ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 1 января 2019 г.

Узоқ вақт ухлаш ҳаёт учун хавфли деб топилди.

Узоқ вақт ухлаш ҳаёт учун хавфли деб топилди.

Тавсия этилган 7-8 соатдан кўп ухлаш бевақт ўлим хавфини оширар экан. Буюк Британиянинг Кил университети олимлари ана шундай хулосага келди.
Мутахассислар уч миллиондан ортиқ киши иштирок этган 74 та тадқиқотдан олинган маълумотларни таҳлил
қилиб чиқишди. Маълум бўлишича, кунига 10 соатдан зиёд ухлайдиганларда бевақт ўлим хавфи қарийб 8 соат ухлайдиганларга нисбатан 30 фоиз кўп эканлиги аниқланди.

Ўн соатлик уйқу инсультдан ўлиш хатарини 56 фоиз, юрак-қон томир касалликлардан вафот этиш хавфини 49 фоиз оширади. Сифатсиз уйқу юрак етишмовчилигини 44 фоизга кўпайтирар экан.

Уйқу учун белгиланган нормага риоя этмаслик юрак касалликлари ривожланишини ҳам оширади. Олимлар шифокорларга беморлар билан консультация жараёнида уларнинг уйқу сифати ҳамда соатлар сонига кўпроқ эътибор беришларини тавсия қилди.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий