ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 2 января 2019 г.

Тўнғиз йили кимга қандай келади?

Тўнғиз йили кимга қандай келади?
Тўнғиз йилида туғилган инсонлар барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришишлари мумкин. Ҳайратланадиган жойи йўқ, чунки бу сизнинг йилингиз. Ҳаётдан ва меҳнат натижаларидан завқ олинг.
🔺Сичқон йилида туғилганлар учун бу йил энг яхши қобилиятларни бутун дунёга намойиш қилиш имконини
берадиган ўзига хос трамплин ҳисобланади. Келгуси йилда энг узоқ кутган орзуингизни рўёбга чиқаришингиз мумкин.  Шуни айтиб ўтиш жоизки, баъзи кишиларда қарор қабул қилишда умидсизлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин, лекин бу мақсад сари қадамлар қўйишга ундайди.

🔺Сигир йилида туғилганлар хатарлардан қўрқмаса ҳам бўлади: қийинчиликларни тўғри қабул қилиши керак. Айнан қийинчиликлар шу йилда туғилган инсонларни янги нарсаларга ўргатиши мумкин. Шунинг учун йил янги билим, таассуротлар ва ҳиссиётларни изловчи инсонларга фойдали бўлиши мумкин.

🔺Йўлбарс йилида туғилганларга молия соҳасида катта омад кулиб боқади: қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш ва пул муаммоларини ҳал қилиш осон бўлади. Шу йилда яқинларга кўпроқ эътибор бериб, ғамхўрлик кўрсатиши керак.

🔺Қуён. Ўз ҳаётини кескин тарзда ўзгартириш учун йил омадли келмоқда. Кимдир касбини ўзгартиради. Ёшлигингиздаги орзуларингизни эслайсиз. Бу нафақат сизга қувонч ва қувват, балки даромад ҳам келтиради.

🔺Аждаҳо. Қобилиятларингизни ва касбий маҳоратингизни қаерда кўрсатганингиздан қатъи назар, сизни ҳамма тан олади ва муносиб маош берилади. Ғазабингизни камайтиринг, ҳис-туйғуларингизни назорат қилишни ўрганинг, эҳтиросни ва оптимизмни йўқотманг, сиз жуда бахтли бўласиз.

🔺Илон. Тўнғиз илонларни унча хушламайди. Лекин бу йил тўнғиз уларнинг ютуқларини завқ билан кузатиб боради. Унга сизнинг сирлилик, назокатлилик, ақллилик ва интилувчанлик хислатларингиз маъқул келади. Сиз учун келаётган йил – бу ҳаммасининг бошланиши.

🔺От. Фаоллик, ишлаш қобилияти, интилувчанлик ва жавобгарлик хислатларингиз жуда асқатади. Айнан шу хислатларингиз ҳаётнинг деярли барча жабҳасида омадга эришишингиз, янги чўққиларни забт этиб, ўзингиз учун янги имкониятларни пайдо қилишингиз мумкин.

🔺Қўй. Сиз касбий жиҳатда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўзингиз учун кўплаб янги ва қизиқарли қирраларни кашф этасиз. Энг юқори натижаларга жамоавий иш билан эришиш мумкин. Ҳеч қандай уринишни қолдирманг. Ўшанда сиз ўз бахтингизни топасиз ва муносабатингизни расмийлаштиришга қарор қиласиз.

🔺Маймун. Сиз ўзингизни шон-шуҳрат чўққисида ҳис этасиз. Йил давомида сизга омад кулиб боқади. Энг дадил орзуларингизни рўёбга чиқара оласиз. Ҳаётнинг исталган жабҳасида омад кафолатланган. Ўқишда, ишда, оилавий ҳаётда, ижодда, бизнесда омад сиз томонда бўлади. 

🔺Товуқ. Келажак сиз учун жуда кўп кутилмаган хушхабарларни тайёрламоқда. Агар сиз қатъийлик, тиришқоқлик, серғайратлилик хислатларингизни кўрсатсангиз, карьера бобида мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришишингиз мумкин. Арзимаган гапга жаҳлингиз чиқмасин ва кичик ишларни қилишга уринманг. Асосий йўналишни танлаб, ҳаракат қилинг.

🔺 Ит. Бу йилда туғилганларга омад кулиб боқади ва улар ўтган йилда бошлаб қўйган ишларини давом эттиришлари мумкин. Тўнғиз йилида ҳам Ит илғорликни қўлдан бой бермайди. Сиз ўтган йилда ўйлаб қўйган, лекин амалга ошира олмаган ниятларингизнинг барчасини бу йил амалга оширасиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий