ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 25 сентября 2018 г.

Маврак - Шалфей

Маврак - Шалфей
Маврак турлари Ўрта Осиёнинг тоғли районларида, тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда, қирларда, боғларда ва далаларда ўсади.
Маврак турлари кўп йиллик, бўйи 50 – 100 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сертук, тўрт қиррали. Барги тухумсимон, юраксимон асосли, сертукбўлиб, пояда қарама – қарши жойлашган. Илдизолди тўпбарглари ва поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, поянинг юқори қисмидагилари
эса бандсиз бўлади. Гуллари оч пушти ва бинафша рангда, қисқа бандли, поя ва шохларининг юқори қисмида бошоқсимон доира шаклидаги сохта тўпгулни ҳосил қилади. Меваси – тўртта ёнғоқча.

Июн – июл ойларида гуллайди, меваси июл – августда пишади.

Маврак гуллаганида ер устки қисми ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганда ўсимлик ўриб олинади. Сўнгра қуритиб, янчилади ва элаб, мевасини ажратиб олинади.
Биринчи йили экилган маврак баргининг ҳосилини сентябрь ойида бир марта йиғиб олинади. Иккинчи йили мавсум бошланиши олдидан ўсимликнинг ер устки қисми 5—8 см қолдириб, қирқилади, эски шохлари қирқилиб, даладан чиқариб ташланади. Биринчи терим сентябрь ойининг охирида тугатилади.

Агротехник тадбирларни юқори савияда ўткизилса бизнинг шароитимизда мавракни баргини 3 марта териб олиш мумкин.

Ўсимлик таркибида эфир мойи, витамин С , флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор.

Халқ медицинасида ўсимликдан тайёрланган дамлама меъда – ичак ҳамда юрак ( юрак уриш тезлашганда ), бўйрак (сийдик тутолмаганда ) томоғ оғриғи ва шамоллаш касалликларини даволашда ишлатилади. Булардан ташқари, ўсимлик дамламасини иштаҳа очишда ва ташналикни қондиришда истеъмол қилиш буюрилади.

Қовурилган ва майдаланган мева юрак ( юрак уриши тезлашганда) ва ичбуруғ (дизентерия) касаллигида истеъмол қилинади.

Янги узиб олинган баргини янчиб шишган жойга ва яра устига қўйилса яхши наф беради.

Маврак ўсимлигидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнаб турган сув қўйилади, устига ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан ёки майдаланган баргидан бир ош қошиқ солиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Кунига 3-4 махал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади. Оғиз ва томоқ чайиш учун ҳам дамлама худди юқорида кўрсатилган усулда тайёрланади.
Маҳсулот тайёрлаш. Мармарак барги бир йилда (гуллагандан бошлаб) уч марта қўл билан териб олинади. Биринчи ва иккинчи теримда фақат поянинг пастки қисмидаги барглар олинади. Учинчи теримда (сентябрь ойида) эса поядаги ҳамма барглар ва поянинг юқори қисми — учи (10% гача рухсат этилади) йиғиб олиниб, чердакларда ёки ҳаво қуритгичларда қуритилади.
Фармацевтика амалиётида маврак ўсимлигининг эфир мойи дорилар таъмини яхшилаш учун қўлланади.

1 комментарий:

  1. Маврак етиштириш учун уругини қаердан топса бўлади ?.

    ОтветитьУдалить