ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 28 сентября 2018 г.

Эркаклар саломатлиги учун зарул 10 махсулот

Abduqodir Sattarov, Эркаклар саломатлиги учун зарул 10 махсулот
Эркаклар саломатлиги кўп жиҳатларга боғлиқ. Булар фаол турмуш тарзи, спорт билан шуғулланиш, оламни позитив қабул қилиш, қулай яшаш шароити, кашандаликдан воз кечиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилмаслик, бахтли оилавий ҳаёт ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ушбу омиллар ичида тўғри овқатланишни алоҳида қайд этиш лозим.
1. Ёғли балиқ
Америка Юрак касалликлари Ассоциацияси балиқнинг ёғли турларини ҳафтасига
камида 2 марта тановул қилишни тавсия этади. Ёғли балиқ турларига лосось, скумбрия, форель, тунец, анчоус, сардина ва сельд балиқлари киради. Бу балиқларнинг гўшти оқсил, кальций, юрак учун фойдали бўлган омега-3 ёғли кислоталарига бой бўлиб, уларда тўйинган ёғ миқдори жуда кам.
Омега-3 ёғли кислоталари турли касалликларга олиб келувчи организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Олиб борилган тадқиқотлар ушбу ёғли кислоталар Паркинсон ва Альцгеймер касалликларининг олдини олишда катта роль ўйнашини ҳам кўрсатди.
2. Ёнғоқлар (оддий ёнғоқ, ерёнғоқ, фундук)
Мутахассислар ёнғоқни эркаклар потенцияси учун энг самарали восита деб атамоқда. Ёнғоқлар таркибидаги аминокислоталар мушак тизими, суяклар, қон, юрак, тери ва сочлар шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
3. Мол гўшт
Гўшт емайдиган эркакни тасаввур қилиш қийин. Лекин бу борада ҳам мол гўштини тановул қилган маъқул, дея маслаҳат беради парҳезчилар. Унинг таркибида мушаклар учун қурилиш материали ролини ўйновчи оқсил ҳамда организм ҳужайраларини кислород билан тўйинтиришга хизмат қиладиган темир моддаси бор. Гўшт, айниқса, оғир жисмоний меҳнат қилувчи ёки спорт билан шуғулланувчи кишилар учун жуда зарур.
телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

          www.malhamuz.blogspot.com  💞🙏🏼✨🌙
4. Анор
Анор простата безини ҳимоя қилади: ушбу мева саратонга чалиниш эҳтимолини камайтиради. Бундан ташқари, америкалик мутахассислар анор суви “виагра” воситасига қараганда яхшироқ эканини таъкидлашмоқда
Abduqodir Sattarov,
5. Сули дони
20 йил давомида 21 нафар кишининг саломатлигини кузатиб борган Гарвард университети олимлари ҳар куни донли маҳсулотларни истеъмол қилган эркаклар юрак касалликларига 29 фоизга камроқ чалинишини аниқлади. Сули донида бета-глюкан номи билан маълум бўлган эрийдиган клетчатка мавжуд бўлиб, у қон таркибидаги ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса инсульт, юрак хуружлари ва ҳаёт учун хавфли бўлган тромблар ҳосил бўлишига олиб келувчи сурункали артериосклероз хасталигининг ривожланишига тўсқинлик қилади.
6. Помидорлар
Эркаклар помидор тановул қилиши кераклигининг иккита асосий сабаби бор. Биринчидан, улар ликопин деб номланувчи жуда кучли антиоксидантга бой бўлса, иккинчидан, шу моддага бой бошқа маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, помидорларни йил давомида тановул қилиш имконияти мавжуд.
Тадқиқотчилар ликопин моддасини истеъмол қилиш ва простата бези саратони ривожланиши хавфининг пасайиши орасидаги алоқани аниқлашга муваффақ бўлди. Бунинг устига ликопин моддаси мавжуд касалликнинг тарқалишини секинлаштиришга ва унинг зарарли таъсирини камайтиришга ҳам қодир. Шунингдек, бу модда эркакларда кўп учрайдиган ошқозоности бези саратонидан ҳам ҳимоя қила олади. Саратоннинг ушбу тури кеч аниқлангани боис, жуда хавфли ҳисобланади.
телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

          www.malhamuz.blogspot.com  💞🙏🏼✨🌙
7. Қўзиқоринлар
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қўзиқоринлар иммун тизимининг кучли рағбатлантирувчиси ва тартибга солувчиси ҳисобланади. Улар организмдаги заҳарли моддаларни бартараф этади. Масалан, қўзиқоринлар саратон хасталигини келтириб чиқарувчи эркин радикаллар миқдорини 50 фоизга камайтиришга қодир.
8. Брокколи
Брокколи карамида С витамини, бета-каротин, калий ва сульфорафан-фитоэлементи (простата бези ва йўғон ичак саратонининг олдини олади) кўп миқдорда мавжуд. Шунингдек, брокколи эркакларда кўп учрайдиган сийдик пуфаги саратони хавфини ҳам қисқартиради. Оддий ракам эса, простата безини асрайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. 
телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

          www.malhamuz.blogspot.com  💞🙏🏼✨🌙
9. Бананлар
Бананлар қувватнинг ажойиб портатив манбаи ҳисобланади. Ушбу мева асаб тизими фаолиятини тартибга солишда зарур бўладиган калий моддасига бой. У юрак мушагини мустаҳкамлайди, қон босимини туширади ва шишлар билан бирга кечадиган касалликларда жуда фойдали. Калий ва магнийли парҳезлар инсульт хавфини камайтиради.
10. Реза мевалар
Реза мевалар фойдали хусусиятларининг сири уларнинг рангида: бинафшаранг, кўк, қизил ва ҳ.к. Реза мевалардаги 4 000 дан ортиқ компонент уларнинг антиоксидантлик хусусиятларини таъминлаб туради. Бундан ташқари, уларда С витамини жуда катта миқдорда мавжуд. Черника, қулупнай, малина, гилос, олча каби реза меваларни кундалик рационга киритиш мия фаолиятини яхшилайди ва кексаликка қарши курашади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий