ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 28 февраля 2019 г.

Мош ва гуручни

Abduqadir Sattarov· 
Мош ва гуручни тозалаб ювгач, қозонга сув солинади. Кейин ана шу сувда дастлаб мошни то у очилгунга қадар қайнатиб оламиз. Шундан сўнг гуруч солинади ва сўнг қозонга сут қуйиб, 18-20 дақиқа давомида паст оловда қайнатамиз. Таом пишишига яқин туз солинади. Тайёр бўлгач, олов ўчирилиб, 5 дақиқача “дам едиринг”.
Косаларга қуйиб, озроқ сариёғ билан истеъмол қилсангиз, яйраб кетасиз.Сутли мошхўрда учун: 200 грамм мош, 150 грамм гуруч, икки ярим литр сут, таъбга кўра сариёғ ва туз керак бўлади.Бу овқат нонушта ёки кечки таом сифатида истеъмол қилингани маъқул. Таом нафас олиш йўллари ва ошқозон тизимининг айрим касалликларида буюриладиган парҳезга анча мувофиқ келади. Аммо тери ва аллергик касалликларга мойил кишиларга хасталикларининг қўзғалган босқичида истеъмол қилишлари тавсия этилмайди.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг , Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий