ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 13 мая 2019 г.

Буйрак хасталиклари давоси

Буйрак хасталиклари давоси (Профессор А.Н.Саттаровни "Буйрак энг мухим аъзо" китобидан олинди)
🔹Саримсоқни сувда ёки ўтда пишириб, турп уруғига қўшиб еган кишида буйрак тошидан асар ҳам қолмайди. Хом саримсоқ эса хаста буйракка зарар етказади.

🔹Сийдик юриши сустлашса, чилонжийда есангиз, сийдик йўлларини тозалаб,
равонлаштиради.

🔹Сия олмасдан қийналаётган одам саримсоқ поясини сувда қайнатиб, белигача шу сувга тушиб ўтирса, албатта фойда беради, иншааллоҳ.

🔹Уйқусида сийиб қўядиган одам шакар, исириқни ёққа аралаштириб еса, бу дарддан фориғ бўлади.

🔹Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи мустаҳкам бўлади.

🔹Буйракда агар тош бўлса, игна санчилгани каби қийнаса, темиртикан сувини ток кули билан аралаштириб наҳорда ичилса, албатта шифо бўлади.

🔹Буйрак бодидан азият чеккан одам туз ёки кепак қиздириб босса, хасталикдан қутилади.

🔹Ошқовоқдан олинган шарбат буйрак хасталикларига даводир.

🔹Нўхат суви, турп япроғининг суви, турпнинг ингичка ва сўлимагани буйракдаги тош ва чиқитларни ҳайдаб туширишда энг яхши восита ҳисобланади.

🔹Хирсқулоқ япроғининг 10 гр.ни сувда 15 дақиқа қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак касалликларига шифо бўлади

🔹Ҳар куни 3 гр. қалампирмунчоқни чой ёки доғ сув билан ичилса, буйракдаги совуқликни кеткизади.

🔹Сариқ чой (далачой) ўтини сувда қайнатиб, тиндириб ичсангиз, буйрак хасталикларидан халос бўласиз.

🔹Саримсоқни сирка билан қўшиб ейилса, буйракдаги шишни даф қилади.

🔹Оқ тут буйрак ёғини мустаҳкамлашда энг яхши даводир.

🔹Ҳар куни 2-3 гр. дан зиғир уруғини янчиб еб юрсангиз, буйрак яраси ва жароҳатларидан фориғ бўласиз.

🔹Узумнинг янги шарбати буйракдаги тошларни йўқотишда фойда беради.

🔹Сигир сути, гурунч ва ёнғоқ мағзидан пиширилган ширгурунч буйрак ва баданни семиртиради.

🔹Аччиқ бодом меваси ва илдизи, ширин бодомнинг шакар солиб тайёрланган мураббоси, ширин пишган қовун буйракни турли хасталиклардан халос қилади.

🔹Пишган узумни пўсти ва уруғидан тозалаб еб юрилса, буйрак ёғини кўпайтиради.

🔹Зиғир уруғининг қайнатмасини кунига беш-олти мартадан икки ҳафта мобайнида ичиш буйрак тошларига даводир.

🔹Кунига 7-8 грамм ялпизни эзиб, шакар ва асал аралаштириб ичилса, заифлашган буйракка шифо бўлади.
☝️🏻Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий