ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 19 сентября 2019 г.

Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?🧕

Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?🧕

Парилар ҳуснингдан қолиб гунгу-лол,
Ой ҳам чиройингдан юзин қилиб ол,
Синглим, сендан сўрай-ўринли савол:
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?

Атеист отадан туғилганлар бор,
Рўмолинг ечмоқни қилар ихтиёр,
Қўрқма, уларга ҳам Қодир Худо бор,
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?


Ахир малоиклар бошингга қўнгай,
Шаҳватли нигоҳлар уятдан сўнгай,
Ярим яланғочлар...аламдан  куйгай,
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?

Отангу акангни кўтариб бошин,
Бемалол қилсанг-чи, еб турган ошин?
Кўтариб динсизлар маломат тошин,
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?

Аллоҳнинг юзин қил, бошқани қилма,
Иймонсиз сўзларин назарга илма,
Шармсиз юзларни ўзга тенг билма!
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?

Жуфтингга Жаннатни муборак айла!
Зийнату кўркингни асраб-авайла!
Бугунмас-Қиёмат Кунини ўйла!
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол?

Қизинг ҳам ўзингдек хаёли бўлсин,
Балки ўзингдан-да, иболи бўлсин,
Орли эр йигитнинг Аёли бўлсин,
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол ?                                                                                                    Юракдан  Айтдим-  да қўйдим-да,
Ялангбош, орсиздан обдон тўйдим-да,
Шеъримни қоғозмас-қалбга ўйдим-да,
Айт, шунча қийинми, ўрашинг рўмол? 

Комментариев нет:

Отправить комментарий