Жигар хасталиги
ва уни уй шароитида даволаш усуллари
БИСМИЛЛАХИР
РОХМАНИР РОХИЙМ
Сирка-ю, асални бирга қилиб жам,
Жигарнинг дардига даво топдик ҳам.
Иллатдан қутулиб кетганинг маҳал,
Сиркани қўйгину еявер асал.
Жигар хасталиклари ҳам юрак касалликлари
каби қўрқувдан келиб чиқадиган касаллик турига
киради. Бу касаллик қаттиқ йиқилишдан, ғам қайғудан, зўриқишдан, уруш жангларда
қатнашишдан, айрим ҳолларда камқонликдан, унинг кўпгина турларидан кейин содир
бўладиган хасталик
ҳисобланади.
Тузилиши
Жигар-қорин бўшлиғининг юқори қаватида
жойлашган бўлиб, диафрагмага тегиб туради. Жигарнинг кўп қисми ўнг қовурға ости
соҳасида, бир қисми қориннинг юқори сохасида, жуда оз қисми эса чап қовурга
ости соҳасида туради. Жигар организмдаги безларнинг энг каттаси бўлиб, тахминан
оғирлиги 1500 гр, яъни катталарда гавда оғирлигининг 50/1 қисмини, чақалоқларда 20/1 қисмини эгаллайди.
Жигар қизғиш-кулранг тусда бўлиб, ушлаб
кўрилганда қўлга жуда юмшоқ урилади. Жигарнинг
узунлиги 20-22 см ,
эни 10-12 см ,
қалинлиги 7-8 см
бўлиб, нормал холатда жигар қовурға равоғидан ташқарига чиқмайди.
Ўрта қисмининг пастки юзасидаги кўндаланг чуқурча жигар
дарвозаси ёки қопқаси деб аталади. Шу жойдан жигарга
артерия, дарвоза венаси, нервлар киради. Ундан жигарнинг ўт йўли ва жигар
венаси чиқади. Бу ўт йўли ўт пуфагидан чиққан йўлга қўшилиб, 12 бармоқли ичакка қуйиладиган умумий ўт йўлини ҳосил қилади.
Алмашинувида
Жигар моддалар алмашинувида қатнашади.
Шунингдек, моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган ёки ташқаридан кирган заҳарли
моддаларни зарарсизлантириб ҳимоя функциясини бажаради. Жигарда қон оқсиллар (альбумин, гемоглобин, қон ивишига таъсир қиладиган моддалар) ҳосил бўлади. Жигар
озиқ моддалар депоси ҳисобланади. Жигар ўт (сафро) ишлаб чиқариб, овқат ҳазм
бўлишида ва озиқ-овқат моддаларининг ичакдан қонга сўрилишида
муҳим роль ўйнайди: оқсиллар, ёғлар, углеводлар қатнашишида иштирок этади. Ҳазм
системасидан қонга ўтган ҳамма моддалар жигарга келиб, айримлари мураккаб
моддалар ҳосил бўлишида иштирок этса, айримлари шу ерда парчаланади.
Жигарда глюкоза синтезланади, бунда
гликоген вужудга келади. Гликоген жигар хужайраларида заҳира бўлиб туради ва
организм кўпроқ энергия сарфлаётган пайтда глюкозага айланиб қонга ўтади. Жигар
пигментлар алмашинувида қатнашади: унда гемоглобин
емирилади ва билирубин ҳосил бўлиб, эрийдиган ҳолга келади. Ёғсимон моддалар
ҳам ҳосил бўлиб, қон билан бошқа орган ва тўқималарга бориб моддалар
алмашинувида иштирок этади. Жигарда холестерин, протромбин ва гепарин
синтезланади.
Касаллик сабабларини аниқлаш
Айрим табабларимиз жигар касалликларини 9-10
турга бўлишади. Булардан айрим сабабларини кўриб чиқсак. Булардан бири шаробни
кўп истемол қилишдан келиб чиқади. Шароб аслида жуда кўплаб касалликларни келиб
чиқишига сабаб бўлади.
Жигар касалликларини аниқлаш учун араблар
беморнинг оёқларига сассиқ ҳидли жаклун
(чумолини)ни ўрмалатиб қўйишади. Агар чумоли тезда тушиб кетса, унда жигар
касаллиги йўқ, агарда чумоли тирмашиб олса ёки чақишга ҳаракат қилса, демак бу
одамда жигар касаллиги бор.
Жигар касаллигига чалинган бемор томиридан
қон олиниб ёнғоқ ғўралари сувига томизилади. Агарда қон томчилари аралашиб
кетса бемор жигарида касаллик йўқ, мабода аралашмай йўл йўл баргранг, яшил
доначалар кўринишида бўлса, демак жигарда касаллик аломатлари бордир. Бундан
ташқари беморнинг оғзига қўл тиқилиб кўрилганида оғзидаги шиллиқ қавват ёпишқоқ
бўлса, жигар хасталиклари борлигидан далолатдир. Бундай беморларнинг ранги оқиш
бўлиб кўп ухлайди, салга қўрқади, ўнг тамони оғир юк кўтариб юргандек сезади,
тез - тез қайт қилгиси келади, гоҳида оғзидан бадбўй қон ҳиди келади.
Белгилари
Баданнинг умумий аҳволидан олинадиган
белгилар: Баданнинг ранги жигар аҳволига далолат қилади. У қизиш оқ бўлса,
жигарнинг саломатлигидан далолатдир. Агарда у сариқ бўлса бу жигарнинг
иссиқлигига, қўрғошин рангли бўлса совуқлигига, гугурт рангли бўлса совуқ қуруқлигига далил бўлади. Шуни эсдан чиқармаслик
керакки, таом устига таом ейиш ва овқатланиш тартибини бузиш жигар учун
зарарлидир. Наҳорги ҳаммом, жинсий алоқа ва бадан тарбиядан кейин бирданига
совуқ сув ичиш кўпинча жигарнинг жуда совуб кетишига олиб келади.
Жигарни тозалаш
Жигарни тозалаш учун майдаланган саримсоқ
ва 50 г
ерқалампир томири олиниб, 05 л
спиртга аралаштириб уй ҳароратида, қоронғу жойда 10 кун сақланади. Вақти-вақти
билан аралаштириб турилади. Докадан ўтказилиб олиб овқатдан 20 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан 2-З маҳал ичилади. Жигар тозаланганда ўт йўлида
ёпишиб ётган ўт тошларидан ҳам тозаланади.
Жигарни тозалашдан олдин танани қиздириб
юмшатиб олиш керак. Бунинг учун йўғон ичакни ҳар куни 10-15 дақиқа 30-35
ҳароратдаги сувли ванна қабул қилиш мумкин. (5-6 кун мобайнида.) Агарда ванна
ва сауна қабул қилишнинг иложи бўлмаса ҳар куни ухлашдан олдин жигарга 0,5-1
соат давомида иситкич (грелка) қўйиб ётиш керак. Эҳтиёт бўлиб терини
куйдирмаслик керак. Жигар тозалашни режалаштирган куни эрталаб ҳожатдан кейин
юқорида айтилган усулда тозаловчи клизма (яъни хуқна) қилинади. Кун давомида соат 16-17 гача овқат емасдан олма
шарбати ёки қизил лавлаги ва олма шарбатини тенг микдорда аралаштириб илиқ
ҳолда қабул қилинади. (2-2,5 л
гача.) Соат 16-17 бўлганида 10-15 дақиқа ванна ёки сауна қабул қилинади. Ундан
чиқиб жигарнинг олди ва орқа томонига биттадан иситкич қўйилади. Ёки
эҳтиёткорлик билан боғланади, бунда электр грелка ёки қум солиб қиздирилган
халтачадан фойдаланиш мумкин. 1-1,5 соат грелка қабул қилингандан кейин
олдиндан тайёрлаб қўйилган ёғ ва шарбат истеъмол қилинади.
Жигарни биринчи марта тозалашда 200 мл.
зайтун ёғи керак бўлади. Бунга 200мл. янги чиқарилган лимон шарбати тайёрлаб
қўйилади. Лимон шарбати нордон бўлганлиги учун ошқозон шираси таркибига кислота
микдори кўп бўлган одамларда ошқозондан 12 бармоқ ичакка ўтиш жойида қисилиш
(спазма) чиқариб қайт қилиш ҳолати бўлиши мумкин. Шу ҳолат бўлмаслиги учун
лимон шарбатидан 100 мл олиб, унга тенг микдорда апельсин шарбати ёки сув
аралаштириб истеъмол қилиш мумкин. Ёғ ва шарбат илиқ ҳолда бўлиши керак. Бошида
З ош қошиқ ёғ ичилади, устидан З ош қошиқ шарбат ичилади. Ҳар 15 дақиқада шу ҳолат яъни ёғ ва шарбатдан ичиб
тамом қилинади.
Иккинчи усулда албатта шифокор бўлиши шарт,
сабаби бунда инъекция қилинади. Олдин 200 мл ёғ 35-40 даража қиздирилиб бирданига ҳаммаси ичилади, кейин ҳар 15 дақиқадан З ош қошиқ шарбат ичиб тамом қилинади. Шарбат ҳам 35-40 даражада бўлиши керак. Ёғ
шарбат ичиш усули қийинроқ кечади, кўнгил айниши, оғриқ бўлиши мумкин. Бундай
ҳоллар бўлиб қолса, 5,0 баралгин дорисидан аста-секин томирга юбориш, ёки
«но-шпа»дан 2,0 микдорда ва церукаль уколидан 2,0 мушак орасига юбориб, ичишни бошлаб юбориш
керак.
Жигарни иккинчи маротаба тозалаганда 250
мл, учинчисида 300 мл ёғ ва шарбат истеъмол қилиш мумкин. Шарбат билан ёғ ичиб бўлганидан кейин буруннинг
чап томон тешиги пахта билан беркитилади, тил учига аччиқ қалампир суркалади,
ҳар дақиқада 4-5 марта чуқур-чуқур нафас олиб, орасида эркин нафас олиб
ўтирилади. Жигардан грелкани олмасдан шу вақт давомида устидан магнит бўлаги ҳам боғланади. Бу жараён ярим соат давом этиши керак. Бундан
мақсад жигар тўқималаридаги қон айланиши харакатини
яхшилаб ёпишиб ётган майда ўт-тошларини ичакка қараб ҳайдашдир.
Шу ярим соат мобайнида ундан кейин 1-2 кун
давомида, йиллар давомида жигарда, ўт йўлларида ёпишиб ётган
қотишмалар, ўт суюқлиги моддалар ўт йўли орқали 12 бармоқли
ичакка чиқа бошлайди. Энди буларни тезроқ ташқарига
чиқариш чораларини кўриш керак, акс холда улар ичакдан яна қонга сўрилиб кетиши мумкин. Ёғ ва шарбат ичиб тамом қилиниб, 0,5 соат ўтгандан кейин ичакдаги чиқиндиларни
суриб олувчи ва олиб чиқувчи-сабзи, карам ва қизил лавлаги (фақат лавлаги пўсти билан қайнатиб пиширилган)
тозаланиб, ювилиб, майда тўрғалади ва истеъмол қилинади. Яна орадан 1-1,5 соат ўтгандан
кейин 25-30 г
магний сульфат тузи 150-200 мл илиқ сувда эритилиб хаммасидан ичилади. Ярим соат ўтгач грелкани олиб қўйса бўлади.
Магний сульфат ва
юқорида қилинаётган муолажалар қон босимининг тушиб холсизланишига олиб келиши мумкин. Шу
холатлар бўлиб қолса
кардиамин томчи дорисидан 20-25 томчи сув билан ичилади. Ёки жен-шень
настойкасидан 20-25 томчи ичилади. Ухлашдан олдин яна бир маротаба хуқна қилинади. Тонг сахар ёки
эрталаб ич юриша бошлайди. Яшил рангли хар хил катталикдаги узум гранулаларига
ёки кўк нўхатга ўхшаш юмалоқ нарсалар кўплаб чиқиши ўт ва жигар йўллари тозаланганидан
далолат беради. Жигарини тозалаган одамлар иложи борича бир хафтагача,
сурункали жигар касаллиги бор беморлар хам доим пархез сақлашлари керак.
Жигарни қайта тозалаш
3 ойда 1 маротаба, 1 йилда 4 маротаба ўтказиш мумкин. Жигар учун зарарли озиқ-овқат махсулотларидан қовурилган, дудланган гўшт, балиқ, қайнатма, гўштли ёки бошқа шўрваларни, айниқса қўй, чўчка ёғлари, совуқ хилдаги озиқ-овқатлар, олий навли ун
махсулотлари, сирка, хантал (горчица) спиртли ичимликлар, ёғли колбасалар, консерваланган гўшт, балиқ ва шу кабилардир, чунки хар бир консерваланган махсулотга
маълум миқдорда махсулот айнимаслиги учун
консервант қўшилади. Булар жигар учун захар
хисобланади. Жигари хаста одамлар буларни истеъмол қилмасликлари
керак. Ёғли сут ва қатиқдан хам эжтиёткорлик билан
истеъмол қилинади. Чунончи, ёғсиз мол гўштидан шўрва пишириш учун гўшт майдаланиб қозонга солинганидан кейин 5-10 дақиқа қайнатиб шўрваси тўкиб ташланади. Қайта - сув қуйиб шўрва пиширилади, унга шолғом, сабзи, қовоқ, картошка ва х.к.лар солинди. Шу усулда пиширилган шўрванинг гўшти ва сабзавотлари
истеъмол қилинади, шўрваси иложи
борича истеъмол қилинмайди. Ўсимлик ёғларидан кунгабоқар, зайтун, кунжут, зиғир ёғлари, ёғи олинган сутдан тайёрланган қатиқ, чакки, айрон, қатиқ суви истеъмол қилиниши мумкин. Олма,
сабзи, қизил лавлаги шарбатларини илиқ холда хар куни истеъмол қилиш зарур.
Бундай шарбатлар овқатдан ярим соат олдин ёки
овқатдан бир ярим-икки соат кейин, тушлик
билан кечки овқат оралиғида истеъмол қилиш керак. Мевалар: тарвуз, қовун хам овқатдан ярим, бир соат олдин ёки бир ярим-икки соат кейинроқ истеъмол қилиниши керак. Булар
тушлик ва кечки овқатга аралаштириб ейилса, овқатнинг нормал хазм бўлишини бузиб қўяди. Жигар хасталикларида оддий олаут ўсимлиги яхши
ёрдам беради. Бу ўсимликдан олинган карсил,
силимарин дорилари дорихоналарда сотилади. Бу дорилардан ёки ўсимликнинг майдаланган қисмидан жигар шамоллаши,
ич қотиши касалликларидада фойдаланиш
мумкин.
Енгил турида
Жигар хасталигида кўпинча маккажўхори сўтаси, мингтомир ўти дамламаси ёки бир дона пўртахол
(апенсил ) ейилса фойдадан холи бўлмайди. Араб халқининг фикрича жигар
хасталигига чалинган беморлар зариқ либос кийсалар мақсадга мувофиқ бўлар экан…
Беморнинг ёши 40 дан ошган бўлса қон
олдириш лозимдир. Бизларнинг *МАЛҲАМ* ҳалқ табобат марказимиз ходимлари кейинги
ўн икки йил давомида бир қанча жигар хасталигига мубтало бўлган
беморлардан қон олиб яхши натижаларга эришмоқдалар (Изох: айрим жигар хасталикларидан қон олиш
умуман мумкин эмас автор) Мурожат учун
телефонларимиз +998-91-611-0-611. Қон олган ва олмоқчи бўлган пайтларда бемор
тўқималаридаги тиқилмаларни юмшатувчи дори гиёхлардан бериб турилади. Жумладан
сканжабин, пўртахол, кийик ўти, гулгандан бир гармдан олиниб истемол қилиб
турилади.
Жигар шиши
Жигарда шиш пайдо бўлганида, бемор танаси
худди жигар рангидек қорамтир сариқ тусга киради ва ҳарорати кўтарилади. Кўз ва
кўз косасида сариқлик аломатлари зохир бўлади. Кўз ва унинг атрофида шишлар
пайдо бўлади. Оёқ, қўл, оғиз ва танглайда шишлар сезиларли бўлиб
пешоб йўллари шишиб беморнинг пешоб қилиши қийинлашади. Бундан пайтларда бемор
зудлик билан бизларни марказга ёки яқин атрофдаги касалхонага мурожат
қилганлари мақулдир. Агарда келишга имкониятлари бўлмаса уй шароитида кўпроқ
сурга дори гиёхлардан ичганлари мақулроқдир. Айниқса шиш сезиларли бўлса
ханталнинг устки қисмини шишган жойларга суртиш ва ошкўк ўрнига истемол
қилишлари мумкин. Яхшиси хантални кунига 200- 300 грамдан истемол қилганлари
мақулроқдир. Уни енгил чайнаб истемол қилишса бўлаверади, сабаб ханталда кам
миқдорда ёғ ва ширинликлар бўлиб жигарни тозалаш ва қувватини ошириш
хусусиятига эгадир.
( бу суратдаги мевалар
бари жигар учун)
Прафессор олимларни
такидлашларича жигар шиши жигар касалликлар ичида кўп учраб турадиган
хасталиклар жумласига кириб бу дард ўткир ичак касаллигидан кейин хам пайдо
бўлиши мумкин. Ёки юрак қон томирларининнг кенгайиши ва торайишидан қаттиқ қўрқувдан, хафақон (давления)дан сўнг келиб чиқиши мумкин. Чунки
бунда қондаги ҳар қандай ўзгаришдан кейин жигарнинг харакати ўзгариб жигар
тўқималарида хар хил касаллик таёқчалари (микроблар)қолиб кетади. Бундай
холларда ширинликлар истемол қилса бўлаверади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки
ширинликни кўпи кони зарардир. Шунинг учун уни миёрида истемол қилган мақулдир.
Жигар ва ўт йўли касалликларида тавсия
этиладиган йиғма чойлар:
Гепатит: (келиб чиқиши ҳар хил бўлган ўткир ва
сурункали жигар яллиғланиш касалликларининг умумий номи)
Доривор қўштирноқ гуллари 20,0
Учбарг барглари (русча-вахта трехлистная) 30,0
Қончўп ўти (русча-чистотел большой) 15,0
Доривор мойчечак гуллари 10,0
Йиғма
чойдан 2 ош қошиқ олиб, унинг устига 1 стакан қайноқ сув солиниб, 5 минут
қайнатилади-да, 1 соат давомида дам едирилади. Сузиб олингач, дамламадан кунига
½ стакандан 2 марта (эрталаб ва кечқурун) овқатланишдан кейин ичилади.
Момақаймоқ илдизи 15,0
Ўткир ялпиз барглари 15,0
Қончўп ўти 15,0
Итжумрут пўстлоғи 15,0
Учбарг барглари 15,0
Йиғма
чойдан 1 ош қошиқолиб, унинг устига 1 стакан қайноқ сув қуйилиб, 20-25 минут
қайнатилгач, сузиб олинади. Қайнатмадан кунига 2 марта ичилади.
Ўткир ялпиз барглари 30,0
Қончўп ўти 30,0
Сариқчой ўти 30,0
Чучукмия илдизи 15,0
Доривор мойчечак гуллари
Йиғма
чойдан 1 ош қошиқ олиб, унинг устига 1
стакан қайноқ сув қуйилади-да, 15-20 минут қайнатилгач, сузиб олинади.
Қайнатмадан кунига 1 стакан 2 марта ичилади.
Ўткир ялпиз барглари 30,0
Доривор мойчечак гуллари 30,0
Сариқчой ўти 25,0
Капалакгул ўти 25,0
Бўйимдарон
ўти 25,0
Итжумрит пўстлоғи 25,0
Йиғма чойдан 1ош қошиқ олиб, устига 1 стакан
қайноқ сув қуйилиб, 20-30 минут дамланади ва сузиб олинади. Дамламадан
кунига 1/2 стакандан 2 маҳал (эрталаб ва
кечқурун) ичилади.
Қўштирноқ
гуллари
40,0
Бўзноч гуллари (русча-бессмертник песчанный ) 40,0
Сариқчой ўти
40,0
Итжумрут пўстлоғи 30,0
Қизилтасма ўти
20,0
Доривор мойчечак гуллари
10,0
Йиғма чойдан 20 гр олиб, унинг устига 1 стакан сув қуйиб 10-12 соат
дамлаб қўйилади (қоронғи ҳамда илиқ жойда), сўнгра 5-7 минут қайнатиб яна 15
минут дамланади. Сузиб олингач, кунига 1 стакандан 3 маҳал ичилади.
Маккажўхор попуги 30,0
Наъматак мевалари 30,0
Қончўп ўти 15,0
Сариқчой ўти 15,0
Ўткир ялпиз барглари 15,0
Қора зира мевалари 15,0
Итжумрут пўстлоғи 15,0
Йиғма
чойдан 20 гр олиб 200 мл сув қуйилади-да, қайнаб турган сув ҳаммомида 30 минут
ушлаб турилгач, 10 минут совутилади. Сузиб олингандан сўнг дастлабки
ҳажмига етгунича қайнаган сув қўшилади.
Дамламадан 1/2 стакандан кунига 2-3
марта истеъмол қилинади.
Ўткир ялпиз барглари 40,0
Қўштирноқ гуллари 40,0
Маккажўхори попуги 40,0
Сачратқи илдизи 30,0
Жостер мевалари (русча-жостер слабительний) 30,0
Оддий арча мевалари (русча-можжевельник
обикновенний) 20,0
Доривор мойчечак гуллари 10,0
Йиғмадан 4 чой қошиқ олиб, унинг устига қайнатилмаган 3 стакан сув қуйилади ва тун бўйи қолдирилади. Эрталаб 5
минут қайнатиб 20 минут совутилади ва сузиб олинади. Дамламадан 1 стакандан 3
марта ичилади.
Бўзноч гуллари 20,0
Сариқчой ўти 20,0
Қизилтасма ўти 20,0
Газандаўт барглари 10,0
Итжумрут пўстлоғи 10,0
Наъматак мевалари 10,0
Қайин барглари 10,0
Йиғма
чойдан 1 ош қошиқ олиб 1 ярим стакан қайноқ сув қуйилади-да, 5 минут
қайнатилгач, 4 соат дамлаб қўйилади ва сузилади. Дамламадан кунига 1/2 стакандан 3 маҳал ичилади.
Олимлар фикри
Профессор А.Я.Ибрагимов ўзининг доривор ва зиравор ўсимликлар ҳақидаги
китобида ёзишича, ҳар куни ярим кг ҳом қовоқни қиргичдан ўтказиб ейилса
ёки пиширилгандан 2 кг
хар куни З ой мобайнида ейилса жигар ва буйрак касалликларини даволайди, жигар
ошқозон ичаклар фаолиятини яхшилайди,
кунига бир стакан янги чиқарилган қовоқ шарбатини хўплаб ичилса буйрак, жигар
касалликларида модда алмашинуви бузилиш холларида яхши таъсир қилар экан.
Рус олими Н.Уокер усулида тозалаш усули
қуйидагича:
3-5 маротаба бир стакандан битта лимон
сувига ярим стакан иссиқ сув қўшиб сабзи шарбати,
бодринг қизилча шарбат қўшиб ичилади. Муолажа бир неча кундан бир неча
хафтагача давом эттирилади. Қизилча шарбатини «Малхам» халқ табобати марказидан олишингиз мумкин.
Буни қилишнинг иложи бўлмаса турп билан
жигарни тозалаш мумкин. 10 кг
турпни олиб яхшилаб ювиб, пўстлоги билан гўшт майдалагичдан ўтказасиз. Сўнгра шарбат чиқаргичда сувини олиб, 3 литрини музлатгичда қўйиб, қолган
қисмини хар бир литрига 300 г
асал ёки шакар аралаштириб иссиқ жойда сақланади. Турп
шарбати 1 чой қошиқдан овқатдан бир соат кейин қабул қилинади. Жигарда оғриқ бўлмаса бир ош қошиқдан, сўнгра икки ош қошиқдан истеъмол
қилиб уни ярим стаканга етказиш мумкин. Жигарда оғриқ бўлса грелка қўйилади.
Турп шарбатини истемол қилган пайтда ғўр-шўр овқатлар дудланган маҳсулотлар,
гўшт махсулотлари истеъмол қилиш мумкин эмас.
Жигар касалликларининг ҳамма турларида
долчин, мурч, қизил атиргул ва бадбўй ҳидни бартараф қилувчи хушбўй дорилар
берилади ва буларнинг хар бирига асал ва ёки асал суви қўшиб ёки аралаштириб
ичилади. Асал шираси ўтга ва жигарга яхши сингиши боис ижобий натижа беради ва
пешоб орқали зарарли унсурларни чиқариб юборади.
Жондан сабринг олса жигаринг заиф,
Зиркнинг шарбатидан топилар нафи.
Товуқ гўшти, майиз, яна анордан
Есанг, хосил бўлар бу иллат дафи.
Комментариев нет:
Отправить комментарий