ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 26 февраля 2019 г.

Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди

Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди
Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди, деб ёзмоқда Norma.
Қайд этилишича, жараён 2019 йил 11 февралдан тикланган. 2017 йил 1 январдан «махсус кўрсатма» берилгунига қадар
электр энергиясидан қарздорларга пеня ҳисобланмаётган эди.
 Эслатиб ўтамиз, маиший истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1%и миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари. ЎзР ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова).
 2019 йил 1 январдан кейин электр энергиясини ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олинганидан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, шунингдек белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик суммасидан пеня ундирилади.   Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий