ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 12 мая 2019 г.

🏻УЙ ШАРОИТИДА ТЕРЛАШГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

🏻УЙ ШАРОИТИДА ТЕРЛАШГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР

Баданда тер ажралиши ҳам фаоллашади. Бундай вақтларда тайёр гигиена воситалари билан биргаликда уй шароитида ҳам баъзи усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Агар терлаш кундалик муаммонгизга айланаётган бўлса, қуйидаги халқона усулларни синаб кўринг.

Мармарак шарбати
Кўп терлашдан азият чексангиз, кунига бир-икки марта мармарак (шалфей) дамламасидан ичиб туринг. (1 ош қошиқ мармарак кукунига 200 гр. қайнаган сув қўшилади). Бу дамлама пешоб ажралишини фаоллаштириб, бадандаги ортиқча суюқликни ювиб чиқаради.

✋ҚЎЛ КАФТИНИНГ НАМЛАНИШИ

Бунда қуйидаги усулни синаб кўриш мумкин: 1 ош қошиқдан қичитқи ўт (крапива) ҳамда мармарак (шалфей) ўсимликларини 1 стакан қайнаган сувга дамлаб, 30 дақиқага қолдиринг. Сўнг қўлларингизни дамламада қўллаб, кафт усти ва бармоқлар орасини ишқалаб қуритинг. Бу ишни 1-2 ҳафта давомида бажарсангиз, қўл кафтининг намланиши камаяди.

☹️ЮЗИНГИЗ ТЕРЛАСА...

Ёноқлар, пешана ва бурун атрофида тер ажралиши фаоллашиб, тери усти ялтираб қолса, эрталаб ва кечқурун аччиқ дамланган қора чойдан фойдаланинг. уч-тўрт қават докани чой дамламасида хўллаб, юзингизни . енгил артинг. Бироқ сочиқда артиб қуритманг. Бу усулни ҳар куни ёки кунора қўллаш мумкин.

😥ОЁҚЛАР ТЕРЛАШИДА...

Эрталаб пайпоқ ёки колготка кийишдан аввал озроқ борат кислотаси кукуни оёқ кафти бўйлаб суртилади. Кечга бориб, оёқлар илиқ сувда чайилади. Бу усул бир-икки ҳафта давомида қўлланса, оёқ терлаши нисбатан камаяди.

🛢МОЙЧЕЧАК ВА ОШ ТУЗИ...

2 литр совуқ сувга 200 гр. мойчечак гулларини аралаштириб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, 20 дақиқадан сўнг оловдан олиб, тиндиринг. Дамламага 4 ош қошиқ йирик ош тузи солиб, докадан ўтказинг. Кечқурун уйқуга ётишдан аввал тайёрланган дамламани 2-3 литр илиқ сув билан аралаштириб, 15 дақиқалик ванна қабул қилинг. Муолажа давомида қўлтиқ ости соҳасини чайинг. Мазкур усулни 10 кун давомида такрорласангиз, қўлтиқ остидаги тер безларининг фаоллиги сустлашади.

🌿ЛИМОН ЁКИ КАШНИЧ КЎКАТИ

Юзингиз қуёшда терлаб, ноқулайлик туғдирса, дарҳол муздек сувда чайиманг. Бу вақтда илиқ сувда ювиниб, сочиқда юзни артиб қуритиш тўғри бўлади. Сўнг яримта лимон пўсти билан юзингизни артсангиз, терлашдан халос бўласиз.

🍀ЁНҒОҚ БАРГИДАН...

Қўлтиқ ости соҳасида тер ажралишини камайтириш учун халқ табобатида қуйидаги усул тавсия этилади: 1 литр спиртга тенг миқдорда қайнатиб совитилган сувни аралаштиринг. Сўнг бир неча ёнғоқ баргини солиб, 2-3 соатга қолдиринг. Мазкур аралашма билан бир кунда икки-уч маҳал қўлтиқ ости соҳасини артиб, сочиқда қуритилади. Давомли тарзда фойдаланилганда тер ажралиши меъёрлашишига эришиш мумкин.

☝🏻ЁДДА ТУТИНГ!

Иссиқ об-ҳавода кунига бир-икки маҳал илиқ сувда ювиниб, тер ажралиши фаол бўлган соҳаларни озода тутиш керак!
Шўр, аччиқ ва ўткир хушбўй таъмли егуликларни камайтирган маьқул. Бундай маҳсулотлар тер ажралишини фаоллаштиради.
Қаҳва, газланган ичимликларни ҳам чегаралаган маъқул. Кўк чой ёки доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламалар эса суюқлик ўрнини боса олади.
Агар саримсоқ пиёз ёки қалампир истеъмол қилганингиздан сўнг тер ажралиши фаоллашса, демак, бу маҳсулотлар сизнинг организмингизга тўғри келмайди.

☝🏻Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

➕Дўстларга хам юборинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий