ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 4 января 2019 г.

, CИЛ нима

Abduqodir Sattarov, CИЛ нима
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сил ирсий касаллик эмас ва наслдан-наслга ҳам ўтмайди. Фақат яқин мулоқотда бўлганлиги саббали беморнинг оила аъзолариги касаллик юқиш эҳтимоли юқори бўлади. Бироқ касаллик ўз вақтида тўғри даволанса, бемор бутунлай соғайиб кетиши мумкин. Юртдошларимизнинг огоҳликги ўз саломатлигига эътиборли бўлиши, гигиена талабларига, тўғри ва тартибли
турмуш тарзига риоя этиши бу касалликка қарши курашда самарали натижаларни беради

Abduqodir Sattarov, [05.01.19 01:03]
—Касалликнинг ривожланиши организмнинг иммунитети, яъни касалликка қарши курашувчанлигига боғлиқ. Сил бактерияларини юқтирган одамларнинг барчасида ҳам касаллик ривожланмайди. ОИТС хасталигида, гиёҳвандлик, кашандалик. Спиртли ичимликларга ружу қўйиш, вақтида дам олмаслик, меъёрида овқатланмаслик натижасида инсоннинг касалликка қарши курашувчанлик хусусиятлари сусаяди ва сил касаллиги ривожланишига қулай шароит туғиади. Силга чалинган бемор билан бир умр бирга яшаганда ҳам бу касаллик юқмаган ҳолатлар кўп учрайди. Бунда организмни кучли иммунитет асраб қолади. Иммунитет кучли бўлиши учун эса спорт билан шуғулланиш, сервитамин овқатлар истеъмол қилиш лозим. Тоза ҳаво, соғлом турмуш тарзи каби омиллар инсон саломатлиги гаровидир. 
—Сил касаллиги нафас йўллари орқали соғлос кишиларга ўтади. Демак, ҳеч ким сил таёқчаларининг юқишидан ҳимояланган эмас. Бу касаллик микроблари бемор танасидан ташқарида қанча вақт тирик сақланади. Бемор сўлаги, балғами билан ажралган бактерияларни йўқ қилиш учун нималарга эътибор бериш керак? 
—Фаол силга чалинган беморларда йўтал кучайиб, таркибида турли потоген микрофлора бўлган балғам миқдори кўпаяди. Бундай беморлар атрофдагилар учун хавфли ҳисобланади. Бу ҳолларда бемор стационарда даволанади. Агар бемор вақтида даволанманса, йўтал кучайиб, балғам билан қон ажаралади. Бу эса оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Беморда йўтал икки ҳафтадан кўп давом этиб, иситма кўтарилса, дармони қуриб, тез чарчаса, озиб кетса ва иштаҳаси бўлмаса ҳамда кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши зарур. Шунда касаллик ўз вақтида даволаниб, атрофдагиларга касаллик юқиши хавфи камаяди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий