ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 20 января 2019 г.

Ҳомиладорларга қандай озиқ-овқатлар мумкин эмас?

Ҳомиладорларга қандай озиқ-овқатлар мумкин эмас?

💛Бу мақолада ҳомиладорлик даврида нималарни ейиш мутлақо мумкин эмаслиги шунингдек, қайси озиқ-овқатлардан ўзини тийиш маъқуллиги ва қайсиларини чеклаш кераклиги тўғрисида
айтмоқчимиз.

Ҳомиладорликда истеъмол қилиш мутлақо мумкин бўлмаган озиқ-овқатлар

🙂💛— Спиртли ичимликлар. Уларни истеъмол қилиш болангиз соғлиғи ва ўсишига тузатиб бўлмайдиган даражада салбий таъсир қилиши мумкин.

😉💛— Хом гўшт, балиқ. Улар листерия бактериялари томонидан қўзғатиладиган листериоз касаллиги манбаси бўлиши мумкин. Бу жуда хавфли касаллик. Унинг ҳатто жуда енгил шакли ҳам бола тушишига, ўлик туғилишига олиб келиши мумкин.

🙂💛— Хом тухум, қайнамаган сут ва улардан қилинган ҳар қандай маҳсулотлар салмонеллез манбаи бўлиши мумкин. Бу касаллик ҳомиладорларда ҳам она учун ва ҳам бола учун оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

😊💛— Ўрмон қўзиқоринлари. Табиат қўйнида ўсадиган қўзиқоринлар атроф-муҳитдаги ҳамма заҳарли моддаларни ўз ичига тўплаб олади.

Ўзини тийиш маъқул бўлган озиқ-овқатлар

😉💛— Фаст-фуд егуликлари. Бу овқатларнинг асосий зарари шундаки, улар калорияни ва вазнни оширишдан бошқа ҳеч қандай фойда келтирмайди.

😒💛— Ҳар қандай газли ичимликлар. Ҳамма газли ичимликлар таркиби карбонат ангидрид гази (CО2)дан ташкил топган. Бу газнинг пуфакчалари меъдада ёрилади. Бу эса ўз навбатида кекириш, зарда ва қорин дамлашини келтириб чиқаради.

🙂💛— Қовурилган овқатлар – бу жигар ва буйракка қўшимча оғирлик юклайди. Углеводларга бой маҳсулотларни қовуриш давомида акриломид канцероген моддаси пайдо бўлади. Бу модданинг тўпланиши бола бош мияси ривожланишининг ўзгаришига олиб келади.

☺️💛— Пишлоқнинг моғорли турига кирувчи рокфор, горгонзола ва юмшоқ пишлоқлардан бри, камамбера. Уларнинг таркибида листерий бактериялари бўлиши мумкин.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий