юборилади.

Токсин: Формальдегид
Антидоти: 3 фоизли аммоний хлорид
Қўллаш усули: Ошқозон ювилади

Токсин: Цианли калий
Антидоти: Амилнитрит, хромоспан, тиосульфат натрий, метиленов кўки
Қўллаш усули: Амилнитрит пахтали диска шимдирилиб хидлатилади, метилен кўки 25%ли глюкозага қўшилиб вена ичига юборилади.

Токсин: Хлор
Антидоти: Кислород, атропин
Қўллаш усули: Захарланган одам тоза хавога олиб чиқилади, тери остига атропин инъекция қилинади.

Токсин: этанол
Антидоти: Кофеин, атропин
Қўллаш усули: Тери остига юборилади

Токсин: Этиленгликоль
Антидоти: Этанол, кальций хлор
Қўллаш усули: 30 мл этанол ичилади, ёки 10 % ли эритма вена ичига юборилади.

ЎСИМЛИК ТАБИАТЛИ ТОКСИНЛАР ВА УЛАРНИНГ АНТИДОТЛАРИ:
Кўп холларда токсик моддаларни ўсимликлар ва алколоидлар таркибида кўриш мумкин. Улар билан захарланганда тез ёрдам қуйидагича кўрсатилади.

Захар: Зангпоя (Болиголов)
Антидоти: Глюкоза ва новокаин аралашмаси
Қўллаш усули: 5% ли глюкоза + 1% ли новокаин - 500мл томчилаб
юборилади

Захар: Гликозидлар
Антидоти: Дигибайнд
Қўллаш усули: Томчилаб юборилади, миқдори индивидуал хал қилинади

Захар: Ландыш
Антидоти: Атропин
Қўллаш усули: Тери остига юборилади

Захар: Никотин
Антидоти: Новокаин +глюкоза
Қўллаш усули: 5% ли глюкоза + 1% ли новокаин томчилаб юборилади


Захар: Хинин
Антидоти: Танин
Қўллаш усули: Ошқозони ювилади.


ХАЙВОН ТАБИАТЛИ ТОКСИНЛАР ВА УЛАРНИНГ АНТИДОТЛАРИ:
Захарли хашаротлар ва хайвонларнинг чақиши ёки тишлаши ўлим билан якунланиши мумкин. Шу сабабли мутахассислар томонидан бу токсик моддаларни нейтралловчи препаратлар ишлаб чиқилган.

Токсин: Илон чақиши
Антидоти: Гепарин
Қўллаш усули: Вена ичига юборилади

Токсин: Арии ва асалари чақиши
Антидоти: Адреналин, преднизолон, эфедрин
Қўллаш усули: Мускул орасига ёки тери остига юборилади

Токсин: Қорақурт чақиши
Антидоти: Кальций хлор, магний хлор
Қўллаш усули: Вена ичига аста-секин юборилади.

Токсин: Чаён чақиши
Антидоти: Атропин
Қўллаш усули: 1 мл препарат тери остига юборилади


ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН ЗАХАРЛАНИШ ВА УЛАРНИНГ АНТИДОТЛАРИ:

Медикамент: Анестезин
Антидоти: Метилен кўки
Қўллаш усули: 1% ли эритма глюкозага аралаштирилиб вена ичига юборилади.

Медикамент: Атропин
Антидоти: Пилокарпин
Қўллаш усули: 1мл препарат тери остига юборилади

Медикамент: Барбитуратлар
Антидоти: бемегрид
Қўллаш усули: 10 мл препара вена ичига юборилади

Медикамент: Гепарин
Антидоти: Протамин сульфат
Қўллаш усули: 5 мл препарат вена ичига юборилади.

Медикамент: Диазепам
Антидоти: Флумазенил, анексат
Қўллаш усули: 5 мл препарат вена ичига юборилади

Медикамент: Инсулин
Антидоти: Адреналин, глюкоза
Қўллаш усули: 0,1%-1 мл препарат кома холатида юборилади

Медикамент: Кофеин
Антидоти: йўқ

Медикамент: Пилокарпин
Антидоти: Атропин
Қўллаш усули: 3 мл гача препарат тери остига ёки вена ичига юборилади

Комментариев нет:

Отправить комментарий