ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 4 января 2019 г.

Седананинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари


Седананинг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари
Седана ёғи микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга. Қондаги шакар миқдорини тушуради. Томир касалликларига тўсқинлик қилади.
Ҳазм қилиш жараёнини қўлайлаштиради. Вужудни заҳарлардан тозалайди. Яраларни тузалишига ва ҳужайраларни янгиланишига ёрдам беради. Аллергик
касалликларни даволашда ҳам қўл келади. Иммун тизимини кучайтиради. Гормонал тизим ва руҳ ҳолини соғломлаштиради.
Болалардаги асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.
Қўллаш усуллари:
Касалликларни олдини олиш мақсадида эрталаб ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа олдин 1 чой қошиғида янги янчилган седанани ейиш керак. 6 ой мобайнида истеъмол қилиб бориш даркор. Қон босими баландлиги учун: Наҳорда ва кечқурун оч қоринга овқатдан 15-20 дақиқа аввал 1 чой қошиқ седанани қоврилмаган кунжут билан янчилиб ейилади. Бу муолажа ҳам 6 ой давом этиши керак.
Астма ва йўталда:
Кўкрак қафасини седана ёғи ҳамда зайтун ёғи аралашмаси билан уқаланади. ¼ миқдорини тил остида ушланади.
Ич кетиши:
1 чой қошиқ седана ёғини бир пиёла қатиқ билан аралаштирилади. Бу аралашмани 3 кун мобайнида кунига 2 марта истеъмол қиланади.
Бош оғриғи:
1 ош қошиқ янчилган қора седана,
1 ош қошиқ янчилган анис,
1 ош қошиқ янчилган қалампирмунчоқ (гвоздика).

Овқатдан аввал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. Қоришмани ютиш учун енгил бўлгунга қадар оғизда ушланади. Сув билан истеъмол қилманг!
Ревматизм:
Бироз миқдорда зайтун билан аралаштирилган седана ёғи қиздирилади, ва оғриқли жой бу аралашма билан уқаланади. Шунингдек, уйқуга ётишдан аввал асал қўшилган седанали чой ичилади.
Тери касалликларида:
1,5 чой қошиқ седана ёғи 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани юзга суриб 1 соат терида қолдирилади. Сўнгра совун билан ювиб ташланади
Бош айланиши:
Седанали чой ичиш тавсия этилади. Шунингдек юз таги ва бўйин орқасига седана ёғи суртиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.
Қулоқ оғриганда:
Қулоқ оғриқларида ва инфекцион касалликларда қора седана ёғи қулоққа томизилади.
Тўлғоқ тутганда:
Тўлғоқ оғриқларини енгиллатиш учун седанани қизидириб, сўнгра асал солиб ичиш тавсия этилади.
Онкологик касалликларда:
Седана ёғини ўсимта мавжуд деб топилган жойга суртилади Кунига 3 марта 1 чой қошиқ седана ёғи ва 1 стакан янги чиқарилган сабзи суви (ичишдан аввал чайқатинг) ичиш керак. 3 ой давомида исеъмол қилиш дард билан курашишни осонлаштиради..
Хотирани яхшилаш учун:
Ялпизни қайнатиб уни асал ва 7 томчи седана ёғи билан аралаштирилади. Иссиқ ҳолатда хоҳлаган пайтингиз ичасиз. Шунингдек чой ва кофе ичишни камайтиринг.
Дангасаликка қарши:
10 томчи седана ёғини бир стакан апельсин соки билан биргаликда истеъмол қилинг. Диққат: Эрталабки намоздан сўнг ухламанг!
Седананинг янчилган ва асал билан аралаштирилган аралашмаси буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни эритишда ҳам ёрдам беради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий