ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 26 февраля 2019 г.

аёллар

Олса олар майлига,
Бори йўғими ҳаёллар.
Пойингизга сочилган,
Қаранг жаннат Аёллар.
Йиғласангиз дил йиғлар,
Кўз ёш бағримни тиғлар.
Кафтингизда ой ухлар,
Паривашсиз Аёллар.

Суйибманда Мажнун мисол,
Кўкда Ойсиз қоши ҳилол.
Оҳ севгидан берманг савол,
Зулфузарсиз Аёллар.
Борим берсам камдир гўё,
Орзулари бўлсин рўё.
Таъзимдадир хатто дунё,
Зеби зарсиз Аёллар.
Сиз Сингилсиз Сиз Она,
Бешикларга парвона.
Бу дунёда ягона,
Дурдонасиз Аёллар.
Ўзбек йигитин Ори,
Бўйнидаги тумори.
Алп йигитларни ёри,
Дилхуморсиз Аёллар.
Дунё сизла яралган,
Муқаддас деб қаралган.
Райхон ҳиди таралган,
Сиз жаннатсиз аёллар.
Ҳурлиқосиз бир санам,
Мехрга тўла танам.
Сиз опамсиз, сиз Онам,
Мехрибонсиз Аёллар.
Эгилгану Синмаган,
Мехр бериб тинмаган.
Ором нима билмаган,
Тинмас жонсиз Аёллар.
Эрни улуғ билгансиз,
Гадони шоҳ қилгансиз.
Қиблага юз бургансиз,
Муслимасиз Аёллар.
Қанча мақтасам камдир,
Аёл борки Онамдир.
Қиблагохим хонамдир,
Мўътабарсиз Аёллар.
Ҳар бир ғазал байтларда,
Эсдан чиқмас пайтларда.
Тарихларда, қайдларда,
Сиз мухирсиз Аёллар.
Эй Аллохим қилма жудо,
Мухаббатда бўлдим гадо.
Камрон жони сизга фидо,
Беғуборсиз Аёллар!!!!  📌 🌷 ☝🏻 шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий