ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 20 февраля 2019 г.

ХЎРОЗ ФАРИШТАНИ КЎРАДИМИ?


ХЎРОЗ ФАРИШТАНИ КЎРАДИМИ?
Cавол:
Ассалому алайкум. Хўроз фариштани кўрса қичқиради, дейишади. Шу гапнинг асоси борми? Ҳайвонларнинг бемаҳал овоз чиқариши бирор нарсага далолат қиладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Ҳа, бу борада кўплаб саҳиҳ ҳадислар бор.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насаийлар ривоят қилган)   Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Давоми:
Бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ саллаллорҳу алайҳи васаллам:
 “Кечаси итларнинг ҳуришини ва эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки улар сиз кўрмаган нарсани кўради. Кечаси ҳамма ухлаб ётган пайтда камроқ кўчага чиқинглар. Аллоҳ таоло тунда махлуқотларидан хоҳлаганича юборади”, деганлар (Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъатиCайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий