ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 20 января 2019 г.

Биз учрашдик

Abduqodir Sattarov, [21.01.19 00:18]
Биз учрашдик

Ниҳоят учрашдик, қирқ йил деганда,
Сен ерга боқасан, мен эса сенга.
Умр деганлари шундай экан-да,
Бўйингдан олибди, қўшибди энга.


Ажинлар хат битган ғижим ул қоғоз
Ўша, ловуллаган юзлар эмасми?
Бироз хира тортган, намланган бироз
Жонимга ўт солган кўзлар эмасми?

Қоматингни сарвга менгзар эдим-а,
Қай бир юкдан бунча қаддинг букилмиш?
Мендан олисларга кетма, девдим-а,
Не ғамдин оҳоринг бунча тўкилмиш?

Мен-ку ёмон эдим, яхшинг не қилди,
Жонимда асралган ул ғунча қани?
Қўйлар еб кетдими, ундан не қолди,
Кўриб турибманми ёки бошқани?

“Тенгинг топилмасин”, девдим аламдан,
Ўқ бўлиб нишонга тегибди қарғиш.
Айтганимдан тондим, тондим қасамдан, 
Гарчи Яратгандан ҳар тақдир, ҳар иш.

Гарчи сен бировнинг хасми, аёли, 
Мен сенга боримни этайин тортиқ.
Энди сенда бўлар ўйим, хаёлим – 
Шодон юролмайман мен энди ортиқ.

Фақат сен кулиб юр, қаддингни тик тут...📌 🌷 ☝🏻Шеър ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий