Уйғонмаган қанча билмайди хеч ким.
Сахарда уйғониб кўз очтик шукур.
Қора майиз билан, новвот бол билан,
Тинч нонушта қилмоқ қанчалар хузур.
Кўрдик чарақлаган бобо қуёшни
Гох ёзда қизиймиз, гох яшнар баҳор.
Капалак рақсини майса рангини,
Умрида бир бора кўрмаганлар бор.
Юриб чарчадингиз толиқтингизми?
Ношукурлик қилманг озгина ўйланг.
Оёқ кийими бор аммо кийишга,
Оёғи йўқларнинг ҳолини сўранг.
Либосингиз ёқмай жиғибийронсиз,
Кийим кўплигидан ётар қалашиб.
Дўппи топилар деб жон қайғусида,
Тентиди қашшоқлар ушоқ талашиб.
Болалар уйида ғариб гўдаклар,
Зор юрар бир марта она дейишга.
Иккита иссиқ нон олингда дарров,
Боринг онангизни кўриб келишга.
Сизни бугун ишдан бўшатиштими?
Шуми ташвишингиз шуми муаммо?
Қаранг ўз уйини бўшатиб қўйиб,
Мухожирлар йиғлар ватандан жудо.
Орзу хавас кўрмай ўтаяпман деб,
Нолияпсиз, балки оғринаяпсиз.
Қайдадир очликдан қириляпти халқ,
Сув деб йиғлаяпти эшитяпсизми.
Ўғлингиз шифокор бўлади бугун.
уни қучоқлайсиз ғурурга тўлиб.
Қайдадир бир аёл ўксиб дод солиб,
Бола йўқ бешикка бошини қўйиб.
Охирги пулни ҳам ишлатдингизми?
Худо етказади банда ризқини.
Умр тиланг хаста беморларга сиз.
Бугун кимларнингдир охирги куни.
Борига шукур денг йўғига сабр.
Чойхонага чиқинг кутар улфатлар.
Тўйларга борасиз чиройли бўлиб.
Қўлингизга тўлиб кетган тўйхатлар.
Тоғ десангиз тоғ бор, боғ десангиз боғ.
Дарёлар мавж урар хар тамон яшнар.
Тўлиб тошиб ётар тўкин бозорлар.
Ким нима изласа ўшани топар.
Доим сергак туринг ва ахил бўлинг.
Ватанни авайланг тўртта тамонда.
Яна бир чиройли тонг отмоқда.
Бахтингизга шукур қилинг хар онда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий