Рамазондаги зарарли одатлар
Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатланиш шарт эмас, бу аксинча, сизни кун давомида оч ва чанқаб юришингизга туртки беради. Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда номига мевалардан еб, сувдан тўйиб ичиб олишса, шуни ўзи кун давомида енгил юришлари
учун етарли бўлади.
Саҳарликда яхши овқатланиб, туриб шартта чўзилиб ётиш ҳолати жуда ҳам зарарли, бу ҳолат ошқозон ичакларимизни иш фаолиятини бузиб, кун давомида беҳол юриш ёки шу билан ошқозонда муаммолар келтириб чиқариб, қийналиб қолишимизга сабаб бўлиши мумкин.
Оғиз очганда муздек ичимлик билан чанқоқни босиш зарарли одат. Кун давомида ошқозон ва ички аъзолар ўзини ўзи даволаш билан банд бўлади ва ички ҳарорат иссиқ турган пайтда муздек ичимликни ичиш, бу худди қизиб турган ёғга сув сачратишдек гап. Бу нақафат рўзани шифобахшлик хусусиятини пасайтиради, балки ифторликда еган овқатимизни тез ҳазм бўлишига ҳам тўсқинлик қилади.
Оғиз очган пайтда жуда ҳам кўп сув ичиш одатиям иштаҳани бўғиб қўяди ва овқатланолмай қоласиз ёки мажбуран овқатланиш натижасида эрталабгача ошқозон дамлаб қолиб, еган нарсамиз ҳазм бўлмасдан қийналиб юрамиз.
Овқат пайти ширин мева, ширинликлар, торт, шоколад, газланган ичимликлар қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Булар бирга аралашса, ҳазм жараёнини секинлаштириб, бизни қийнаб қўяди.
Рўза янада шифобахш бўлишини ва Рамазонда тетик юришни истасангиз, албатта, фақат табиий егуликлар ва ичимликлар билан таомланиш зарур. Бунда ҳар хил турдаги маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилмасликка эътибор қаратиш лозим.
Нон ҳар доим дастурхонимизда бор бўлади, буни имкон қадар маргарин ва бошқа четдан келаётган ёғлардан тайёрланганини истеъмол қилмаслик керак, чунки бу зарарли нон ҳисобланади. Унинг ўрнига ўзимизнинг сарёғда тайёрланган ёки парҳезбоп нонларни истеъмол қилган афзал.
Яна бир зарарли одат — кондиционерни жуда ҳам салқин қилиб олиш, натижада шамоллаб қолиш мумкин. Кондиционерли хона ёки автоуловдаги ҳаво ҳарорати ташқаридаги ҳароратдан 10-15 грудус салқинликдан ошмаслигини назорат қилинг.

Комментариев нет:
Отправить комментарий