ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 27 сентября 2018 г.

Саломатлигимиз учун зарур булган витаминлар"

Саломатлигимиз учун   
зарур булган витаминлар" 
   Хаммамиз табиат куйнида яшаймиз, мехнат киламиз, ижод билан шугулланамиз ва насл колдирамиз. Гузал табиатнинг саховати шунчалар кенгки, унинг мархаматларини, инъомларини санаб саногига етиш кийин, албатта. 
     Инсон организми учун А, В,  В1, В2, В6, В12, С, Д, РР, К, Н витаминлари нихоятда зарур.  Уларнинг таъсири инсон организми фаолиятида жуда мухим роль уйнайди. Агар бу витаминлардан бирортаси
етишмаса,  инсон организмида турли хасталикларнинг келиб чикишига шароит тугилади. Бу эса инсон умрининг кискаришига олиб келади.
     А витамини. Агар инсон организмида бу витамин етишмаса, куриш кобилияти пасаяди, жумладан коронгу булганда кура олмайдиган ёки шабкур булиб колади. Бу витамин купрок сабзи, помидор, кук нухот, ковун, апельсинда булади. 
     В, В1 витаминлари организмда камайиб кетса, инсон кузлари хадеб ёшланаверади, камконлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблар бичилиб кетадиган булиб колади, лаблар устида ажинлар хам пайдо булади. Бу витаминлар тухум, куй гушти, хамиртуриш ва пишлокда булади. 
     В6, В12 витаминларининг инсон организмида камайиши натижасида киши юраги уйнайдиган булиб колади. Бундай витаминлар карам, сабзи, ковок, сузма, баликда булади. 
     С витамини инсон организмида камайиб кетса, унда милкларда огрик пайдо булади, бугимлар огрий бошлайди, яралар тез битмайдиган ва киши чарчайдиган булиб колади. Бундай витамин картошка, булгор калампири, ош-куклар,  лимон, апельсинда куп микдорда учрайди. 
     Д витаминининг инсон организмида камайиб кетиши окибатида уни тез-тез  офтоб урадиган булиб колади, сочлари хам тукила бошлайди. Бу витамин сут махсулотларида куп микдорда булади. 
     К витамини етишмаслиги сабабли одам жигар, буйрак 
ва ичак хасталикларига чалинади. Кон яхши ивимайдиган булиб колади. Бу витамин пиёз, ковок, кук нухот, ловия, жигар ва тухумда куп булади. 
     Н витамини инсон организмида камайиб кетиши окибатида организмнинг ёг безлари хасталикка чалиниб, фаолияти бузилади, сочлар тез окаради ва тез тукилиб кетади. Бу витамин булка нон, гуруч, жухори гужа ва жигарда куп булади. Ёнгок, кунгабокар ёгларидан хар доим фойдаланиб туриш лозим.
     РР витаминининг етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар ва буйрак хасталигига тез йуликувчан булиб колади. Шунинг учун карам, пиёз, ковок, кук нухот, ловия, кукатлар истеъмол килиб туриш тавсия этилади. 
     Шунингдек, асалари муми кон алмашинуви ва мушаклар кобилиятини оширади, тишни тозалайди, милкни мустахкамлайди. Мисрликлар петрушкани "мардлик гиёхи" деб таърифлашган. Кадимги Римда жангчиларга уруш олдидан петрушка берилган. Чунки унинг таркибида инсонга жасурлик багишловчи апеол мавжуд экан. 
     Йилнинг турт фаслида хам етарли микдорда витаминли неъматларни истеъмол килиш зарур. Уз саломатлигига эътиборли булган инсон кундалик овкатининг асосий кисми сабзавотлардан, мевалардан ва бошка даво буладиган махсулотлардан иборат булиши зарурлигини унутмайди, албатта. Яхши хазм буладиган таомларни оз-оз ва тез-тез истеъмол килиш соглигимиз гаровидир. Унутманг, саломатлик йук жойда на халоват, на хотиржамлик бор.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий