ВАКЦИНА ВА ЗАРДОБЛАР ТАЪСИРИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН РЕАКЦИЯЛАР
ВАКЦИНА ВА ЗАРДОБЛАР ТАЪСИРИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН РЕАКЦИЯЛАР
Зардоб касаллиги биринчи бўлиб Пирке томонидан таърифланган
бўлиб, у таркиби турли хил ёки бир хил бўлган зардоблар, уларнинг препаратлари
организмга
киритилиши натижасида келиб чиқади ва кўпроқ томирлар, бириктирувчи
тўқималарнинг яллиғланишли зарарланишлари билан тавсифланади.
Ҳозирги пайтда зардоб касаллиги фақат зардоб кирити-лиши билан
боғлиқ бўлган алоҳида касаллик тури деб ҳисобланмаяпти. Бу синдром иммун
бирикмалар таъсири натижасида юзага келади. Зардоб касаллиги зардоб киритилиши
натижасида (бунда кўпинча ўткир кечи-ши) ҳамда кимёвий препаратлар ва дори
моддалар (бунда кўпроқ сурункали зардоб касаллиги) вужудга келади. Зардоб касаллигининг
ўткир кечадиган турларида ўткир гломерулонефрит, геморрагик васкулит юзага
келиши мумкин. Сурункали касалликларда аутоиммун касалликлар, зардоб
коллагенози кузатилади. Зардоб касаллиги келиб чиқиш ҳолларининг миқдори,
зардобнинг сифатига боғлиқ. Масалан, Францияда зар-доб касаллиги сўнгги 50 йил
ичида эмланганлар орасида 7,4 фоиздан 2 фоизгача камайди.
Зардоб оқсили инсон қонида бир ой мобайнида аниқланиши мумкин.
Касалликнинг ривожланиши зардобнинг таркибига боғлиқ. От қони зардобининг оқсил
бирикмаси ва приципитинлар антиген бўлиб ҳисобланади. Улар зардоб касаллигидаги
аллергик реакцияда шу иммун бирикмага жавобан пайдо бўлувчи иккиламчи антитело
бўлиб хизмат қилади. Қонда эрувчи иммун бирикмалар ҳосил бўлади. Шунинг учун
ре-акция 10-15 кундан кейин ривожланади. Зардоб ка-саллиги ривожланишида
иммуноглобулинларнинг М ва G синфига кирувчи антитело ҳамда комплемент иштирок
этади. Антитело миқдори аллергик реакция ривожланиши учун 8-10 кундан кейин
етарли даражада бўлади. Эрувчан иммун бирикмалар ички аъзолар ва
капиллярларнинг эндотелий (ички қатлам тўқимаси) мембранасига чўкиб (ўтириб)
қолади. Улар шикастланганда (бузилганда) зардоб касаллигининг клиник белгилари
юзага чиқади.
Касаллик қайталанишининг пайдо бўлиши IgC қайтадан йиғилишига
боғлиқ. У қон таркибида қолган зардоб оқсили билан ўзаро таъсирлашади. Бундай
ҳолларда касаллик чўзилиши мумкин (бир неча ой давомида).
Ҳозирги пайтда эмлаш учун қўлланилаётган деярли барча
вакциналар ва зардоблар сенсибилизациялаш хусусиятига эга. Таркибида бир неча
антиген сақловчи вакциналар — юқори даражали аллергенлар бўлиб ҳисобланади.
Вакциналар киритилганда бир вақтнинг ўзида организмдаги бошқа ҳамма
антигенларга (микроб, озиқ-овқатга оид) нисбатан ҳам антитело пайдо бўлиши
кучаяди. Организм тўқималари билан бир хил умумий антигенга эга бўлган
вакциналарни киритиш кўпинча аутоиммун бузилишлар ривожланишига олиб келади.
Иммунизация мақсадида вакцина киритилгандан кейин ҳам сенсибилизацияга хос
реак-ция ривожланиши мумкинлиги аниқланган. Қонда ал-лергик реакция медиаторларининг
миқдори кўпаяди, гистамин, ацетилхолин миқдори ҳам ортади. Вакцина ва зардоб
киритилишга қоннинг шаклий элементлари ҳам ўзларининг жавоб реакцияларини
кўрсатишлари мумкин. Периферик қонда тромбоцитлар ва лейкоцитлар миқдорининг
пасайиши, эозинофиллар ва лимфокинлар кўпайиши юз беради. Зардоб касаллигининг
турли клиник кўринишлари, одатда 7-куни ривожланади ва у "зардоб касаллиги
синдроми" деб юритилади. Организмдаги аллергик ўзгаришлар биринчи навбатда
организмнинг реактивлиги ўзгарган болаларда, яъни аллергияси бўлган болаларда
юзага келади. Эмлаш натижасида аллергик реакция вужудга келган болаларда ирсий
мо-йиллик, экссудатив диатезлар, бу-рун бўшлиғидаги инфекция ўчоқлари
кузатилган. Бу болаларнинг оналари анамнезида ҳомиладорлик токсикозлари ёки
бола қони билан резус омилининг тўғри келмаслик ҳолати қайд этилади. Организмга
зардоб киритилгандан тахминан 7-20 кун ўтгач, тана терисида тошма пайдо бўлади,
иситма, лимфа безларининг катталашуви, бўғимларнинг зичлашиши юз беради.
Нефрит, васкулит, коронарит ҳам вужудга келиши мумкин. КДС ва АКДС
вакциналарига аллергик реакциялар кўпинча улар организмга қайта киритилганда
кузатилади. Реакциялар организмга вакциналар кири-тилган-дан кейин дарҳол юз
бериши ёки бир неча соатдан кей-ин пайдо бўлиши мумкин. Анафилактик шок, одатда
вакцина киритилгандан 1-7 соат кейин юз беради. Вакцина киритилгандан кейин
қаварчиқлар, Квинке шиши, экзема (гуш) ҳам ривожланиши мумкин. Бироқ, кўпчилик
болаларда аллергик реакция эмлангандан 2-4 кун ўтгач ривожланади ва умумий
реакция ҳарорат кўтарилиши, иштаҳа пасайиши билан бирга қўшилиб келиб, реакция
4-5 кун давом этади. Айрим ҳолларда реакция 8-16 кундан кейин ҳам юзага келиши
мум-кин. Қонда ёт зардобга нисбатан антитело аниқланади, у кўп миқдорда антиген
организмга тушганда эрувчан иммун бирикмалар ҳосил қилади. Аллергик
реакцияларни Е иммуноглобулинларнинг Ғс-таркибий қисми амалга оширади. Зардоб
касаллигининг клиник манзараси кўп белгилилиги билан тавсифланади. 85 фоиз
ҳолларда терида ўзгаришлар, 70 фоиз ҳолларда иситма, 5 фоиз ҳолларда лимфа
безларидаги ўзгаришлар, 20 фоиз ҳолларда бўғимларда ўзгаришлар кузатилади.
Бундан ташқари, бошқа аъзолар ҳам зарарланиши мум-кин.
Кўкйуталга (коклюш) қарши вакцинани киритиш бронхиал астма
хуружи ривожланиши билан кузатилиши мумкин. Бунга организмнинг гистаминга
нисба-тан сезувчанлиги ортиши ва кўкйўтал антигенининг нафас йўли лимфа
тугунларига жойлашиб олиши сабаб бўлади. Касаллик ҳатто биринчи марта эмлашдан
кей-ин ҳам ривожланиши мумкин. Бундан ташқари, бола-ларда сохта бўғилиш (нафас
олишнинг қийинлашуви) ва спастик трахеит кузатилади. Зардоб реакцияси
геморрагик васкулит кўринишида ҳам юзага келиши эҳтимоли йўқ эмас. Нефропатия,
нерв тизимидаги зарарланишлар (энцефалитлар, энцефаломиелитлар) кўринишидаги
анча оғир ва кам учрайдигани ҳам қайд этилган. Ўлим оқибатлари ҳам бўлиши
мумкин. Энце-фалитлар, одатда, секин-аста содир бўладиган аллергик реакциялар
кўринишида кечади. КДС вакцинасига аллергик реакциялар кўпроқ унинг кўкйўтал
таркибий қисми таъсирида вужудга келади. Бироқ дифтерия (бўғма) ва столбняк
(қоқшол) вакциналари кўкйўтал антигенидан ажратилган ҳолда алоҳида киритилганда
ҳам тез содир бўладиган аллер-гик реакцияларни келтириб чиқаради. Улар кўкйўтал
вакцинаси киритилганига қараганда анча кам ҳолларда кузатилади.
Зардоб касаллигининг кечиш оғирлигига кўра уч шакли мавжуд.
Оғир шаклларида ҳарорат жуда юқори бўлади, баданнинг ҳамма соҳаларини қоплаб
олувчи турли кўринишдаги тошмалар, тананинг айрим қисмларида шишлар, оғиз
бўшлиғининг шиллиқ қаватида энантемалар юқори нафас йўлларида катарал
ўзгаришлар кузатилади. Ошқозон-ичак йўлида энтерит кўринишидаги ўзгаришлар
бўлади. Миокардит ва энцефаломенингит ҳам қайд этилади. Лимфатик безлари
яллиғланишининг ҳам эҳтимоли бор. Ўртача оғирликдаги шаклларида юқоридаги барча
белгилар камроқ ривожланади, теридаги ўзгаришлар устунроқ бўлади. Ҳамма
белгилар тез орада камаяди. У икки ҳафтагача чўзилиши мумкин. Енгил шаклларида
тери-даги тошмалар қаварчиқлар кўринишида бўлиб, бу асосан препарат киритилган
жойда кузатилади. Бунда лимфа безлари катталашиши мумкин. Шуни таъкидлаб ўтиш
лозимки, кўп ҳолларда зардоб касаллиги тўғри ташҳисланмайди. Зардоб касаллигини
даволаш мақсадида гистаминга қарши препаратлар, эфедрин, кортикос-тероидлар
қўлланилади. Зардоб касаллигининг олдини олиш эмлашдан кейин юзага келадиган
ҳар қандай реакциялар, эмлашни давом эттириш масаласини ҳал қилиш учун
аллерголог билан маслаҳатлашиш лозимлигини талаб қилади. Бирор қўшимча
касалликлар бўлган ҳолларда эмлаш мақсадга мувофиқ эмас. Аллергик яллиғланишни
бошдан ўтказгандан кейин 1-2 йилгача эмлаш муолажалари тўхтатилади. Эмлашдан
олдин инфекция ўчоқларини даволаш, тозалаш ишларини ўтказиш, бунда турли
витамин бирикмаларини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Периферик қон таркибида
ўзгаришлар бўлган болаларда (тромбоцитопения, лейкопения, дис-протеинемия)
эмлаш муолажалари ўтказилмайди. Эмлашдан олдин синама ўтказалади (тери ичига
физиологик эритма билан 1:10 нисбатдаги 0,1 мл эритилган вакцина киритилади).
Синама ўтказилгандан 5 кун кейин эмлаш учун лозим бўлган миқдордаги вакцинани
киритиш мумкин. Ўзига хос, ўта сезувчанликни пасайтириш мақсадида эмлашдан
олдин антигистамин препаратларни белгилаш мумкин. Болаларда эмлашдан олдинги
даврда овқатланиш режими (аллерген маҳсулотларни истисно қилиш) тавсия этилади.
Тур-ли вакциналар билан эмлаш орасидаги вақт 2 ойдан кам бўлмаслиги керак.
Зардоб касаллигининг олдини олиш учун диққат би-лан анамнез йиғиш, Безредка
усули ёрдамида ёки гис-таминга қарши препаратлар таъсири остида эмлаш, зардобни
глобулинлардан тозалашни яхшилаш тавсия қилинади. Зардоб касаллиги бўлган
беморларда от зардобига нисбатан сенсибилизация мавжудлигини эсда тутиш лозим.
Баъзи мутахассислар бир неча вакцинани бир вақтда киритиш, кетма-кет
киритилишига қараганда хавф-сизроқ деб ҳисоблайдилар. Аллергик реакциянинг
ривожланиши вакцина ва зардобнинг турига ҳам боғлиқдир.
Қоқшолга қарши зардоб бўғма (дифтерия) зардобига қараганда
кўпроқ аллергик реакцияларга сабаб бўлади. Кўкйўталга қарши эмлаш муолажалари
нафас йўллари аллергик касалликларини қўзғаши мумкин. Чечакка (оспа) қарши
эмлаш дерматозлар қўзғалишига сабаб бўлади. Энг яхшиси эмлаш муолажаларини икки
босқичда: дастлаб ўлдирилган вакци-налар билан, ке-йин эса тирик вакциналар
билан ўтказиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Эмлашга мутлоқ монеликлари бўлган
болаларда юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида инсон қонидан
тайёрланган юқори иммун хусусиятига эга бўлган гаммаглобулин киритиш мумкин.
Комментариев нет:
Отправить комментарий