ЕТМИШ ЙИЛЛИК УМРНИНГ
ЗАҲМАТЛАРИ ЎТИБДИ.
ШИФОКОР ДЎСТИМИЗ ЗИКРИЁДДИНГА (Барча яқин жўралар номидан)
Етмиш йиллик умрнинг заҳматлари ўтибди,
Демакки ҳаётдаги меҳнатлари ўтибди.
Ушбу муддат ичида қанча воқеа бўлди,
Илм-билим йўлида ўтди навқирон ёшлик,
Бу мрнинг энг нозик шиддатлари ўтибди.
Эл соғлиги йўлида хизмат этди муттасил,
Шу боиским халқимнинг раҳматлари ўтибди.
Ҳалолу пок ишлабон, обрў-ҳурмат орттирди,
Она Ватан, халқимиз ҳимматлари ўтибди.
Мана бугун меҳнатнинг лаззатларини тотиб,
Фароғатда яшашнинг роҳатлари етибди.
Суҳайлий ўз дўстига омонликлар тилайди,
Зикриёддин довруғи Ўлкамизни тутибди.
-------------------------
26. 01. 2019 й.
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
📌 🌷 ☝🏻 Шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞
Комментариев нет:
Отправить комментарий