ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 21 сентября 2019 г.

руслар

Ҳали замон келади ишон, 
Руслардан ҳам чиқади деҳқон.
Оксаналар бизга ёпиб нон,
Руслар келиб ишлайди бизда. 

Иванжонлар ва Антонжонлар 
Қўйлар боқиб, ёпишар томлар. 
Кўчаларни супириб тонглар 
Руслар келиб ишлайди бизда.



Бу кунларга оз колди дўстим 
Ривожланар менинг ҳам юртим. 
Сўмдан берсак агар бир тутим 
Руслар келиб ишлайди бизда 

Ўзбек юрар кўксини кериб 
Пасредникка ишларни бериб 
Бизлар учун елиб югириб 
Руслар келиб ишлайди бизда 

Чойхонада ёнбошлаб ётиб 
Ўрисларни устидан қотиб 
Юпун кийим лойларга ботиб 
Руслар келиб ишлайди бизда. 

Жуда яқин ишон ўша он 
Топширади бизга имтихон 
Патент берсак бўлишиб шодон,
Руслар келиб ишлайди бизда. 

Ўзбекчани агар билмаса 
Депорт олар бизга ёқмаса 
Майли сўмлар топсин чидаса 
Руслар келиб ишлайди бизда.

Хар сўзга дер фаришта омин 
Қабул этгин Аллоҳ каломим 
Дуо килинг дўстим илоҳим 
Руслар келиб ишласин бизда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий