ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 мая 2019 г.

Хотирани мустаҳкамлаш

Abduqadir Sattarov Хотирани мустаҳкамлаш
Статистик маълумотларга қараганда, инсон мияси кун давомида миллиардлаб маълумотни қабул қилар экан. Уларнинг фақат маълум қисми хотирада сақланиб қолади. Айниқса, сиз кўриб, эшитиб ҳамда ёзиб олган маълумотлар кейинчалик эслашингизда қўл келади. Хўш, хотирани қандай қилиб мустаҳкамлаш мумкин? Қуйида бу борада
бир нечта тавсия бериб ўтмоқчимиз.
Янгиликлар ортидан қувиб яшанг! Хотирани ривожлантиришнинг энг қулай усулларидан бири доимо янгиликларни мияда сақлашдир. Агар чет тилини ўрганаётган бўлсангиз, тизимга оид янгиликлардан бохабар бўлинг. Бу инглизча "Use it or Lose it", яъни "Фойдаланинг ёки унутинг" деган маънони англатади. Ҳамиша соҳангизга доир қайноқ янгиликларни ўрганиб борсангиз, уларни аввалгиси билан солиштириш имконияти туғилади. Бу эса хотиранинг мустаҳкам бўлишини таъминлайди.
Такрорлаш - хотиранинг онаси. Сиз ўрганган маълумот хеч кимни қизиқтирмаса ҳам, уни кимгадир ўргатишдан чарчаманг. Бу жараён хотирада маълумотнинг мустаҳкамланишини таъминлайди. Сизни тингловчилар ва суҳбатингизга қизиқувчилар қанчалик кўпайса, шунчалик мия фаолияти яхшиланади.
Тилимнинг учида турибди... Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, сиз билган маълумот керакли пайтда ёдингиздан кўтарилади. Шунда кўпчилик "тилимнинг учида турибди" дейди-ю, эслай олмайди. Бу пайтда ўша маълумотларга тегишли бошқа воқеа-ҳодисани ва таърифларни ёдга олинг. Шундагина кўзлаган мақсадингизга эришасиз.
Ўрганишнинг турли усулларидан фойдаланинг. Одатда инсонлар кўриб, эшитиб ва ўқиб ўрганувчилар тоифаларига бўлинади. Мисол учун, бир хил ахборотни уч киши уч усулда қабул қилади. Бу ўзларига қулайини танлаганликлари учундир. Сиз ҳам ўзингизга қулай бўлган яна бирон усулни ўзингизга ҳамроҳ қилсангиз, эсда сақлаш янада осонлашади.
Машқларни бир вақтнинг ўзида бажарманг. Барча хотираси сира панд бермаслигини ҳоҳлайди. Лекин, ҳар нарсанинг меъёри бор. Яъни барча тавсияларни бир вақтнинг ўзида бажариш миянгизга акс таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар бир машқдан сўнг камида икки соат бошқа юмумшлар билан машғул бўлинг. Китоб мутоала қилинг ёки сайр қилинг. Бу орада яна бир машқни бажаришга уринманг.
Юқорида берилган тавсияларга ҳамиша амал қилиб борсангиз, ўйлаймизки, хотирангиз сира панд бермайди. Муҳими, ўзингизда ишонч ҳосил қилингки, у мукаммал хотира эгаси бўлишингизга кўмаклашсин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий