ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 21 сентября 2019 г.

хожилар


ҲОЖИЛАР
Ҳожилар хўп кўпайди,
улуғ номдор ҳожилар,
Мўмин..мусулмонларга 
ибрат, сардор ҳожилар!
Исломнинг барча фарзин
тўкис адо этдилар,
Бу б о р а д а барчага 

яловбардор ҳожилар!
Бир эмас, бир неча бор
ҳажни тавоф айлади,
Демакки, баъзилари
тажрибадор ҳожилар!
Саҳийлари жуда кўп,
қолишмайди Ҳотамдан,
Молу дунёси бисёр,
чунон мулкдор ҳожилар!
Халқу Ватан, юрт учун
жонлар фидо қилурлар,
Хизмат қилар элига
тун..кун бедор ҳожилар!
Оқ гуручнинг ичида
тош, оласи бўлгандек,
Бордур номуносиблар
ва бадкирдор ҳожилар!
Раҳбарият, Ҳукумат
ажаб эркинлик берди,
Шу боиским, барчаси
гўё тождор ҳожилар.
Суҳайлий ҳам фахр этар
барча ҳожилар билан,
Иймон, инсоф йўлида
чин зарбадор ҳожилар!
....................
С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ў з б е к и с т о н

Комментариев нет:

Отправить комментарий