ГЕПАТИТ С ВИРУСИ ТАШҚИ МУХИТДА ҚАНЧА ЯШАЙДИ.
Гепатит С вируси организмдан ташқарида қанча яшайди ва у ўзининг касаллик чақириш хусусиятини қанчагача сақлайди? Бу савол Гепатит С вируси бор инсонлар доимий мулоқотда бўлувчи, улар билан яшовчи ёки уларни қарамоғига олган инсонлар учун мухим
хисобланади.
Қуйида гепатит С вирусининг турли шароитларда қанча яшай олиш хусусяти келтирилган:
1. Оддий шароитларда қуёш нури остида – 4 кун яшайди.
2. Паст намликда – 5-7 кун яшайди.
3. Юқори намликда – 6-8 хафта яшайди.
4. Юқори намликда ва қуёш нури таъсири бўлмаганда – 16-17 хафта.
5. Совуқда – 12-15 ой.
Айтиб ўтилганидек гепатит С вируси танадан ташқарида бир неча хафтагача яшаши мумкин. Юқори намлик мавжуд холларда вирус «уйқу» (анабиоз) холатига ўтиши ва бир йилгача яшаш қобилиятини сақлаш мумкин. Ультрабинафша нурлар ва қуруқ хаво вирус учун ноқулай шароит яратади.
Қишки изғиринда ва совуқ хавода гепатит С вируснинг 12-15 ойгача тирик қолиши аниқланган бўлса хам бундан кейин у организмда жигарни яллиғланиш жараёнини келтириб чиқара олиши хақида маълумотлар йўқ.
Вируснинг хаво-томчи йўли билан тарқалиши.
Вируснинг хаво-томчи усулида ёрдамида тарқала олмаслиги исботланган бўлсада унинг чанг хаво орқали узоқ масофаларга тарқала олиши хусусияти мавжуд. Аммо бунда вируснинг концентрацияси кескин камайиб кетганлиги сабабли касаллик чақира олмайди.
Тиббиёт ускуналари зарарланиш манбаси сифатида.
Вируснинг ташқи мухитда яшай олиш қобилиятини хисобга олган холда тиббиёт муассалари, айниқса стоматология кабинетлари, муолажа ва операция хоналарида махсус қабул қилинган санитария меёрлари асосида зарарсизлантириш чора-тадбирлари олиб борилади. Бунинг натижасида вирусни юқтириш имконияти нолга тенгалашади.
Гепатит С ли беморларнинг қони ташқи предметларга тушганда нима қилмоқ керак?
Касалхоналарда тозлаш учун қўлларни резина қўлқоплар ёрдамида химоя қилган холда махсус эритмалар, уй шароитларида эса таркибида хлор тутувчи воситалардан фойдаланилади. Бемор ётган хонани махсус воситалар билан ишлов бериш талаб этилмайди. Мунтазам равишдаги, оддий, нам тозалаш, хонани шамоллатиш ва етарлича қуёш нури тушишини таъминлашнинг ўзи кифоя қилади.

Комментариев нет:
Отправить комментарий