ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 27 февраля 2019 г.

​​​НИМАГА ИНСОНДА ХИҚИЧОҚ ТУТАДИ?

​​​НИМАГА ИНСОНДА ХИҚИЧОҚ ТУТАДИ?
Хиқичоқ тутиши - адашган (вагус) нерви фаолиятидаги енгил бузилиш хисобланади.
Адашган нерв кўплаб ички аъзоларни марказий асаб тизими билан боғлаб туради. У кўкрак қафаси орқали қизилўнгачга бевосита ёпишган холда қорин бўшлиғига ўтади. Қизилўнгач билан бирга бу нерв толаси қорин ва кўкрак бўшлиқларини ажратиб турувчи
мускул-пайли парда -  диафрагманинг кичик тешиги орқали ўтади, у ерда ошқозон ва бошқа қорин бўшлиғи аъзоларига тармоқларини беради. Айнан шу диафрагмадаги кичкина тешик хиқичоқ пайдо бўладиган марказ хисобланади. Одам овқатни шошилиб еганда, овқатнинг нисбатан каттароқ бўлаги қизилўнгачдан ўтаётганда адашган нервни таъсирлайди ва хиқичоқ пайдо бўлади. Хиқичоқ шунингдек, одам ортиқча кўп овқатланганда хам, нотўғри вазиятда (ётиб, ёнбошлаб) овқат тановвул қилганда хам ва хатто қўрқиб кетиб кескин нафас олганда хам кузатилиши мумкин. Ёш болачаларда хиқичоқ совуқ қотганда хам пайдо бўлиши мумкин.
Адашган нервни қисилиши хаёт учун хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун организм бу ноқулайликка фаол реакция билдириб, марказий асаб тизимига сигналлар юборади. Ўз навбатида бош мия диафагмал нервни фаоллаштириб, унинг қисқаришга мажбур этади. 

Хиқичоқ  - диафрагмал нервнинг мунтазам «пульсацион» фаоллиги бўлиб, диафрагманинг кескин, кучли қичқариши билан кечади. Бунда хосил бўладиган товуш, овоз ёриғининг кескин ёпилиши натижасида пайдо бўлади. Бошқача айтганда хиқичоқ шартсиз рефлекс бўлиб, биз уни бошқара олмаймиз. Аммо айрим бир харакатлар ёрдамида уни бартараф этиш мумкин:
1) яхшилаб керишиш;
2) чуқур нафас олиб, нафасни ушлаб туриш;
3) чуқур ва секин нафас олиш;
4) нафас олмасдан сувни 12 марта майда ютим билан ичиш;

Бу барча харакатлар адашган нервга диафрагманинг қизилўнгач тешиги сохасида таъсирланишини камайтиради. Қачонки нервга бўлган босим камайганда хиқичоқ йўқолади. Одатда хиқичоқ 5 дақиқадан 15 дақиқагача давом этади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий