ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 31 декабря 2018 г.

Abduqadir Sattarov, [01.01.19 06:09] ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА

Abduqadir Sattarov, [01.01.19 06:09]
ЯНГИ ЙИЛ ҲАҚИДА
Янги йил билан Рождество бир байрам эмас. Рождество 25 декабрда (баъзида 24-да) нишонланадиган байрам бўлиб, Ийсо алаҳйиссаломнинг туғилган куни дейилади. Янги йил эса ундан 7 кун ўтиб Ийсонинг, алаҳйиссалом, ҳатна қилинган куни сифатида байрам қилинади. Яна бу кун насронийлар диний раҳнамоси Basil (Василий)нинг ўлган куни бўлиб, қадимда насронийлар раҳнамоларининг ўлган
кунини унинг муқаддас бўлган куни ҳисоблаб, байрам қилиб олишарди. Шу икки сабаб билан бу кун байрам ўлароқ нишонланган. Маълумки, қадимда йилнинг боши ўлароқ 1 сентябрни танлаганлар. Кейинроқ Ийсо туғилган кун дея 25 декабр ва охири 1 январни белгилашган. Шундай бўлиб бу кун Грегорий календарида янги йилнинг бошланиш нуқтаси бўлиб қолган. Грегорий XIII томонидан ушбу календар бутун насронийлар учун мажбурий белгилангач, аста-секин бошқа динлар вакиллари бўлган халқларга ҳам сингдирилган. Юртимизга ота-боболаримизни қириб, бошимизга мисликўрилмас зулмлар солган рус кофирлари ушбу ҳисоб ва байрамларини олиб келганлар.
Шу нуқтада ҳисоб билан байрамни ажратиш лозим. Зеро, аксар мамлакатлар Грегорий календарини аниқлиги учун ўзларига вақт ўлчови сифатида қабул қилган бўлсалар-да, уларнинг орасида ўзларинининг байрамларини сақлаб қолиб, насронийлар кунида эмас, бошқа кунларда янги йил қиладиганлар ҳам бор.
Мусулмон учун эса кофирларнинг диний байрамларини, ҳатто диний мақсадда бўлмаса ҳам нишонлаш ҳаром бўлади. 
Бошқа дин вакиллари байрамларини нишонлашни тўрт мазҳаб уламолари ҳаром деган бўлсалар ҳам, ҳеч бир мазҳаб уламолари ҳанафийларчалик қаттиқ қаршилик қилмаганлар, ҳатто баъзи уламоларимиз бундай байрамларни нишонлаш у ёқда турсин, у билан ўша дин вакилларини табриклашнинг ўзи барча амалларни ҳабата қилиб юборади, деганлар. Бошқа мазҳаб уламолари ҳам - исломнинг барча мўтабар уламолари бундай байрамларни нишонлашни қаттиқ ҳаром деганлар. 

Ахир мен бошқа динни эъзозлашни ният қилмадим-ку, амаллар ниятларга боғлиқ дейдилар-ку, дейишса, 

Жавобимиз: агар ниятингиз ўша байрамни унинг динини улуғлаб нишонлаш бўлганда, ишингиз куфр бўларди. Ундай нийятингиз бўлмаса эса оғир гуноҳ бўлади. Бунинг ҳаромлигида қадимги уламоларнинг ҳеч бири хилоф қилмаган валлоҳу аълам. 

Қадимги деганимиз сабаби, замонимизда ўзларини илмга нисбат берувчилар орасида бу байрамни нишонлаш жоиз деганлар ҳам учраб турибди.

Уларнинг баъзилари "Бу Ийсонинг туғилган куни, Ийсо бизнинг ҳам пайғамбаримиз, демак, байрам қилса бўлади" деган эканлар.

Ҳатто насронийлар ҳам бу кунни Ийсонинг туғилган куни демайдилар. Қаранг, шу оддий фактни билмаган одамнинг бу борадаги "фатво"сига суянасизми?! 

Қолаверса, маълумки, насронийлик ақидасини ҳозирги аҳволига келтирган асосий "авлиё"ларидан бири Константин насронийликни қабул қилишидан олдин Митрага сиғинган. Ўша пайт ҳали бу даражада бузилмаган, тавҳид дини белгиларини тамоман йўқотмаган насронийлик жуда машҳур бўлиб кетгач, Константин сиёсий мақсадларда бу динни қабул қилганини эълон қилган. Бироқ барча олимларни тўплаб, Библияни ҳозирги ҳолатида ёздиришда Митраизм динидан кўп эътиқодларни насронийликка киритган. Шулардан бири 25 декабр- Митранинг туғилган куни дейиладиган байрамни Ийсонинг туғилган куни деб эълон қилган. Шунинг учун кўплаб насронийлар бу кун Ийсонинг туғилган куни эканини қаттиқ инкор қиладилар. 

Мана шундай маълумотларни текширмай, аниқламай, берилган "фатво"ларга суянасизми ёки Умар ибн Хаттобнинг: "Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!" (Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган) деганларига "ҳўп бўлади" дейсизми? 

Ахир дунё ишларида,масалан, тижорат ишларида, машина олишда, докторга боришда, ҳатто оддий оёқкийим олишда текшириб, сўраб, танлаб иш тутасиз. Буюк уламолар амалларингиз ҳабата (бекор) бўлиб кетади, Охиратда азобга дучор бўласиз, деган жиддий масалада нафсингизга ёққан фатвони топиб олиб, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар, хусусан, Умар розияллоҳу анҳу ва тўрт мазҳаб уламолари гапларига қарши иш қиласизми?! 

Эй биродарим, динни енгил-арзимас кўрманг.

Abduqadir Sattarov, [01.01.19 06:09]
Касал бўлганингизда, қарзга ботганингизда, яқингизга мусибат келганда, оғир кунларингизда оламлар Роббисига ёлвориб нажот сўрайсизу, кейин барча нарсага Қодир Зотга хиёнат ва исён қилиб унинг душманлари бўлган, росулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғончи деган кишилар байрамларини улар билан бирдек нишонлайсизми?! 

Насронийлар Ийсони Аллоҳ дейдилар ёки 3 Аллоҳ бор, бири Ийсо дейдилар, баъзилари Ийсо Аллоҳнинг ўғли дейдилар. Сиз эса Аллоҳ бир, Ийсо бошқа бандалари каби бандаси ва пайғамбари дейсиз. Фақат ва фақат борлиқни яратган, оламларни биз учун мукаммал суратда пайдо қилган Аллоҳгагина ибодат қиламан дейсиз. Шундай гўзал динингизни қўйиб, залолатга ботганларга эргашманг! 

Аллоҳ Қуръонда Фурқон сураси 72- оятда
‎والذين لا يشهدون الزُّور 

"Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаром хордиқ чиқарадиган жойлар ва маъсият ўринлари бўлган) ботилга қатнашмайдилар", деганлардан бўлинг. (Бу ердаги "ботил"дан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Бу тафсирни тобеийлардан Абу Олия, Товус ва Ибн Сиринлар айтишган).

Аллоҳ барчамизга ўша куни хайрли амаллар билан банд бўлишни ёки 31- кечада эрта ётиб, мазза қилиб ухлашни насиб қилсин! 

Динларини ўйин ва ҳазил деб билганларнинг қалб кўзларини очсин! 

Икки қўлида "Ҳалол" ва "Жоиз" деган печат (муҳр)ни ушлаб олиб, қимирлаган нарсага босаверадиган "уламолар"га инсоф берсин!

Маҳмуд Усмон

Мадина Ислом университети талабаси



Комментариев нет:

Отправить комментарий