ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 20 сентября 2019 г.

Отажон Худойшукуров


Абдуқодир Саттаров с Abduqadir Sattar.Бу хофизни эслаганлар борми
Отажон Худойшукуров (1944. 4.10 — Тўрткўл — 1994.22.12) — хонанда; Ўзбекистон (1977) ва Қорақалпоғистон (1970) халқ артисти.Туркманистон хамда Татиристон халк артисти . Ашула айтишни амакиси хонанда Й. Оллошукуровдан ўрганган, кейинги устозлари К.Отаниёзов, Назир қори, Ж.Бекчонов ва бошқалар. 1963 йилдан Қорақалпоқ давлат
филармониясида яккахон хонанда.
Репертуаридан мумтоз ашулалар («Феруз I—II», «Хоразм Сегоҳи», «Бозургоний», «Қўшчинор», «Гулузорим», «Курд Эшвойи», «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент Ироғи» ва б.), Хоразм достон нома (қўшиқ)лари («Нажаб ўғлон» достонидан «Кимни севар ёрисан», «Баҳром ва Гуландом»дан «Айрилиқ», «Авазхон»дан «Қаландарим»), композитор ва бастакорлар асарлари («Кўзларинг сенинг», «Ўзбекистоним», «Раъно бўлайин деб», «Соғиниб келдим» ва б.), шунингдек, туркман, озарбайжон, қорақалпоқ, қозоқ ва қирғиз халқ қўшиқлари ўрин олган 

Комментариев нет:

Отправить комментарий