ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 23 сентября 2018 г.

ТОЗА ҲАВО, УЙҚУ ВА ҲАРАКАТ

🙏💞🌷Мерос
ТОЗА ҲАВО, УЙҚУ ВА ҲАРАКАТ
(Саломатликни сақлашда олти омил)
Бурунги табибларнинг ёзишларича, инсон ҳаёти учун зарурий нарсалар олти хилдир,  шуларсиз яшаш мумкин бўлмайди.
Биринчи зарурий нарса тоза ҳаводир, эсиб турган ҳаводан нафас олиб, юракни ва руҳни елпиб туриш билан ҳаёт барқарордир, агар оз фурсат нафас олинмаса юрак қизиб, руҳ куйиб, ҳалокат
келади.
Иккинчи зарурий нарса маъкул (овқат) ва машруб (ичимлик)дир, албатта инсон емоқ ва ичмоқ билан тирикдир, баданда  парчаланиб йўқотилган намлик, қувват ва руҳлар ўрни янги озиқ моддалари ҳисобидан тўлдириб турилмаса ҳаёт боқий бўлмайди.
Учинчи зарурий нарса уйқу ва бедорликдир,  бедорлик бўлмагунча ҳаётий эҳтиёж қондирилмайди. Лекин бедорликнинг кўп давом этиши нафс аҳволининг ташвишига, тартибсизлигига, руҳнинг эриб парчаланиб кетишига, баданнинг муқаррар ҳалокати ва йўқ бўлишига сабабчидир. Бинобарин, уйқуга катта эҳтиёж бордир,  бедорликнинг ҳаракати ва ҳарорати билан руҳнинг қисмларидан қанчаси сарфланса, унинг ўрни  уйқуда ҳосил бўлган  руҳ  эвазига тўлади.
Тўртинчи  зарурий нарса ҳаракат ва сокинликдир. Зарарли нарсадан сақланмоқ,  фойдали нарсани талаб қилмоқ, ҳаёт моддаси
бўлган озиққа эга бўлмоқ – буларнинг  ҳаммаси ҳаракатга тегишлидир, ғаризий (табиий) ҳарорат баданга кирган нарсага  таъсир қилишга машғул бўлгани каби инсон ҳам ҳаракатга эҳтиёж сезади. Бу ҳолат доимий бўлгани учун табиий ҳароратда чарчоқ пайдо бўлиб, бадан ўзидаги фазла (чиқинди)ларни парчалашга ожизланиб қолади. Ҳар куни фазланинг оз-оз парчаланиб йўқолмай зиёда бўлиши,  бир неча вақтдин сўнг унинг баданда кўп миқдорда тўпланишига сабаб бўлади. Натижада табиий ҳароратдан ғолиб чиқиб, уни совутади ва йўқ қилади. Шу сабабли ҳаёт инқирозга учрайди ва тугайди. Шунинг учун, инсонга
ҳаракат зарурдир, баданда зиёда қолган фазлани парчалаб йўқотишда ҳаракат воситасида ҳосил бўлган ҳарорат табиий ҳароратга кўмаклашади. Шу билан баданнинг меъёрий ҳаёти муҳофазаланади.
Инсоннинг сокинлик эҳтиёжи шундаки, агар ҳаракати доимий бўлса, баданнинг  асл намлиги тўла парчаланиб,  йўқ бўлади асло намлик ҳосил бўлмайди. Шу сабабли табиий ҳарорат йўқ бўлиб, ҳаёт йўқолади. Демак,  инсон сокинликка  ҳам муҳтождур.
Бешинчи  зарурий нарса истифроғ ва иҳтибос, яъни фазла (ортиқча нарса)ни танадан чиқариш ва тана эҳтиёжи учун зарур нарсани сақлашдир. Чунки, баданнинг боқийлиги озиқсиз мавжуд бўлолмайди. Ҳамма озиқнинг узв (аъзо) жавҳари бўлиши ҳам қийиндир. Ҳар бир ҳазмда  бир миқдор фазланинг қолиши табиийдир. Агар у бадандан чиқмасдан қолса, фосид бўлади, яъни бузилади, айнийди, чирийди.  Унга бориб қўшилган озиқани ҳам фосид қилади. Уни танадан чиқариш зарурдир. Ва, инчунин, бадан баданда доим парчаланиш асосида тозаланади ва уни озиқ жавҳари билан тўлдириб боради. Парчаланиш доимий ва тўхтовсиз давом этади. Аммо доим ва чексиз озиқ тановули ҳам маҳоллик (қийинлик) туғдиради. Аъзода озиқ  жавҳарининг бутунлай парчаланиши ва йўқ бўлишидан сақлаб  турмоққа инсон муҳтождур.  Аниқ бўлдики, инсон ҳам истифроғ ҳам иҳтибос учун муҳтождур.
Олтинчи  зарурий нарса аворизи нафсоний (руҳий аломатлар)дир, яъни қаҳр-ғазаб, шодлик, қўрқув, ғам-андуҳ ва кўнгли ғашлик. Маълумки, аслида инсон нафс бўлиб, ҳоким ўрнидадир ва бадан эса нафснинг макони, гўё ул ҳокимнинг мамлакатидур. Ҳокимнинг вазифаси доим ўз мамлакатини обод қилмоқ ва фойдали нарсаларни унда ижод қилмоқ ва зарарли нарсани мамлакатдин дафъ қилмоқлик бўлгани каби нафс ҳам доим баданга фойдали нарсани катта хоҳиш ва шавқ билан қабул қилиш ва зарарли нарсани бадандан дафъ қилиш учун доим  ҳаракатда бўлади. 
(“Дўстлар фойдаланиши учун тузилган тиббиёт терминлари луғати” китоби асосида тайёрланди)
Фахриддин ИБРАГИМОВ, шарқшунос, тадқиқотчи.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий