31 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида енгил юк машинасини ҳайдаб келаётган шахс 8 кишини босиб ўлдирди ва 12 кишини жароҳатлади. Автомобиль келиб чиқиши ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов томонидан бошқарилган. АҚШ маъмурияти ҳодисани теракт деб баҳолади.
Сайфулло Соипов 2010 йилда Ўзбекистондан Америкага борган ва ўтган вақт давомида ватанига қайтмаган. У Флорида ва Нью-Жерси штатларида яшаган, Uber’да такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Компаниядагилар Соипов компанияда 6 ойдан зиёд вақт давомида ишлаганини тасдиқлади. Бу давр ичида у 1400дан ортиқ буюртмани бажарган, шундан сўнг компания у билан ҳамкорликни
тўхтатган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Сайфулло Соипов ўлимга ҳукм этилишини истамоқда. У бугун икки марта шундай чақириқ билан мурожаат қилди.
Трамп дарғазаб
АҚШ президенти Дональд Трамп бу воқеага алоҳида эътибор қаратди. У дарҳол мамлакатда чегара назорати кучайтирилишини маълум қилди.
Президент аввалига террорчини Гуантанамога, АҚШ ҳукумати терроризмда айбланувчи хорижликларни судсиз тутиб турадиган қамоқхонага йўлламоқчилигини маълум қилганди. Кейинроқ у Соипов фақат қатл этилиши кераклиги ҳақида айта бошлади.
«Нью-Йорк террорчиси ўз палатасига ИШИД байроғини осишни сўради. У 8 кишини ўлдирди яна 12 кишини жароҳатлади. Бунинг учун унга ўлим жазоси берилиши керак!», деб ёзди у твиттерига.
У фикрида қатъийлигини билдирди.
«Мен Нью-Йоркдаги террорчини Гуантанамога (ҳарбий қамоқхона - таҳр.) юборишни истардим. Аммо бу жараён кўп вақтни олади... Тез ҳаракат қилиш керак. Ўлим жазоси!», дея ёзган Трамп.
Ўлим жазосига АҚШнинг кўплаб штатлари, шу жумладан, Соипов хунрезлик содир этган Нью-Йоркда рухсат бор. Лекин бу штатда ўлим жазоси охирги марта 1963 йилда ижро этилган.
Трамп қарши. Лекин ҳозирча «грин карта» виза лотереяси тўхтатилмайди
Сайфулло Соипов АҚШга «грин карта» виза лотереяси шарофати билан келгани маълум бўлгач, Трамп бу лотереяни бекор қилишга чақирди.
«Террорчи бизнинг мамлакатимизга Чак Шумернинг кўнглига жуда хуш ёқадиган иммиграцион визалар лотерея дастури орқали келган. Биз, демократлар ёқлаётган лотерея тизими ортиқ бўлмаслиги учун, қадр-қиймат омилларига асосланган иммиграция тизими жорий этилиши учун қатъий кураш олиб бормоқдамиз. Биз бироз қаттиққўлроқ ва ақллироқ бўлишимиз керак», — дея ёзди твитерида Трамп.
1990 йилда жорий этилган бу дастур АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш имконини тақдим беради. 2016 йилда 46,7 минг киши айнан «грин карта» орқали иммиграция визаларини қўлга киритган. Улардан 2,4 минг нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Лотерея ғолиблари компьютер орқали тасодифий танлов йўли билан аниқлаб келинади.
Бугун эса АҚШ Давлат департаменти расмий вакили ҳукумат «грин карта» виза лотереясини жорий босқичда тўхтатмаслиги ва унга ҳеч қандай ўзгартириш киритмаслигини маълум қилди.
«Ҳозирги вақтда қонун билан белгиланган «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» дастурига ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмаяпти. Бу масала бўйича ахборотга эга бўлиш учун Оқ уйнинг 8 октябрдаги баёноти билан танишиб чиқишингиз мумкин», — деди Давлат департаменти вакили.
ИШИДга алоқадорлик
АҚШ Федерал қидирув бюроси Нью-Йорк терактидан кейин Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси — Муҳаммадзоир Қодиров ҳақида ахборот йиға бошлади. У Соиповнинг яқин танишларидан бири экани маълум қилинди.
Соипов 1 ноябрга ўтар кечаси ФҚБ терговчилари ва Нью-Йорк полицияси томонидан сўроққа тутилган.
ФҚБ ходимлари Соиповнинг қўл телефонида 90та видеоёзув ва 3,8 мингта сурат топган, улардан аксарияти — ИШИД тарғиботига оид материаллар.
CNN телеканали маълумотига кўра, Соипов ижтимоий тармоқларда ҳам ИШИД тарғиботи олиб бориладиган аккаунтларга аъзо бўлган.
ФҚБ Соипов террорчиликда айбланаётгани ва унга умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси берилиши кутилаётганини маълум қилди.
У ҳужум уюштириш учун атайдан Ҳэллоуин кунини танлагани, чунки шу куни кўчада одамлар кўпроқ бўлишини билган. У теракт воситаси сифатида фойдаланган пикапдан иккита пичоқ ҳам топилган.
Нью-Йорк прокуратураси Соиповни ИШИДга моддий ёрдам тақдим этиш, зўравонлик ҳамда транспорт воситаларига зарар келтиришда айблади.
«Соипов имкон қадар кўпроқ одамни ўлдириш ниятида бўлган. У ҳужум вақтида автомобилнинг олд ва орқа томонига ИШИД байроғини илиб қўймоқчи бўлган, бироқ, ўзига бемаҳал эътибор тушишидан қочиб, фикридан қайтган», — дейилади прокуратура маълумотномасида.
Чоршанба куни бу иш бўйича дастлабки суд эшитуви бўлиб ўтди. Қўлга олиниши вақтида яраланган Сайфулло Соипов судга ногиронлик аравачасида келган. Соипов қилган ишидан пушаймонлик белгиларини кўрсатмаган.
© REUTERS / Jane Rosenberg
У ўзининг айбдорлиги ёки айбсизлиги ҳақида баёнот бермаган, шунингдек, суд жараёни бошлангунига қадар гаров эвазига озод қилишларини сўраб илтимос ҳам қилмаган.
Ўзбекистон муносабати
Ҳодиса ҳақида хабарлар тарқалишидан кўп вақт ўтмасдан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик йўллади. Мактубда Ўзбекистон АҚШдаги терактни тергов қилишда кўмаклашишга тайёрлиги билдирилди.
1 ноябрь куни Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Нью-Йорк теракти ижрочиси сифатидаги асосий гумондор Сайфулло Соипов ҳақида баёнот берди.
Ўзбекистон Республикасининг тегишли органлари бу тахминни тасдиқлайди. Соипов Сайфулло Ҳабибулаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йили касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005–2009 йилларда Тошкент молия институтида ўқиган. ОТМни тамомлагач, пойтахтдаги «Саёҳат» меҳмонхонасига бухгалтер сифатида ишга кирган. АҚШга чиқиб кетгунига қадар С. Соипов жиноий жавобгарликка тортилмаган ва, умуман олганда, ҳуқуқ-тартибот органлари нигоҳига тушмаган.
2010 йили Сайфулло Соипов «грин-карта» виза лотереясини ютиб олиб, ўша йили АҚШга чиқиб кетган. Охирги бир неча йил давомида у Ўзбекистонда туғилган, АҚШда вақтинча яшаб турган аёл билан фуқаролик никоҳида бўлган. Ўша пайтдан бери Соипов Ўзбекистонга бирор марта келмаган ва ҳали ҳам Тошкентда истиқомат қилаётган ота-онаси билан кўришмаган.
АҚШда экан, Соипов тегишли юридик нормаларга зид равишда Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарида консуллик рўйхатларига турмаган.
Маҳалла бўйича қўшнилари Соиповга жуда ижобий тавсиф бермоқда: уларнинг сўзларига қараганда, у ҳеч қандай гумон келтириб чиқармаган, ҳар доим бошқаларга нисбатан ўзини босиқ ва дўстона тутган. Фаровон оилада тарбияланган. Унинг ота-онаси анъанавий исломга ишонган ва экстремистик оқимлар билан алоқада гумон қилинмаган.
АҚШга кўчиб ўтгач, Сайфулло Соипов ёпиқ одамга айланиб, радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолган.
Бу терактдан кейин Ўзбекистон фуқароларининг АҚШга кириши чекланиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ ҳукумати Ўзбекистонни фуқаролари мамлакат ҳудудига кириши тақиқланган давлатлар рўйхатига киритиши мумкинлигини айтиб ўтган.
«Биз ҳозирда бунга чорлаётганимиз йўқ, бироқ, албатта, буни истисно ҳам қилмаймиз», дея жавоб қайтарди у журналистларнинг шундай эҳтимол ҳақидаги саволига.

Комментариев нет:
Отправить комментарий