ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 24 февраля 2019 г.

ТОМИР НЕГА ТОРТИШАДИ?

ТОМИР  НЕГА  ТОРТИШАДИ?
  Тунда оёқ томири тортишиши кўпчиликка таниш бўлса керак, ширин уйқуни бузган бу оғриқ ўриндан сакраб туриб, болдирни ишқалашга мажбур қилади. Лекин бу ҳолат фақатгина болдирларда эмас, қўл ва тананинг бошқа соҳаларида ҳам кузатилади, бу ҳолатни томир тортишиши десакда аслида  у мушаклар қисқариши ҳисобланади. Бу ҳолат тиришиш, судороги, спазм ҳам дейилади, бундай тортишишлар бирор патология аломати бўлади яъни улар сабабсиз бўлмайди. Мана шу сабабга кўра мушаклар
тиришиши кам, тез-тез ёки доимий шунингдек бир ёки бир қанча мушакларда кузатилиши мумкин. Тортишиш скелет мушаклари ёки силлиқ мушакларда юз беради.
 Тошдек мушак:  тиришиш (судороги)-бу фақатгина совуқ сувда чўмилганда, бирдан болдир мушакларининг тортишиши ёки эпилепсия (тутқаноқ)да кузатиладиган бутун тана мушакларининг тиришиши эмас, мушаклар тиришиши турлари кўп ва улар бир-биридан анчагина фарқ қилади. Масалан: тиришишлар қайси мушак яъни силлиқ ёки кўндаланги-нинг тортишишига кўра фарқланади, шунингдек бу эпилептик хуружми ёки бошқа сабабли юз беряптими буни тортишиш давомийлигига кўра фарқлаш мумкин. эпилепсия сингари жиддий хасталикка чуқур кирмасдан кундалик ҳаётимизда учраб турадиган мушаклар тортишиш ҳақида маълумот берамиз. Мушаклар тортишиши бирор ноқулай ҳолатми ёки касаллик аломати, шунга аниқлик киритамиз.
Аломатлари: мушаклар тортишиши қандай бўлишини ёдидан чиқарган кишилар учун унинг аломатларини эслатиб ўтамиз:
  1. Мушак кутилмаганда бир ҳолатда худди тошдек қотиб қолади, бироз дўппаяди;
  2. Кўпинча оғриқ шундай кучли бўладики одам беихтиёр дод солиб юборади;
  3. Мушак тортишиши ўтиб кетади, аммо бунинг учун бир неча сониядан бир неча дақиқагача вақт бўлади.
Хўш мушак қисқарганда нега оғриқ сезамиз? Бу холатни кўз олдимизга келтирамиз, мушакда қисқариш бошланиб, тўхтай демаса ва буни тўхтатишнинг имкони бўлмаса, мушак тўқимаси кислород ва озуқавий моддаларни етарли миқдорда ололмайди. Яъни мушак қисқа вақтли интенсив ишлаганда алмашинувлар жараёнидан ишлаб чиқаради, бу моддалар йиғилиб қолиб, асаб толалари учларига салбий таъсир этади. Асаб толалари учлари таъсирлангач у оғриқни ҳосил қилади.
Нега бундай бўлади? мушак аппаратининг бундай бебошлигига доим изоҳ топиш мумкин, аммо бу изоҳни топиш доим ҳам осон кечмайди, бунинг учун мутахассисга мурожаат этиб, таҳлиллар топшириш, текширувлардан ўтишга тўғри келади.
Агар мушаклар беихтиёрий тортишишининг энг асосий сабаларини кўриб чиқсак қуйидагича рўйхатга эга бўламиз:
  • Тиришишлар юқорида айтиб ўтилган эпилепсия касаллигининг асосий сабаби ҳисобланади;
  • Тиришиш қоқшол каби хавфли хасталикка ҳам хос;
  •  Невротик ҳолатлар (истерик невроз, психоген тиришишлар)да ҳам кузатилади;
  • Органик ва ноорганик заҳарлардан заҳарланишда одам мушаклари тортишиб тиришади;
  • Организмда баъзи микроэлементлар миқдорининг ортиши ёки танқислиги, шунингдек бу моддалар алмашинувининг издан чиқиши ҳам мушаклар тортишишига сабаб бўлади, масалан: калий, натрий, магний танқислиги;
  • Эндокрин тизимидаги бузилишлар ҳам мушакларнинг шундай ҳолатини келтириб чиқаради.
Афсуски мушаклар беихтиёрий қисқаришининг барча сабабларини санаб ўтишнинг имкони йўқ, бугун рисоламизда айнан қўл-оёқ ва таян-ҳаракат аппаратининг бошқа соҳаларидаги мушаклар тортишиши ҳақида маълумот бермоқчимиз.
Ўзимиз айбдормиз: мушакларнинг тортишиши кўпинча тунда рўй беради, бунда тана ҳолати айбдор бўлади. Масалан: ён бошлаб ётган одам тиззалари бироз букилган, товони бўшашган ва салгина болдир мушаклари қисқарган бўлиб, тортишишга шай туради, агар унга бирор туртки бўлса у дарҳол оғриқ билан сизни уйғотади. Биласизми, оёқ мушагининг тортишиши кўпинча спортчиларда кузатилади, негаки улар кундузи оёқ мушакларини кўп ишлашга мажбур қилишадида. Шунингдек бу ҳолат кексаларни ҳам қийнайди, бунга сабаб уларнинг оёқларида қон айланиши ёмонлашиб боришидир. Мушакларнинг тортишиши ёш болаларда ҳам кузатилади, уларнинг тана ҳарорати кўтарилганда, мушаклар титраб қўяди. Демак оёқ-қўлдаги мушаклар тортишиши сабаблари кўпинча хатти-ҳаракат ёки ҳайт тарзимиз билан боғлиқ бўлади:
  1. касбий фаолияти: уззукун тик оёқда туриб ишловчилар (сотувчи, автобусдаги кондутор, ўқитувчи ва ҳ.к) оғир юк кўтарувчиларни тунги мушаклар тортиши безовта қилиш мумкин.
  2. кашандалар тамаки чекмайдиганларга нисбатан мушкалар тортишишидан 5 маротаб кўпроқ азият чекади, дарвоқеа алкагол ва қаҳва ҳам мушакларнинг тунги “тўполони” сабабчиси бўлади.
  3. кунингиз югур-югур билан ўтган бўлса ёки бир неча километр пиёда юрган бўлсангиз, тунда болдир мушаклари сиздан “ўч олиши” ҳеч гап эмас, Мушакларнинг  тунги тортишишига кундузи бажарилган оғир меҳнат ҳам сабаб бўлади. масалан: томорқада кетмон чопишга аҳд қилган ёки оғир мебель жойини ўзгартирган бўлсангиз, мушаклар тортишиши ажабланарли ҳолат эмас. Бунинг олдини олиш учун эса шунчаки меҳнат қилаётганда, фақтгина мушакларнинг бир гуруҳгина зўриқтишидан ҳимояланиш керак, шунингдек тез-тез танаффуз қилишни ҳам унутманг.
  4. Жазирамада совуқ сувли ҳовузда чўмилиш, афсуски қувноқликдан кўра, ачиранли ҳолатларга кўпроқ сабаб бўлади, сувда мушакларнинг  тортишиши одамни сув тубига тортиб ҳатто одам ҳаётига тажовуз қилиши сир эмас. Негак ҳароратнинг кескин ўзгариши сабаб тортишаётган мушаклар ҳаракат қилишга йўл қўймайди, шунинг учун сувга тушишдан аввал бироз сув сепиб, танани совутиб олиш керак.
  5. Организм сувсизланганда ҳам қўл-оёқ  мушаклари тортишади, чунки кўп тер ажралиши ва суюқликнинг етишмаслиги мушаклар фаолиятига салбий таъсир этмай қолмайди. Шунинг учун жазирама кунларда етарли миқдорда сув ичиб туриши лозим.  Айниқса бу фаол  ҳаракат қилувчилар учун зарур қоида, масалан:спортчилар, дала меҳнаткашлари ва ҳ.к
  6. Кундузи бошдан кечирган руҳий эмоционал босим, стрессли вазиятлар тунда тинчлангандан кейин ўз асоратларини мушаклар тортишиши билан намоён қилади, бу-стрессли гормони бўлмиш кортизол қилмиши, стрессли ҳолат туфайли унинг миқдори ортгани учун организмдаги кальций моддасининг тақсимланиши издан чиқади ва у адашиб, бошқа соҳаларга кўпроқ кетиб қолади.
  7. Товон мушагининг тортишиши ясситовон бўлган одамларда кундузи болдирга катта босим тушгандан сўнг кузатитилади, шунингдек бу ҳолат тор пойабзал кийганда ҳам юз бериши мумкин.
  8. Назоратсиз дори-дармонлар ичиш ҳам мушакларнинг беихтиёр қисқариши ҳолатларига туртки бўлади, масалан диуретиклар, статинлар, антибиотиклар ва организмдан микроэлементлар  чиқиб кетишига сабаб бўладиган бошқа препаратларни шифокор маслаҳатисиз ичиш оқибати ана шундай мушаклардаги  кучли оғриққа олиб  келади. Шунинг учун баъзи дорилар билан даволаниш қоннинг биокимёвий таҳлили билан назорат қилиниши керак.
Аммо соғлом ўзини оғир меҳнат билан қийнамайдиган, стрессли ҳолатлардан ҳимояланишнинг уддасидан чиқадиган кишиларда ҳам тунда мушаклар тортишиши кузатилиши мумкин. Баъзан тунда тортишган мушак оғриғи тонгда ҳам сезилиб туриши мумкин, бундай вазиятларда биринчи навбатда текширувдан ўтиб сизга магний ва бошқа микроэлементлар етирлими йўқми шуни аниқлаш лозим, бордию парҳез тутаётган бўлсангиз, унинг таркибини ўзгартиришга тўғри келади. Негаки организмнинг оч қолиши ёки бошқа сабаб туфайли кальций, магний, натрий ва витаминларнинг танқислиги мушакларнинг меъёрда ишлашига халал беради. Гипомагниемия яъни баъзи сабабларга кўра организмга магнийнинг етишмаслиги ёки сўрилмаслиги қўл-оёқдан ташқари, бўйин, кураклар ораси, бел мушаклари тортишиши ҳамда оёқ бармоқлари санчишига сабаб бўлади. А, В, Д, Е витаминларининг танқислиги мушаклар қисқаришига салбий таъсир кўрсатади ва уларнинг беихтиёр тиришишига сабаб бўлади.
Тезкор ёрдам ва даво чоралари: мушакларнинг бундай қисқариши доим ҳам махсус даво талаб қилмайди, аммо оғриққа чидаш ҳам керак эмас, шунинг учун кутилмаганда ҳужум қиладиган тиришишга қарши бир неча усулни қўллаш мумкин:
  • “Қотиб қолган” мушакни уқалаш ёки уриш;
  • Агар жазм қида олсангиз, ҳаракатсиз мушакка игна санчиш мумкин;
  • Болдир ёки товон мушаги тортишганда, ўтириб оёқнинг бош бармоғини олдинга эгинг;
  • Тик турган ҳолда оёқларни бирлаштиринг ва эгилиб қўл билан оёқ бош бармоғини ушлашга ҳаракат қилинг;
  • Сон соҳасининг олд қисми мушаги тортишса, тик туриб оғриётган оёқ орқага тиззадан букилади ва қўл билан товон ушланиб, думба томонга тортилади.
Энди бундай тортишишларнинг олдини олишга қаратилган чораларни кўриб чиқамиз:
    1. Қоннинг биокимёвий таркибини аниқлатиб, таомномани танқис микролемент ва витаминларга бойитиш;
    2. Зарарли маҳсулотлардан воз кечиш (алкоголь, тамаки, аччиқ қаҳва ва бошқ тетиклаштирувчи ичимликлар);
    3. Етарли миқдорда сув ичиш;
    4. Жисмоний тарбия билан шуғулланиш, бу қон айланишини яхшилаб, мушакларни бўшаштиради;
    5. Мушаклар тунги тортишишининг олдини олиш учун кечки илиқ душ ёки ифорли мойлар қўшилган ванна қабул қилиш керак, бу мушакларни бўшаштиради.
 Агар мазкур чоралар самараси кўнгилдагидек бўлмаса, шифокор тавсиясига кўра дорихонадан махсус витаминли комплекс препаратини харид қилинг, унинг таркибида албатта магний бўлиши зарур.
Мушакларнинг беихтиёр қисқариши-касаллик аломати: қўл-оёқ ёки тананинг бошқа соҳаларидаги мушаклар тортишиши касаллик аломати бўлиши ҳам мумкин, айниқса тунги тиришишлар ҳаёти давомида турли сурункали касалликларни “ғамлаган” кишиларда кўп кузатилади. Маълум бир мушак ёки 1 гуруҳ мушакларнинг тортишиши бир қанча патологик ҳолатлар аломати бўлиши мумкин:
  • Тананинг турли соҳасида кузатиладиган кундузги ва тунги тиришишлар жигар зарарланиши (гепатит, цирроз)да кузатилади;
  • Заҳарланишнинг оғир ҳолатларида мушаклар тортилиши бошқа аломатлар билан бирга кечади (масалан: қалтираш, сувсизланиш, интоксикация);
  • Қандли диабетда оёқ мушаклари тиришишади (диабетик ангиопатия);
  • Оёғида вена вон томирларининг варикоз кенгайиши ривожланган одамларни тунда мушаклар тортишиши безовта қилади;
  • Бел-думғаза соҳасида ЁАС (ён амиотрофик склероз) ривожланишининг бошланғич даврида оёқлар мушаги ҳолсизлиги ва мушаклар тортишиши кузатилади.
Касалликнинг бўйин-кўкрак соҳасидаги турида қўллар мушаги тортишиб, бармоқ мушаклари  атрофияси ривожланади;
  • Гемоглобин миқдорининг камайиб кетиши (камқонлик) ҳам мушаклар тортишишига сабаб бўлади, негаки гемоглобин кам бўлгани туфайли мушакларга кислород яхши етиб бормайди;
  • Жарроҳлик амалиётидан кейинги илк даврида ҳам камқонлик сабаб тўқималарда кислород концентрацияси камлиги учун томирлар тортишиши мумкин;
  • Оёқ мушакларининг тортишиши оё атеросклерози ва облитерловчи эндартериит каби касалликлард ҳам юз беради;
  • Гормонал баланс бузилганда, мушакларнинг титраши ва тиришиши кузатила (айниқса, қоқонсимон без гормонлари кўп ишлаб чиқилса);
  • Оёқдаги мушаклар тортишишига юрак фаолиятининг сурункали етишмовчилиги сабаб бўлиши мумкин (қонинг тўхтаб қолиши мушкалар аппаратининг озиқланишига халал беради);
  • мушакларнинг титраши (тиклар) баъзи кам учрайдиган генетик аномалия (генлар мутацияси)ларда кузатилиши мумкин.
Мушакларнинг бу ихтиёр қисқариши келтириб ўтилган ҳолатлар аломатларининг биргина бўлиб бунда мушаклар эмас асосий хасталик даволанилади, аммо бунда тиришишга қарши препаратлар ҳам қўлланилади. Дорихонада бундай препаратлар эркин сотилмайди, у фақатгина шифокор кўрсатмасига кўра қабул қилинади, шунингдек таркибида магний ва бошқа микроэлементлар бўлган препаратлар ҳам тавсия этилади.
Боладаги мушаклар тортишиши: тириши болаларда кўпроқ кузатилади, негаки шаклланиб улгурмаган асаб тизими ҳар қандай қўзғатувчидан таъсирланиши мумкин, бундай қўзғатувчи ҳолатларга ўткир ва сурункали касалликларни мисол қилиш мумкин:
  • Асаб тизимини зарарловчи инфекция;
  • Турли жароҳатлар айниқса бош чаноқ-мия жароҳати;
  • Чаноқ ички босимининг ортиши (истисқо (водянка), гидроцефалия);
  • Ликвор йўли ва қон томирларни сиқиб қўювчи кистали ҳосилалар ҳамда мия ўсмаси;
  • Турли генетик патологиялар;
  • Эндокрин тизимидаги бузилишлар;
  • Электролит бузилиш (калий танқислиги, натрий танқислиги ёки миқдорининг ортиши ва ҳ.к);
  • Заҳарланиш;
  • Иситма туфайли қалтираш;
  • Асабийлашиш ва жазавага тушиш;
  • Ҳушдан кетишнинг тиришиш билан кечши.
мушакларнинг тортишишининг  сабаблари кўп бўлса-да, кўп холларда уларнинг  умумий  асоси бўлади; миянинг қон билан таъминлаши издан чиқиб, натижада у оч қолади ва ацидоз  ҳамда асаб тизимида метаболизмнинг  бузилишига сабаб бўлади.

     Болаларнинг истима сабаб фебрил тиришишлар.
Болаларда кузатиладиган тиришишларнинг аксаряти кузатиладиган тана  ҳароратининг юқорилигида кузатилади. Бунда тана ҳарорати 39-40 даража бўлиши шарт эмас.  Баъзи болажонлар ҳатто 38 даражали истимани ҳам кўтара олмайди. Фебрил тиришиш турлича  кечиши мумкин.
·        Қисқа вақит давамида аёқ-қўлларининг енгил тиришиш, кўз қорачиғининг юқорига кетиб қолиши;
·        Бутин тананинг бўшишиши,  қисқа вақт давомида мушакларнинг  ҳаракатланмаслиги беихтиёрий ич келиши ёки пеоб чиқиши;
·         Бутун мушаклар аппаратининг таранглашиши; қўллар кўкракка келтирилган  аёқлар узатилган бош орқага кетган  ҳолда  тана титрайди.
Одатда фебрил тиришиш бир неча дақиқа давом этади.  Лекин бу ҳолат 15 дақиқа давом этса, дарҳол “103” га қўрғироқ қилинг.
 Умуман олганда бола иситмалаётганда кузатиладиган тиришиш ҳолати даво чорасини талаб қилмайди, 1 марта бундай вазиятни бошдан кечирган ота-она  бола иситмаси кўтарилмаслигини назорат қилишга ҳаракат қилади, одатда 6 ёшгача иситмага бўлган бундай таъсирчанлик ўтиб кетади ва тана ҳароратининг ортиши бола учун хавфли бўлмай қолади.
Айбдор-ҳомиладорлик: Ҳомиладорлик-касаллик эмас, лекин бу даврда аёл саломатлигига алоҳида эътибор зарур, негаки аёл организмида ҳомилага зарур бўлган бўлган моддалар билан таъминлаш ишлари авжид бўлади. бу эса моддалар алмашинуви, гормонал тизимида ўзгаришлар, кичик тос ва оёқлардаги қон айланишининг қийинлашишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида мушаклар тиришиши кузатилади, бундай тиришишлар кўп кузатилишига қуйидагилар сабаб бўлади:
·        Витамин ва микроэлементлар танқислиги;
·        Камқонликнинг ривожланиши;
·        Қонда глюкоза миқдорининг ортиши (гестацион диабет);
·        Оёқ вена қон томирларининг варикоз кенгайиши ва шу соҳада қон ҳаракатининг тўхтатиши;
·        Ҳомиладорларнинг овқатланиш ишлаш ва дам олиш тиртибига амал қилмаслиги;
·        Жисмоний ҳаракатнинг камлиги (хавфли вазиятлрда ҳомилани сақлаб қолиш учун аёлга тўшакдан туриш тақиқланганда).
Бордию ҳомиладор аёлда мушаклар тортишиши тез-тез кузатилса, шифокор тавсиясига кўра даволаниш лозим. Ҳатто витаминларни ҳам берухсат ичиш мумкин эмас негаки шифокор қон таҳлиллари, касаллик тарихи қон айланиш тизими фаолиятини текширишган таом таркибини ўзгартиришнинг ўзи кифоя қилса, бошқаларга стационар шароитда даволаниш керак бўлади.
Одатда скелет мушакларнинг беихтиёр қисқаришини мушаклар тортишиши дейишга кўникканмиз, масалан: болдир соҳасидаги тунда ухлаётганда, совуқ сувга тушганда ёки мушаклар зўриққанда кузатиладиган оғриқни шундай номлаймиз. Лекин силлиқ мушакларнинг беихтиёрий қисқаришини кўпинча спазм деймиз-у, аммо у ҳам тиришиши ҳисобланади, масалан: қон томир, ичаклар, бронхлар ва бошқа аъзолари деворларининг беихтирий қисқариши ҳам тиришишдир. Шунингдек, бош оғриғи ҳам баъзан тиришиш деб қабул қилинади, бунга бош мушаклари тиришиши сабаб бош оғришини  мисол қилиш мумкин.
Шунингдек:
  • Мия қон томирлари спазми, яъни сиқилиши ҳам уларнинг силлиқ мушакларининг беихтиёрий қисқаришидан келиб чиқади;
  • Қизилўнгач сиқилиши кўкракда таранглик ва оғриқ, шунингдек бўйин, қулоқлар ҳамда бошнинг барча соҳасида оғриқ сезилишининг сабабчиси;
  • Бўйин остеохондрозида шу соҳа мушакларининг таранглиги ва бошни бурганда оғриқ сезилиши.
Булардан ташқари яна бир қанча ҳолатлар (совуқ, стресс, бош мия ва ички аъзолар касалликлари) бош оғриғи ва мушаклар тортишишининг бирга келишига туртки бўлади.
Шунингдек:
  1. Силлиқ мушаклар тиришиши ички аъзолар фаолиятини издан чиқариши ва оғриқ бериши мумкин: бронхоспазм асосида бронхиал астма, шоҳ қон томирлар сиқилишида эса стенокардия ётади. Ичак санчиғи ичак деворларининг кутилмаганда қисқариши туфайли келиб чиқади, бош оғриғига эса мия қон томирлари сиқилиши сабаб бўлади;
  2. Тиришиш скелет мушакларининг кутилмаганда қисқариши туфайли келиб чифади (қўл-оёқ бармоқлар томири тортишади). Бундай тиришишлардан кўпинча организмнинг ҳаракатланиш тизими азият чекади.
Тиришиш хуружи характери ва давомийлигидан келиб иқиб қуйидаги турларга бўлинади:
    • Тоник-мушаклар анча вақт таранг бўлиб туради;
    • Клоник- мушаклар таранглашиш бўшашиш алмашиб туради ва мушакларнинг ўзига хос ҳаракатланишига сабаб бўлади (мушаклар тепгандек сескангадек);
    • Тоник-клоник.
Тепгандек ҳаркатланадиган мушаклар қисқариши бир вақтда барча мушакларда кузатилади, масалан: оёқ-қўл бармоқлар мушаги тортишади.
Ҳар ерда, ҳар қачон: мушакларнинг беихтиёр қисқариши тананинг ҳар қандай мушаги соҳасида кузатилиши мумкин, одатда кўпчилик оёқ болдирларида мушаклар тортишишини бошидан кечиради. Аммо баъзан кутилмаган соҳаларда мушак тортишиши одамни довдиратиб қўйиши мумкин:
  • Жуда кам ҳолларда чайнов мушаклари беихтиёр қисқариши кузатилади, бунга одатда эпилепсия, қоқшол, менингит, ҳосилалардан 3 шохли асаб толалари носозликдан хабар бераётган бўлади;
  • Блефароспазмалар-кўзларнинг айлана мушаклари тортишиши шу аъзо ёки бурун-ҳалқум, стоматологик аъзолар зарарланганда юз беради. асабий тик яъни қовоқнинг пирпираши эса таъсирчан кишиларда кузатилади;
  • Баъзан бошқа турдаги асабий тиклар учрайди, мисол учун ҳиқичоқ тутиши бўйин, қўл, кураклар мушагининг тортишиши ҳам тиришишнинг бир кўриниши. Аммо бундай ҳолатлар оғриқ билан билан кечмайди, кўпинча бу органмда магний танқислиги сабаб келиб чиқади.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки қисқа вақт кузатиладиган тиришишлар жиддий эътиборга олинмайди, аммо унинг ортида даво талаб этадиган хасталик ётганини унутмаслик керак, организмингизга қулоқ тутинг ва саломатлигингизни асранг.



   

Комментариев нет:

Отправить комментарий