ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 мая 2019 г.

🍀ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ АЪЗОЛАРГА ТАЪСИРИ

ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ АЪЗОЛАРГА ТАЪСИРИ
Қадимдаёқ куч-кувват берувчи дориворлар ҳар хил аъзоларга яхши таъсир қилишини ёки фақат битта аъзога кучли таъсир ўтказишини аниқ билганлар.

Масалан, мия фаолиятига яхши таъсир қилувчи дориворлар: олма, нок, имбра, чиннигул, қизил атиргул суви, наъматак ва
кабилардир.

Ошқозон фаолиятини яхшиловчи дориворлар: беҳи, долчин, чилон жийда, чиннигул, қизил атиргул, зира..

Юрак фаолиятини яхшиловчи дориворлар: равоч, нок, анор, беҳи, долчин, зарчава, олма, ошкўк, кашнич, қаҳрабо, мускус, чилон жийда, қизил атиргул...

Ич кетишини тўхтатишда: гуруч, мош, ясмух, нўхат, қаҳрабо, зира, тариқ, крахмал (картошка ва мош унларидан тайёрланган крахмал) ишлатилган.

Сафрони ҳайдашда: олхўри, қизил атиргул, сирка, асал ва сут зардоби қўлланган.

Балғамни кўчиришда: сабур, сано барглари, зира, қора мурч, қизил муручдан фойдаланганлар.

Ўтни ҳайдовчи моддаларга лаванда, сано барглари ишлатилган.

Турли балғам юмшатувчи ва балғам ҳайдовчилар: мойчечак, минг япроқ, ялпиз, лавра барги

Қуюқ ва ёпишқоқ балғ-мларни юмшатувчилар: ойчечак, қичимаўт, ялпиз, откулоқ, долчин, сасирка...

Йирининг, балғамни тез иштириб ҳайдовчилар: анжир, зарчава, карам...

Асабни тинчлантирувлар сачратқи барглари. Салат ва унинг уруғи, кашнич, қизил атиргул, лимон сиркан-жовул, чилон жийда...

Қонни суюлтирувчилар: сирка+асал, олҳўриинг шарбати, асал суви ва арпабодиён...

Сийдик ҳайдовчи ва терлатувчилар: петрушка, мойчечак, мингяпроқ, анис, долчин...

Куйган яраларнинг оғриғини қолдириш учун тухумнинг оқи, ўрдак ёғи ва крахмал ишлатилган.

Қорин кўпчиб ел йиғилганда: зира, имбир, бодиён, петрушка, шувит, қора мурч ва қўлланилган.

Шиллиқ моддаларни қувишда: гуруч бўтқаси, ўрдак, товуқ ва эчки гўштлари ишлатилган. Терининг майда тешикларини очишда: зиғир, каноп, зира уруғлари буғламаси қўл келган.

Фойдали маслаҳатлар каналига уланиш учун қуйидаги манзилни босинг.

☝️🏻Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

➕Дўстларга хам юборинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий