Malham Uz, [22.09.19 05:42]
Хайдарбек Назирбекович Бабабеков
Тарих нима учун ёзилади? - Ундан сабоқ олиш учун!
1841 йил. Қўқон шаҳри.
ҚАЛАНДАР ҚЎЗҒОЛОНИ
«Мунтаҳаб ат-таворих» қўлёзмасида Қўқон тарихи билан боғлиқ битта қизиқ воқеа келтирилади. Бухоро хонлиги билан бўлган ҳарбий ихтилофлар натижасида 1841 йил октябрда Муҳаммад
Алихон ўзининг мағлубиятини тан олади ва Бухоро амири Насруллони хотиржам қилиш ва яна унинг ишончини қозониш учун ўғли Муҳаммад Аминдан амирга Хўқанд ва шаҳар хазинасининг калитини бериб юборади. Муҳаммад Амин беш кундан кейин Бухоро вакиллари билан Қўқонга қайтиб келиб, амир, агар хоннинг шахсан ўзи унинг олдига пешвоз чиқса, унга шаҳарни қайтариб беришини айтиб қўйишни топширганлигини хонга айтади. Муҳаммад Алихон ўз яқин кишилари билан маслаҳатлашишга қарор қилади. Бу вақтда унинг олдига Қўқонда машҳур бўлган ўйма нақш солувчи уста Хўжа Қаландар номли мисгар келиб, унга бир кун хокимлик, яъни хонлик ҳуқуқини берса, у Насруллони ҳайдаб юборишини айтади. Муҳаммад Алихон бунга рози бўлади. Бу ҳақдаги ҳабар яшин тезлигида шаҳарга тарқалади. Қўқоннинг барча меҳнаткаш халқи Хўжа Қаландар бошчилигида бирлашадилар. «Мунтаҳаб ат-таворих» қўлёзмасининг муаллифи Қаландар тарафдорларини «ўғрилар ва жон-жаҳди билан ўйнашувчи қиморбозлар» деб атайди.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу даврда у Қўқон хонлиги чегараларидан узоқда турган ва бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар ҳақида асосан бухоролик ва, эҳтимол, қисман қўқонлик юқори табақадаги шахсларнинг ҳикоялари бўйича ёзиб олган. Бунда аҳолининг камбағал табақаси номига ўзига хос миннатдорчилик изҳор қилинади. «Мунтаҳаб ат-таворих»да тасвирланишича, икки соат давомида 18 та надимнинг уйи вайрон қилинади. Аниқ кўриниб турибдики, бу эса халқ нафратини келтирган, халққа душман Маҳмуд дастурхончи ўлдирилади, у Маҳаммад Алихоннинг топшириғи билан Бу¬хоро амири Насруллонинг олдига яна бориши керак эди. Бунда у амирнинг олдида бўлган вақтида унга ёрдам беришни ваъда қилиб, халқ ҳаракатига қаршилик кўрсатади, деб тахмин қилиш мумкин. У билан бирга Бухоро амирининг элчиси ҳам ўлдирилади. Қўзғолончилар хон ҳарамини, уни шаҳарнинг гўзал аёллари билан таъминлаб турувчи хоннинг иккита қўшмачисининг уй-жойини ҳам вайрон қиладилар, лекин уларнинг ўзларини топа олмайдилар, чунки улар яширинишга улгурган эдилар.
Юқоридаги воқеалардан кўриниб турибдики, Қўқонда манфур феодаллар ва уларнинг золим лаганбардор малайларига, хоннинг таслим бўлиш мақсадига, амирга ҳам бўйсунишга қарши халқ қўзғолони ҳақиқатан ҳам содир бўлган. Қўқонликлар бухороликларга таслим бўлишни ўзлари учун ҳақорат деб ҳисоблаб, эзувчилардан, амир тарафдорларидан қутулиш ва душманни даф қилиш фикрига келадилар. Дарҳақиқат уларнинг ҳаракати оммавий халқ қўзғолонига айланиб кетади.
Феодаллар халқнинг қасосидан қўрқиб, Муҳаммад Алихонни ўз фикрини ўзгартиришга кўндирадилар. Бунинг оқибатида хон Қўқоннинг энг обрўли ва ҳурматли кишиларидан бўлган Азимбой ва Асқар додхоҳга халқни тинчлантириш ва Хўжа Қаландарни қамашни буюради. Бу буйруқ бажарилади. Бу пайтда Насрулло Қароқчиқумга яқинлашиб келаётгани, Султон Маҳмуднинг эса аллақачон Фатр қишлоғида эканлиги ҳақида хабар келади. Қўқон хони қўрқиб, шошилинч равишда амирга Сулаймонхўжа Шайхул-ислом ва амакиси Холбек қушбеги орқали қимматбаҳо совғалар юборади. Амир Нас¬рулло совғаларни қабул қилади. Султон Маҳмудни Хўжанд ва Ўратепанинг хокими қилиб тайинлайди, ўзи Бухорога қайтиб кетади.
Хўжа Қаландар тарихи камдан-кам учрайди: хон бошчилигидаги феодаллар ташқи душман олдида ўзларининг ночорликларини кўрсатиб, қисқа муддатга бўлса ҳам, ҳокимиятни меҳнаткашлар қўлига топширадилар. Бунда улар ўз навбатида уюшқоқликларини ҳамда озодлик, ҳурлик, истиқлол учун ўз ҳаётини фидо қилишга тайёрликларини кўрсатадилар. Шу билан бирга, Хўжа Қаландар бошчилигидаги қўзғолон раҳбарлари ташкилотчилик ишларида етарли равишда тажрибага эга бўлмаганликлари ва яратилган шароитни тўғри баҳолай олмаганликлари боис халқ талаб-эҳтиёжи учун қонуний ҳуқуқ (ваколат)дан тўлиқ равишда фойдалана олмайдилар.
Malham Uz, [22.09.19 05:42]
Бу ҳаракатни тараққийпарвар ҳодиса тарзида тавсифлаш мумкинки, у халққа хон ва бошда феодалларнинг ваъдалари ёлғончиликдан иборатлигини аниқ, ишонарли қилиб кўрсатди ва исботлади. Шундай қилиб, Қўқон халқининг сиёсий онги бора-бора аста-секин етилади.
Ҳ. Н. Бобобеков. Қўқон тарихи. Тошкент, 2018🌹ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Бизни кузатиб боринг!!!
сайтда www.malhamuz.blogspot.com янги сайтда 👉 www.tabiblar.uz
телеграмда 👉 @malhamuz онлайн группа 👉@saratondavosi телеграмда
🌷https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий