ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 26 января 2019 г.

​Aёллар эркакларга қараганда кўпроқ эснаши аниқланди. Нега?


Aёллар эркакларга қараганда кўпроқ эснаши аниқланди. Нега?
Италиялик нефрофизиологлар аёллар эркакларга қараганда ўртача ҳисобда кўпроқ эснашини аниқлашди. Бунга эса аёлларнинг ташқи муҳитни кучлироқ ҳис этиши сабаб экан. Тадқиқот тафсилотлари
Royal Society Open Science журналида чоп этилди.
“Аёллар ҳаётнинг кўплаб жабҳаларида эркакларга қараганда ҳиссиётга берилувчанроқ бўлишади ва эмпатияни намоён этадилар. Бу феномен оддий биологик тушунтиришга эга — аёллар табиатан фарзандларга ғамхўрлик қилишга мойил қилиб яратилган. Биз уларнинг мазкур ўзига хослигининг эснашга алоқадорлигини текширишни истадик ва якунда ҳақиқатдан ҳам шундай экани маълум бўлди”, – дейди Пиза университети (Италия) олимаси Элизабетта Палаги (Elizabetta Palagi).
Палаги ва унинг ҳамкасблари психология, нейрофизиология ва антропология соҳасида кенг оммалашаётган “юқумли эснаш” феноменининг сирини очиш устида изланишлар олиб бормоқда. Тадқиқотларда нима сабабдан инсонлар, шунингдек, шимпанзе ва итлар атрофидагиларининг эснашига “жавоб” бериши аниқланади.
Эснашнинг биологик ёки психологик сабаблари ҳалигача аниқлаштирилмаган. Айрим олимлар ноодатий ва маъносиз ҳаракатни атрофдаги яқинларга нисбатан эмпатия, яъни хавотир, қайғуриш каби туйғулар келтириб чиқаради, деган мулоҳазани билдиришган. Бошқа бир гуруҳ мутахассислар эса эснаш юқумли “касаллик” эмас, дейишади.
Палаги гуруҳи йиллар давомида юзлаб кўнгиллар ўртасида текширувлар ўтказиб, уларнинг иш, уй, кўча-кўйдаги одатий ҳаёт тарзини куну тун кузатиб боришди ва аёллар эснашни юқтириб олишга кўпроқ мойил эканини аниқлашди.
Мазкур кузатувларда “юқумли” эснашлар частотаси икки мезонга боғлиқ экани аниқланди — эснаганлар ва уни юқтириб олганларнинг бир-бири билан қанчалик яқинлиги ва уларнинг жинси. Ўртача ҳисобланганда, кўнгиллилар бир-бири билан қанчалик яқин бўлса, қаршисидаги эснаган одамлар шу даражада кўпроқ жавоб қайтарган. Айниқса аёллар ўз жинсдошларини эркакларга қараганда 30-35 фоиз кўпроқ эснашга “мажбурлаган”.
Олимлар фикрича, эснаш орқали аёллар атрофдагилар билан тезроқ умумий тил топишар экан.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий