ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 28 февраля 2019 г.

ҚОРА ЗИРА — ЖИГАРГА ШИФО..

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!
ҚОРА ЗИРА — ЖИГАРГА ШИФО..
Фойдали хусусиятлари:
Иштаҳани очади;
меъда ва жигар касалликлари;
камқонлик;
бачадон хасталиклари;
жароҳат, яра ва шишларни даволашда наф
беради.

Ножўя таъсири: ўн икки бармоқ ичак яраси, гастритда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ортиқча ва нотўғри қабул қилинса, юз рангини сарғайтириб, танани оздиради.
Кимларга мумкин эмас?
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга зирадан тайёрланган малҳамлар ҳар доим ҳам тавсия этилавермайди
Нархи: пойтахт бозорларида 100 гр. зиранинг ўртача нархи 2.000 сўм атрофида

Рецепт: 
1. Организмда тўпланиб қолган елларни кетказиш, овқат ҳазмини яхшилашда зирадан дамлама тайёрлаб ичилади. 
Бунинг учун 100 гр. қора зирага 1 литр сув қўшиб, 30 дақиқа қайнатилади. 
Дамламани бир кунда 3 маҳал 50 гр.дан қабул қилиш тавсия этилади.
2. Кўк ёки қора чой дамламасига ярим чой қошиқ зира уруғини қўшиб,
10 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади.
Дамламани овқатланишдан олдин ёки кейин чой каби ичилади. 
У қон босими ошганда фойдали ҳисобланади.

Иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ва ўт пуфагида тошларни майдалаш учун:
0,5 стакан майдаланган қора зира, 1 стакан асал, 0,5 стакан майдаланган занжабил илдизи (ёки саримсоқ)ни аралаштириб, эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан ичилади.

Ошқозон-ичак йўли касалликларида: 
3 ош қошиқ майдаланган қора зира, 2 ош қошиқ майдаланган қизилмия илдизи, 1 ош қошиқ майдаланган арпабодиён (анис) уруғини аралаштириб, чой каби дамланг. 
Таъбга кўра асал қўшиш мумкин.Уйқусизлик, невроз, стрессда: 1 чой қошиқ майдаланган қора зира уруғига бир стакан иссиқ сут қуйиб, 30 дақиқа дам едиринг. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичасиз.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий