🔸Агар инсонлардан озор чексангиз, ўз ака-укалари томонидан хиёнатга учраган ЮСУФ алайҳиссаломни эсланг!
🔹Агар Ота-онангиз сизга қарши чиқса, ўз отаси ўтга ташланишига рози бўлган ИБРОҲИМ алайҳиссаломни эсланг!
🔸Муаммолардан чиқиш йўлини кўрмаётган бўлсангиз, Балиқ қорнига тушган ЮНУС алайҳиссаломни эсланг!
🔹Агар сизга туҳмат қилишса, туҳматлар остида қолган ОИША розиаллоҳу анҳани эсланг!
🔸Агар касал бўлсангиз, танангиз оғриқдан қийналаётган бўлса, касалликдан сизданда
кўпроқ азоб чекган АЮБ алайҳиссаломни эсланг!
🔹Агар ўзингизни якка ҳис қилсангиз, ер юзида ёлғиз яратилган ОДАМ алайҳиссаломни эсланг!
🔸Агар сизга қийин кўринган иш устида иккиланаётган бўлсангиз, ҳеч иккиланмасдан кема ясаб йўлга чиқган НУҲ алайҳиссаломни эсланг!
🔹Агар оилангиз, яқин дўстларингиз устингиздан кулаётган бўлса, бутун яқинлари тарафидан азиятларга учраган МУҲАММАД алайҳиссаломни эсланг!
🔶Аллоҳ келгуси авлодга ўрнак бўлсин учун барча Пайғамбарларга синоф берди. Агар сиз ҳам Аллоҳ йўлида бўлсангиз шубҳасиз Аллоҳ сизни имтиҳон қилиб шу синовларнинг базисини беради.
🔷Билингки ким Аллоҳга таваккул қилиб қийинчиликларга сабр қилса Аллоҳнинг ўзи унга кифоя қилади.
▪️Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Бақара 153-оят)
▪️ Аллоҳ сабрлиларни севади. (Ол-Имрон 146-оят)
▪️Ва сабрлиларга (гўзал оқибатни) башорат беринг! (Бақара 155-оят)
Комментариев нет:
Отправить комментарий