ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 1 января 2019 г.

🏼Тунги энурез – тунда “тагини хўллаб қўйиш”

Abduqadir Sattarov
💞😢🙏🏼Тунги энурез – тунда “тагини хўллаб қўйиш”
Энурез – 5 ёшдан катталарни тунда сийиб қўйиши. Бу 5 ёшгача секин аста йўқолади. Агар 5 ёшдан сўнг хам учраса, унда даволашни бошлаш керак. Энурез асосида қуйидаги 3 та омил катта роль ўйнайди:
Тунда сийдик миқдори кўпайиши. Меъёрда суткалик сийдикнинг 1/3 қисми тунги
вақтда тўғри келиши керак.
Қовуқ хажмини кичиклиги. Бу инсон ёшига қараб турлича бўлади. Катталарда 500-600 млгача бўлади.
Уйқудан уйғонишни бузилиши.
Турлари.
Уни касаллик юзага келган вақтга кўра бирламчи ва иккиламчи турларга бўлиш мумкин. Бирламчи – касаллик ёшлигидан бери мавжуд ва орада 6 ойдан кўп бўлмаган вақтга тунги энурез кузатилмайди. Агар 6 ойдан ошиқ вақтга тунги энурез кузатилмаса, касаллик тузалганини билдиради. 6 ойдан кўпроқ вақт ўтиб яна энурез бошланса – бу иккиламчи энурездир яъни бошқа касалликнинг бир белгиси сифатида намоён бўлган энурездир. Қуйидаги касалликларда тунги энурез кузатилиши мумкин:
Қандли диабет
Қандсиз диабет
Юрак касалликлари
Буйрак касалликлари ва сийдик чиқарув тизими аномалиялари
Қалқонсимон без касалликлар
Орқа мия ва бош мия касалликлари ва б.
Шунинг учун тунги энурез мавжуд болаларни тўлиқ текширувдан ўтказиш керак. Бугун моносимптомли энурезга тўхталиб ўтамиз. Моносимптомли энурезда юқоридаги бошқа касалликлар белгиси мавжуд бўлмайди.
Умумий тавсиялар.
Овқатланиш ва суюқлик ичиш режими. Буни таркибига пешоб хайдовчи махсулотларни истеъмол қилмаслик киради. Мисол қилсак: какаоли ширинликлар, кофе, чой, баъзи табиий дамламалар, кола, пепси кабилар. Суткалик ичиладиган суюқлик миқдорини камайтириш керак ва уйқудан бир неча соат олдин суюқлик ичишни чеклаш керак.
Даволовчи тунги сигнализация. Тунда бир махал уйқудан уйғотиш. Кўп маротаба уйғотиш боланинг уйқу режимини бузади ва мия яхши дам олмайди. Бу ўз навбатида касалликни кучайишига олиб келади.
Болани хақоратлаб сўкиш ва уриш мумкин эмас. Бола бу холатни ўзи хохлаб қилмайди. Тунги энурез болада кучли тушкунликка тушиш ва ўзига ишончини пасайишига олиб келади. Уни сўкиш бу холатни ва энурезни кучайтиради. Болага яхши гапириш ва эътиборни кучайтириш керак.
Тунги энурезни рўйхатга олувчи кундалик тутиш керак. Унда энурез бўлган кунларни белгилаб борилади.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий