ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 23 февраля 2019 г.

ЖИГАРИМИЗНИНГ ТОЗАЛАЙМИЗ

ЖИГАРИМИЗНИНГ ТОЗАЛАЙМИЗ
Жигар халқ табобатида раис орган бўлиб, у организмда қон яратувчи, барча хилтларни ишлаб чиқарувчи, организмни захарлардан покловчи ва бошқа кўпдан – кўп тириклик учун мухум вазифаларни бажарувчи органдир. Хозирги кунда жуда кўп касалликлар замирида жигар фаолиятини бузилиши асосий роль ўйнамоқда десак муболаға бўлмаса керак. Ташрифимга келган
жуда кўп беморларда жигарда тиқилма ёки жигар фаолиятини у ёки бу даражада бузилиши кўп учрайди ва мен кўп беморларимга жигар тозаловини тавсия қиламан.

Соғлом инсонлар профилактика учун баҳорда;

Касал инсонлар энг ками (жигар фаолияти бузилиши билан боғлиқ касалликлар табиб тавсиясига кўра) 1 йилда 2-4 марта;

Бунинг учун эрталаб сано ёки 25 гр магний сульфат эритиб ичилади. Ичаклар ахлатдан тозалангач, 3 кун давомида олма шарбати (хохловчилар сабзи, қизил лавлаги шарбати аралаштириши мумкин) ичиш лозим. Шарбат табиий, янги сиқилган, илиқ холда бўлиши керак. Иложи борича 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда шарбат ичмоқ керак. Ичилган шарбат ичакдаги ахлатларни юмшатади, жигар ва ўт йўлларни бўшанишга тайёрлайди, буйракларнинг ювади. 3 кун давомида ич қотишга йўл қўймаслик керак.

3 чи куни соат 19 00 да, хуфтон намозидан сўнг 200мл зайтун ёғи ва 200мл лимон суви аралаштириб ичилади. Бемор ичиш қобилятига кўра 1 соатда 2-3 га бўлиб ёки майда хўпламлар билан бир нечага бўлиб ичилади. Ўнг қобирға остига илиқ грелка ёки баклашка қўйиб ётилади. Тахминан 1 -2 соатлардан сўнг кўнгил айниши мумкин, албатта қайд қилмаслик керак, бунинг учун чуқур - чуқур нафас олиш, бехи чайнаб сувини ютиш, саримсоқ хидлаш, агар булар фойда бермаса церукал уколи 2мл мускул орасига ва но -шпа таблеткаси истеъмол қилиш керак;

 Соат 23-01гача ўт қопи, 01-03 гача жигар меридианасини активлик вақти бўлиб, шу вақтда ич келиши керак.

Эрталаб 25гр магний сульфат эритилиб ичилади. 1 та лимон 3 литр сувга сиқилиб ёки ромашка, пижмадан 1 қошиқ клизма учун 3 литр сувга дамлаб, клизма қилинади. Беморни холатига қараб 3-4 мартагача клизма қилиш мумкин.  

Диққат!!! агар эрталабгача ич сурилмаса бу организмдаги ахлатларни қайта сўрилишига олиб келиши мумкин, шунинг учун тезлик билан ични клизма қилиш керак.Кечга қадар яна олма соки ичилсин ва кечаси 1 қошиқ гуруч қайнатиб тузсиз ичилсин.

Ичакдан йиллар давомида йиғилган ахлат тошлари, турли гижжалар, жигар-ўт қопдан димланган яшил ўт суюқлиги, ўт тошлари ва бошқа ахлат моддалари тушади, бир сўз билан айтганда жигар ўт қопингиз ортиқча ахлат ва тиқилмалардан халос бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий