САТТАРОВ Абдукодир Аччиқ ҳақиқатни ҳазилга йўйдик,
Дўст демай, дўстларнинг кўзини ўйдик,
Кўпларнинг дилини оғритиб қўйдик,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Ғийбатлар дастидан кўпайса қурбон,
Дедик, йўлдан уриб қўйди-да шайтон,
Вужудда муз каби қотмасидан жон,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Нафснинг жиловин енголмай қаранг,
Инсонмиз, от каби кишнадик, гаранг,
Кайф - сафо ичида ҳаёт ҳам беранг,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Шод кунда шаробни қилибон улфат,
Эсладик Худони келганда кулфат,
Вақтимиз борида қилиб ибодат,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Ўйламай босдик эҳ, қанча қадамни,
Тап тортмай, ёлғондан ичдик қасамни,
Урушдан бездириб қўйдик оламни,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Гуноҳлар кўпайди, кам бўлди савоб,
Барига бир куни бергаймиз жавоб,
Яшаб ўтган умр кетмасдан сароб,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Қарамай бировнинг кўзда ёшига,
Эга чиқиб олсак тайёр ошига,
Қандайин борамиз Ҳақнинг қошига,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Дўст демай, дўстларнинг кўзини ўйдик,
Кўпларнинг дилини оғритиб қўйдик,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Ғийбатлар дастидан кўпайса қурбон,
Дедик, йўлдан уриб қўйди-да шайтон,
Вужудда муз каби қотмасидан жон,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Нафснинг жиловин енголмай қаранг,
Инсонмиз, от каби кишнадик, гаранг,
Кайф - сафо ичида ҳаёт ҳам беранг,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Шод кунда шаробни қилибон улфат,
Эсладик Худони келганда кулфат,
Вақтимиз борида қилиб ибодат,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Ўйламай босдик эҳ, қанча қадамни,
Тап тортмай, ёлғондан ичдик қасамни,
Урушдан бездириб қўйдик оламни,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Гуноҳлар кўпайди, кам бўлди савоб,
Барига бир куни бергаймиз жавоб,
Яшаб ўтган умр кетмасдан сароб,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Қарамай бировнинг кўзда ёшига,
Эга чиқиб олсак тайёр ошига,
Қандайин борамиз Ҳақнинг қошига,
Ўзни тузатайлик энди одамлар!
Комментариев нет:
Отправить комментарий