Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан бири бефарзандликдир.
Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Чунки бу нарса оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган. Шу боис оилада яшаб турган эр-хотин фарзанд кўрмасалар, ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир.
Аммо баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Бир ой, ярим ой ўтмай, ташвишни бошлайдилар. Келин-куёвни олиб, дам солдиришга, табибга кўрсатишга югурадилар, икки тараф айб бошқасида эканлигини исбот қилишга ҳаракатни бошлайдилар. Айниқса келин тарафнинг хижолати зиёда бўлади. Албатта, бундай пайтларда шошмаслик, фарзандни аввало Аллоҳ таолодан сўраш лозим. Кейин шошмасдан, мутахассас табиблар билан маслаҳатлашиш керак бўлади.
Баъзи ҳолатларда келин-куёв сабр қилишса ҳам, ота-оналар, қариндошлар уларни тинч қўйишмайди. Куёв тараф келинни туғмасликда, келин тараф куёвни бепуштликда айблашга ошиқадилар. Икки тараф ҳам оилани бузишни таклиф қила бошлайдилар. Бу ҳам тўғри эмас. Аслида ёшлар шошилганда ҳам катталар насиҳат қилиб, уларни тинчитишлари лозим. Бизнинг ҳозирги кунги тажрибамизда ўн тўрт йил ва ундан ҳам кўпроқ вақтдан сўнг фарзанд кўрганларнинг гувоҳи бўлдик, ақийқаларида иштирок этдик. Шунинг учун ҳам бу масалада оилани бузишга шошмаслик лозим.
Ҳомилани сунъий урчитиш масаласи.
Ҳозирги, бефарзандликни даволаш анча тараққий этган бир даврда барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Баъзи ҳолатларда табиий равишда ҳомила пайдо бўлишига қобилияти йўқ шахсларни ҳомилани суньий урчитиш билан даволаш ҳам йўлга қўйилган. Кўпчилик бу ишга шариатнинг ҳукми қандай эканлигини сўраб келишади. Бу масалани Ислом Фиқҳи Академиялари ўрганиб, шаръий муносабатларни эълон қилганлар.БИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞🙏

Комментариев нет:
Отправить комментарий