ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 25 сентября 2018 г.

ИЧИМЛИ СОДА ЁРДАМИДА БУТУН ОИЛАНИ ТУРЛИ ХАСТАЛИКЛАРДАН ДАВОЛАШ МУМКИН

Abduqodir SattarovИЧИМЛИ СОДА ЁРДАМИДА БУТУН ОИЛАНИ ТУРЛИ ХАСТАЛИКЛАРДАН ДАВОЛАШ МУМКИН
 Сутда эритилган соданинг таъми ҳар бир кишига болалик пайтидан таниш бўлиб қолган. Ва бугунги кунгача, йўтални заифлаштирадиган ва балғамни йўқ қиладиган энг яхши восита деб ҳисобланади. Шифокорлар бир чой қошиқ содани қайнаб турган сутга аралаштириб кечки пайт ичишни тавсия қиладилар
🌀 Ким сутни ёқтирмаса ё организми кўтара олмаса, шамоллаш ва йўталда содали эритма билан ингаляция қилиши мумкин.
ИНГАЛЯЦИЯ - Бир литр қайнаб турган сувда бир ош қошиқ сода солинади ва бирон идишга солиб шу эритма буғидан чуқур - чуқур нафас олинади.
🌀 Ҳеж бир восита томоқ оғриқни ичимли сода эритмасидек самарали бартараф этолмайди. Бу учун икки чой қошиқ ичимли содани бир стакан илиқ сувда аралаштириб кунида 5 - 6 марта оғизни чайиб, томоғни ғар - ғара қилиш лозим. Сода томоқ шиллиқ қаватини юмшатади ва томоқ қичишини камайтиради
🌀 Тумовни бартараф этишга ҳам бурунга сода эритмасидан томизса яхши фойда беради. Беморнинг бурнидан кўп ажиралмалар оқишида - сода эритмаси билан ювдиришни тавсия қиламиз.
Ювдириш - бурунга бир пипеткадан бир неча маротаба томизасиз ва бир дақиқадан сўнг бурундан оққан шилимшиқни тозалаб оласиз.
Бу муолажани кунида икки уч марта такрорлаш лозим.
🌀 Коньюктивит хасталигида ҳам, кўзни содали эритмаси билан бирнеча маротаба ювдириш лозим.
КОНЬЮКТИВИТ - бу кўзнинг шиллиқ пардасининг шамоллаши.
Эслатма. Ювдиришда, битта пахтачадан бир маротаба фойдаланиш лозим!
🌀 Ошқозон яраси билан хасталанган беморлар ҳам, оғриқни ва жиғилдон қайнашини қолдириш учун сода эритмасидан фойдаланишади. Эритма ошқозондаги ортиқча кислотани нейтраллаштиради ва бир неча дақиқада бемор ўзини яхши ҳис қила бошлайди.
Лекин уни меъёридан ортиқ истеъмол қилишнинг зарари бор,чунки кислота ажралиши ошади ва ундан ташқари сода ва кислота бирлашиш натижасида, ошқозон деворига ёмон таъсир беради. Шунинг учун, бошқа даволовчи дори дармон бўлмаган ҳолатда содадан фойдаланишади.
🌀 Медицинада сода қадимдан антиаритмик восита деб ҳисобланади. Тўсатдан юрак хуружи тутиб қолганда ярим чой қошиқ сода қабул қилинса, юрак хуружини тўхтатиш мумкин.
🌀Сода, қон босим учун ҳам фойдали:
танадан суюқлик ва тузни чиқариб қон босимни туширади.
Дорилар билан ичилган ярим чой қошиқ сода уларни дозасини пасайтиради.
🌀 Сода - транспорт воситаларида минганда нохуш ҳолат, яъни кўнгил айнишни олдини олади. Асосийси - йўлга чиқаётганда, ўзингиз билан озроқ сода кукунини олишни унутманг.
🌀 Сода - жиддий жароҳатларда, кўп қон йўқотишда биринчи ёрдам воситаларидан ҳисобланади. Меъда айниш натижасида рўй берадиган диарея, кўп қайт қилишда - йуқотилган суюқликни тўлдириш учун, содали - тузли эритма таёрлаш лозим: ярим чой қошиқ сода ва ярим чой қошиқ тузни бир литр қайнатилган илиқ сувда эритиб ҳар 5 дақиқада ичилади.
🌀 Панариция - Бармоқлар йиринглаб яллиғланган беморларга, сода самарали фойда беради. Даволанишни оғриқни сезган вақтнинг ўзидаёқ бошлаш лозим.
Бу учун кучли содали эритма таёрлаш лозим бўлади: икки ош қошиқ содани ярим литр иссиқ сувда аралаштирасиз. Эритмага бармоғингизни тушириб 20 дақиқа тутасиз. Бу муолажа кунида уч марта такрорланса ялиғланиш ўтиб кетади.
🌀 Сода билан оғиз чайилса тиш оғриқни қолдиради.
Айниқса милклар шамоллашида яхши даволовчи восита сифатида қўлланилади. Иссиқ содали эритмани таёрлаб кунда 5 - 6 марта оғиз чайилса, бу муолажа жарроҳликни ҳам олдини олиши мумкин
🌀 Сода - тиш ювиш пастанинг ўрнини босиши мумкин. Сувда намланган пахтани содага ботириб тишлар аритилса, тиш оқаради. Бу усул биринчи муолажадан натижасини кўрсатади.

🌀 Кунингиз чарчоқли ўтган бўлса, оёқларингизга 15 дақиқа содали ваночка (10 литр илиқ сувда 5 ош қошиқ сода) қабул қилсангиз, оёқларингиздан шиш ва чарчоқни бартараф этади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий