Хайдарбек Назирбекович Бабабеков
3 мин. ·
Халқ билан ўйнашма – узинг ўйинчоққа айланасан!!!
Кебрадйаҳ ХЎҚАНДИЙ
Тарих нима учун ёзилади? Ундан сабоқ олиш учун!
1842 йил. ҚЎҚОН ШАҲРИ
1842 ЙИЛГИ ҚЎҚОН ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИ
Бухороликларга қарши мазкур халқ қўзғолони ҳақидаги муҳим маълумот «Ансоб ас-салотин ва таворих-и ал-ҳавоқин» қўлёзмасида мавжуд. Бу қўлёзмага мувофиқ, 1842 йилда Бухоро амири Насрулло
Қўқонни осон забт этади, Султон Маҳмудхонни, Муҳаммад Али ва уларнинг қариндош-уруғларини, жумладан, машҳур ўзбек шоираси Нодирани, шунингдек, кўпгина ҳарбий бошлиқларни қатл қилади. Шундан кейин Амир Насрул¬ло Қўқон тахтига Иброҳим Хаёлни ноиб қилиб белгилайди, шаҳарни талон-торож қилади, хазинани эгаллайди ва Бухорога жўнаб кетади. Иброҳим Хаёл шаҳарда қолган Бухоро гарнизони билан аҳолига ниҳоят даражада зулм қилади.
Қўқонликлар бухороликларнинг зулмидан ғазабланиб, босқинчиларга қарши курашишга қарор қиладилар. Шу мақсадда улар Шералихонни Тўрақўргонга таклиф қиладилар ва илгариги одатга кўра, уни оқ кигизда кўтариб, тантанали суратда Қўқон хони деб эълон қиладилар. Қул Юсуф қиргизни – мингбоши, Муҳаммад Назарбекни – амир лашкар, Кучибойни эса ботирбоши қилиб тайинлайдилар. Шунингдек худайчи, дастурхончи, понсадбоши, юзбоши, ясовул бошилар тайинланади. Улар қўшинларни йиғиб, Қўқонга кирадилар ва Бухоро гарнизонини барбод қиладилар. Иброҳим Хаёл Бухоро¬га кочиб кетади.
Шералихон Бухоро амири янги юриш қилиш учун киришиши ва қўқонликлар қўзғолонини бостириш учун интилишини билиб, қабила ва ҳарбий бошлиқлари, аминлар, оқсоқоллар ва обрўли, нуфузли арбоблар кенгашини йиғиб, унда шошилинч равишда милтиқ, қилич, тўсиқлар тайёрлашга қарор қилинади, маҳаллалар бўйича аҳолига милтиқ олиш учун ўлов пули солиғи солинади. Қўқон атрофида тўсиқ ва қўрғонлар барпо қилишга қарор қилинади. Лекин қурилиш ҳали тугатилмаган ҳам эдики, Бухоро амири катта сонли қўшин би¬лан Қўқонга ҳужум билан яқинлашиб келади. «Ансоб ас-салотин ва таворих-и алҳавоқин»да тасвирланишича, бухоролик ва қўқонликлар ўртасида ҳар куни қаттиқ жанглар бўлиб ўтади. Бу жангларда кўп одам ўлади. Бухоро амири Қўқонии босиб олиш ва ёндириб юборишга харакат қилади, унинг қўшинлари теварак-атрофдаги қишлоқларни вайрон қиладилар, лекин ҳамма уринишлар кутилган натижани бермайди. Қўқон хонининг хазинаси эса тугаган, озиқ-овқатлар тамом бўлай деб қолган эди.
Қўқонликлар тўсиқлар қуриш ва мавжудларининг қула-ган, ағдарилган қисмини битиришга қарор қиладилар. Лекин шунинг учун улар шaҳap чегарасидан ташқарига чиқа олмайдилар, ичкаридан, яъни шаҳар томонидан чуқур (ҳандақ) қазишга аҳд қиладилар. Натижада қазилган ер тўсиқлар остида ажралиб турарди, у қамални яхши ташкил қилишга имкон берарди. Шундай бўлсада, бухороликлар Тоғалик томондан кучсиз жойни танлаб олиб, кўп сонли қўшин билан шаҳарга бостириб кирадилар.
Қўқонликлар вужудга келган мушкул аҳволга тезда ўз йўналишини белгилайдилар ва тўнтарилган аравалардан баррикадалар қуришга киришадилар: бу ерга тезликда бор бўлган қуролларни олиб келадилар ва тор кўчалардан илдам юриб кетаётган бухороликларни яқиндан туриб отадилар. Бу жангда бухороликлар тор-мор қилинади. Қўқон мудофаасида аёллар ҳам фаол иштирок этадилар.
Кейинги ҳужум Навбаҳор тарафдан қилинади. У ёққа мудофаа учун тоғли мерган (снайпер)лар юборилади, улар (бухороликлар) катта талафот кўриб, чекинишга мажбур бўладилар. Бухороликлар ҳужумининг сабаби шундаки, шу ерли Муҳаммад Юсуф ва саҳҳов амирга мудофаанинг бўш, заиф жойини кўрсатиб, мактуб ёзадилар. Қўқонликлар сотқинларни топадилар ва уларни ўлдирадилар. Бундай мағлубиятдан кейин бухороликларнинг саросимага тушишидан фойдаланиб, илгари гаров тариқасида ушланганлар – Шоди додхоҳ, Мусулмонқул қипчоқ ва бошқа қатор аслзода, машҳур бошлиқлар Қўқонга қочиб кетадилар.
Жанг ва урушлар, шунингдек ёнғин вақтида ҳам қўқонликлар кўп ғалла ва чорва учун тайёрланган пичанларни қўлдан бой берадилар.
Abduqadir Sattarov, [22.09.19 08:08]
Қўқон шаҳар аҳолиси очлик чегарасида турарди. Бу вақтда Ашт ва Чадак тарафдан қипчоқ Бегимқўли жарчибоши бошчилигида ун ва жўхори ортилган икки юзтага яқин от ва эшак карвони бир неча юз қуй билан етиб келади. Бу Қўқон аҳолисининг ҳаммасини руҳлантириб, ғайратини ошириб юборади. Шу кунларда Марғилоннинг машҳур эшони Азимхўжа Ўш ва Андижонга ёрдам учун қўшин юборишни талаб қилиб, мактуб ёзади. Амин ва оқсоқоллар бу хатга жавобан икки мингта ўқчи, найзабонлар тўплаб, қўзғолончиларга ёрдам бериш учун Қўқонга келадилар.
«Ансоб ас-салотин ва таворих-и ал-ҳавоқин»да Қўқонга Бухоро элчисининг келиши, унинг ҳурмат билан яхши кутиб олиниши, лекин Шералихонга кўрсатиб, унинг бирор нарса дейишига йўл қўймай, шаҳар ташқарисига қувиб чиқарганликлари ҳақидаги маълумот ғоят қизиқарлидир. Бу элчи амирга ҳамма кўрган билганларини гапириб беради ва қўқонликлар, эркаклар ҳам, аёллар ҳам ҳар қандай жангга тайёрлигини таъкидлайди. Ҳаттоки, агар амир бундан кейинги қамалга киришса, қўқонликлар бемалол, чарчамасдан шаҳарни бир йилдан ортиқроқ cақлаб қолишини айтади. Бухоро амири қирқ кунлик қамалдан кейин Бухорога қайтиб келади. У Хўжанд йўлида қолган барча ғаровга ушланган (қамаб қуйилган)ларни озодликка чиқариб юборади, улар ҳам Қўқонга қайтиб келадилар.
Қўқонликларнинг 1842 йилги қўзғолони ҳақида «Тарих-и Туркистон» да ҳам шунга ўхшаш маълумот бор. Бу тарихий асарда воқеалар содир бўлганига яқинроқ қилиб тасвирлансада, муаллиф баъзи бир хронологик ноаниқликларга йўл қўйган. Масалан, у Қўқон қамали икки ой давом этган, деб ёзади.
Архив ҳужжатларида қўзғолоннинг 29 июлдан 9 октябргача, 2 ойу 10 кун давом этганлиги таъкидланади. Лекин, бизнинг фикримизча, бу кунлар овозалардан, миш-миш гаплардан олинган, шубҳасиз, бунга амирнинг Бухородан жўнаши ва унинг ўз пойтахтига қайтиш к¬уни, яъни Бухородан Қўқонга бўлган ва орқага қайтиш сафари вақтида барча сарф қилган кунлари ҳам киритилгани ўз-ўзидан кўриниб турибди. Масалан, архив ҳужжатларидан бирида «Амир Насруллохон қўқонликларнинг қўзғолонини билиб қолиб кўп сонли қўшин би¬лан 29 июлда Бухородан чиқиб, Конибодом ва Маҳрамни... эгаллаб олгани аниқ қилиб баён қилинади, ҳали амир Қўқон қўзғолонини тинчитмасдан хиваликлар 26 сентябрга яқин (рамазон ойининг 2-кунида) унинг эга бўлиб олган ерларига бостириб кирадилар... амир бу ҳақда хабардор бўлиб Қўқонни ташлаб кетади: 9 октябрь (рамазоншшг 15-куни)да Бухорога келади».
«Мунтахаб ат-таворих»нинг муаллифи Шералихон дастлаб Сирдарё билан туташиб турган Наманган вилоятини, Тўрақўрғон, Косон, Ахси, Чортоғ ва Fypyмсарой шаҳарларини забт этади, деб ёзади. Бундан кейин у кўп сонли қўшин билан дарёни кечиб ўтади ва Султон Баёзда тўхтайди. Бу ерда Шералихон бир неча кун тўхтаб қолади ва фақат кейин катта шон-шуҳрат билан Қўқонга йўл олади. Иброҳим парвоначи эса урушсиз Қўқондан қочиб кетади, аҳоли Шералихонни хурсандчилик билан кутиб олади».
Қўлёзмада тасвирланишича, шаҳарда уч мингга яқин бухороликлар бўлиб, улар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиладилар, лекин улардан кўпчилиги ўлдирилади.
Маҳмудхўжа баҳодир боши аёллар кўйлагини кийиб олиб, паранжида яширинишга ҳаракат қилмоқчи бўлади, аммо у ушлаб олинади ва майда-майда қилиб чопиб ташланади. Аммо Насрулло Қўқондаги воқеалардан воқиф бўлиб, қўшин билан Ўратепага келади ва урушга тайёргарлик кўради. Бу вақтда Муҳаммад Шариф парвоначи ва Гадойбой парвоначи тошкентликлар қўшини билан Сирдарё соҳилига жойлашиб оладилар.
Қўқон ҳокими Шералихон Муҳаммад Назарбек додхоҳ раҳбарлигида қўшин тузиб Чуст ва Ғурумсаройга, бошқа қўшинни эса Чаманди раҳбарлигида Абдолраҳмонбек лашкар қипчоқ билан Конибодомга юборади. Улар келиши биланоқ, Бухоро қўшинлари уларга қарши чиқадилар ва ғалаба қозонадилар. Ғурумсаройда олиб борилаётган қонли жангларда тошкентликлар ғалаба қозонадилар ва аҳоли яшайдиган барча пунктлар босиб оли¬нади. Бундан кейин улар Шералихон билан ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўрадилар. Тошкентликлар шу мақсадда Бухоро амирининг қўшинлари билан бирлашадилар.
Abduqadir Sattarov, [22.09.19 08:08]
Муҳаммад Назарбек мағлубиятга учраб, қолган қўшини билан тоққа қочади ва у ерда ўз тарафига теварак-атрофдаги қипчоқ ва қиргизларни жалб қилади. Улар билан бирга у Тўрақўрғонга келади ва фавқулодда бу қалъани қуршаб олади ва Муҳаммад Шарифнинг ўғлини асир олиб, Қўқонга Шералихон ҳузурига юборади. Шундан кейин Муҳаммад Назарбек Сирдарёнинг соҳилларини ўз назорати остига олади.
Бу вақтда амир Насрулло Конибодомга келади ва 50 та қўқонликни сўйиб ташлашни буюради. Буни билиб қолган Шералихон ҳам Қўқондаги бухороликларни сўйиб ташлашни буюради. «Мунтахаб ут-таворих» муаллифининг такидлашича, хар икки томондан айбсиз бўлган кўпчилик кишилар ўлдириб юборилади.
Қўлёзмада яна кейинроқ ёзилишича, Қўқонни қамал қилиш қирқ кун давом этган. Қурама аҳолиси қўзғолон қилди ва Бухоро амири Қировчи қалъасини босиб олди, ҳокимият Юнусхўжа ўғлига ўтди, Абдураҳмонбек Насруллога хоинлик қилди ва Шералихоннинг ёнига кетиб қолиб, дабдабали учрашув ташкил қилди, деган бошқа хабар олади. Шундан кейин Бухоро амири Ўратепа ҳокими қилиб Худоёрбойнинг ўғли Асирбекни тайинлайди1.
«Мунтахаб ут-таворих»да Шералихон қўшин тузиб унга ўз ўғли Абдураҳмонбекни амири-лашкар қилиб тайинлаб, уни Тошкентни забт этиш учун юборгани қисқача тавсифланади. Қўшинлар Сирдарёдан ўтиб, Қурамага келганда Хўжанд ҳокими Худоёрбой аҳволни аниқлаб, амир Насруллога хоинлик қилади ва Шерали¬хоннинг олий ҳокимиятини тан олади ҳамда унга бунинг учун олдинги лавозими – Хўжанд вилоятининг ҳокимлигини тортиқ қилади.
Лекин Муҳаммад Шариф оталиқ ҳали буйсунмаган эди, у қиргизлар орасида буйсунмаслик байроғини кўтаради. Шералихон буни кўриб катта қўшиндан иборат бўлган отряд тузади ва оталиққа қарши юборади. Бу пайтда улар ўзлари учун озиқ-овқат ва молларни боқиш учун ем-хашак етишмовчилигини бошидан кечираётган эди.
Оталик хонга элчи юбориб, унга озиқ-овқат ва моллари учун ем-хашак берса буйсунишини айтади. Шералихон ва унинг яқин кишилари бу хабарни олгач, оталиқнинг айёрлигига, хийлакорлигига шубҳа қилмай, унинг шартига рози бўладилар. Оталиқ зарур миқдордаги озиқ-овқатларни олгач, Шералихонга қарши чиқади. Хон бундай макр-хийлани билиб қолиб, оталиқни жазолаш учун қўшин юборади. У мағлубиятга учрайди ва қочиб кетишга мажбур бўлади.
Бундан кейин Қўқон қўшинлари Бўкага келади ва гарнизонга таслим бўлишни таклиф қилади. Лекин улар рад қилади. Натижада эртасига эрталаб уруш бошланади. Қўқонликлар тезда қалъани эгаллайди, унинг мудофаасига Гадой-бой раҳбарлик қилади. У ярадор бўлади ва Тошкентга қочиб кетади. Қўқон қўшинлари муваффақият қозонганликларидан руҳланиб, Тошкентга йўл олади. Муҳаммад Шариф, Гадойбой, Абдураҳмон метин ва бошқалар буни билиб қолгач, ўзларини мудофаа қилишга аҳд қиладилар. Қўқон ва Тошкент қўшинлари ўртасида катта жанг бўлади.
Тошкентликлар мағлубиятга учрайдилар. Тошкент ва Дашти Қипчоқ забт этилади ва бошқатдан Қўқон хонлигига қўшилади. Абдураҳмон метин, Гадойбой унга яқин кишилар билан Сирдарё орқали кечиб ўтади ва Бухорога қочади.
Муҳаммад Шариф ва унинг оиласи болалари билан асир олинади ва Қўқонга юборилади.
1842 йилги Қўқон қўзғолони ҳақида архив материалларида қимматли, муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотлар мавжуд бўлиб, улар асосан Шарқ қўлёзмаларида тавсифланган воқеаларии тасдиқлайди ва тўлдиради. Масалан, архив материалларига мувофиқ, қўқонликлар, бухороликларнинг қўйган одамидан норози бў¬либ, Шералихонни Қўқон тахтини эгаллашга кўндирадилар. Бу таклифга у розилик бериб, кўп сонли қиргизлар билан пойтахтга келади. Бухороликларнинг одами Ҳаким Иброҳим додхоҳ Хўжандга қочиб кетади, қўқонликлар шаҳарни «тупроқ девор билан мустаҳкамлайдилар, қирғизлар, қалмиқлар, қипчоқлар ва қиргизқайсақлар (қозоқлар – Ҳ. Б.) дан кучайтирилган қўшин йиғиб, Ўратепага етиб боради».
Мавжуд архив материали ҳам амирнинг зўравонлиги аниқ кўрсатади. Маълумотларга мувофиқ, амир ўз йўлидаги ғалла сепиб қўйилган ерларни вайрон қилади, ... шаҳарларни талон-торож қилади, Марғилон, Шаҳрихон, Наманганни вайрон қилади, Исфара ва Чарчугни эса талон-торож қилади ҳамда истиқомат қилувчиларни Самарқанд ва Мат–Шерозга юборади.
Abduqadir Sattarov, [22.09.19 08:08]
1842 йилги қўзғолон тараққийпарвар характерга эга. Унда аҳолининг барча табақалари иштирок этди. Қўзғолоннинг натижаси Қўқон хонлигини босқинчилардан қутқариш ва мустақилликни тиклашдан иборат бўлди. Қўзғолончилар ғалабасининг сабаби Қўқонда яшовчиларнинг уюшқоқлиги, шунингдек бирдамлигида эди.
Ҳ. Н. Бобобеков. Қўқон тарихи. Тошкент, 2018.
Комментариев нет:
Отправить комментарий