ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 сентября 2018 г.

AНДИЖОН ТОМОНЛАРДА

AНДИЖОН  ТОМОНЛАРДА

Ажиб инсонлар яшайди,
Сизни шодликка бошлайди,
Меҳмон кутишда толмайди,
Бу Андижон томонларда.


Полкасига ўйнаганда,
Жўшиб қувноқ куйлаганда,
Армон бўлар кўрмаганда,
Бу Андижон томонларда.

Гўзал, лобар, шўх қизлари,
Аскиясиз йўқ сўзлари,
Доим ёруғдир юзлари,
Бу Андижон томонларда.

Чалиниб қолса “Дилхирож”,
Ўрнидан турмайдиган оз,
Кўкрак кериб турадир ғоз,
Бу Андижон томонларда.

“Гап” ейдилар чойхонада,
Тўй қиларлар тўйхонада,
Иши тушмас майхонага,
Бу Андижон томонларда.

Дўппи кияр чертиб-чертиб,
Куйдиради атлас кийиб,
Тезроқ келинг ишни қўйиб,
Бу Андижон томонларга.


Шох таоми “Анжон полов”,
Ош емасдан кетмас биров,
Келинг армон бўлмасин-ов,

Бу Андижон томонларга.

Комментариев нет:

Отправить комментарий