ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 25 января 2019 г.

ЎЗБЕКЛАРДАН ЎРГАНСИН!

Malham Uz, [26.01.19 09:01]
ЎЗБЕКЛАРДАН ЎРГАНСИН!
(Қасида)
Дунёни билмайди деб ўзбекни айбламанг,
Ўзбекнинг ишларига эътибор бериб қаранг,
Дунё билса ўзбекни очиларди оғзи ланг,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Спортда моҳирлари дунёни забт этяпти,
Якка курашда ҳатто Брус Лидан ўтяпти,

Чемпионларин донғи Амриқога етяпти,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Савоб ишни қилишни ўзбекдай билмас араб,
Тўйлардаги эҳсонин бўлмайди бир-бир санаб,
Мусулмонликда дунё олсин андоза қараб,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
“Улуғбек”, “Самарқанд”дай юлдуз порлар самода,
Ҳеч халқ куй чалолмайди ўзбеклардай навода,
Топилмайди бундай халқ дунё кезинг пиёда,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Қиз еттига киргандан унга сеплар йиғилар,
Ўғил туғилган кундан унга терак экилар,
Фарзанднинг саодати энг катта бахт дейилар,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Шоирлари шеър ёзар керакмас унга мақтов,
Элга етиб борса бас шоир ёзган ҳар қутлов,
Аскияда учрайди қанча-қанча сўз пайров,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Косибми, қассоб, уста барчаси шеър ёзади,
Юракдаги дардингиз бир сўз билан сезади,
Ҳар бир сўзида пайров илмоқли сўз тузади,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Юрар ўзбеклар мағрур, чет элларда бўлса ҳам,
Қаерда яшашса ҳам бўлар бир-бирга ҳамдам,
Ўзбеклардай меҳмондўст халқ дунёда жуда кам,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Онани ҳаж қилдириш эзгу бир муддаоси,
Нобель мукофот эрур отасин бир дуоси,
Болалари уларнинг бойлигидир, дунёси, 
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Қўшниси вафот этса отасидай турар тик,
Катталарга доимо ҳурматда боши эгик,
Шундай қалипга солган уларни бошдан бешик,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Ҳаммаси деҳқон улар, ҳаммалари боғибон,
Қувониб кетар уйга келса агар бир меҳмон,
Меҳмондўстлик бобида қойилдир бутун жаҳон,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Юз кишига ош берса дунё халқи бўлар лол,
Барча қизу келинлар тилларидан томар бол,
Онасининг пойидан ўзбеклар топар иқбол,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
АҚШлик бойваччалар бойман деб юришибди,
Сайёҳ бўлиб бир марта бу юртга келишибди,
Меҳмондўстлигин кўриб қойил ҳам қолишибди,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Кўз-кўз қилмайди ўзбек миллий уруф-одатин,
Ўз уруф-одатидан топар эл саодатин,
Шу одатни қилмаса йўқотар ҳаловатин,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Уйда пишган мевасин қўшнисига илинар,
Қўшниларнинг кимлиги қўшниларга билинар,
Ўзбекнинг қандайлиги саҳийликда кўринар,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Аёл, қизу, келинлар бари чевар, пазанда,
Отаси танбеҳ олар касб бўлмаса фарзандда,
Ишга шошар барчаси туришади азонда,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Эркаклари тадбиркор, фермер, уста ё деҳқон,
Уйда мева ғарқ пишар ҳаммаси гўё боғбон,
Асил ўзбек меҳнаткаш тинч ўтирмас ҳеч қачон,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Ҳар ойда тўй, гап-гаштак уларга доим байрам,
Курортлардан қолишмас сайлгоҳлар бор бирам,
Боғлари салқин, сўлим, озода ҳамда кўркам,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Минбарларда тортишмас, бордир ҳурмат, андиша,
Бир ёш катта бўлса ҳам ака дерлар ҳамиша,
Кўнгилга озор бермас дейди дил гўё шиша,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Отасидай улуғлар, ҳурмат қилар устозни,
Устоз дуосин олмай бошламайди парвозни,
Топар бу юртда устоз чин ҳақиқий эъзозни,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Подишосин кўтарар улуғлаб пайғамбардай,
Юртбошиси муносиб чин подишо бўлгудай,
Ўз юртига жон фидо этар жонин бергудай,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Илоҳим кўз тегмасин ўзбекларнинг юртига,
Тупурмоқ керак душман бўлган инсон бетига,
Пашша тушмасин асло ичётган оқ сутига,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Киндик қон тушган жойни 
ардоқлайди ҳар қачон,
Андишаю, ҳурматда яшайди улар ҳар он,
Фахрланар чин ўзбек юртим деб Ўзбекистон,
Дунё яшаш илмини ўзбеклардан ўргансин!
Ғани МАЖИД,
Республика Маънавият тарғибот маркази,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
“Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ва
Андижон давлат университети қошида ташкил 
этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клубининг

Malham Uz, [26.01.19 09:01]
бадиий раҳбари, шоир ва ёзувчи 💞Cоғлиғингиз учун  севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий