ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 28 декабря 2017 г.


ЮРАКНИ АСРАНГ.
Юрак- инсон танасидаги энг муҳим мушак ҳисобланади. Танадаги барча мушакларга кислородга тўйинган қонни айнан юрак етказиб беради. Кетма-кет қисқариб, бир дақиқада 5 литрга яқин қонни ҳайдайди. Юрак- ўз-ўзини қон билан таъминлайдиган ягона мушак. Агар юрак ўзини ва бошқа бирор аъзони қон билан таъминлай олмаса, у ҳолда стенокардия, миокард инфаркти, инсульт, юрак етишмовчилиги каби жиддий асоратлар келиб
чиқиши мумкин.

СТЕНОКАРДИЯ
Сиз кўкрак соҳасидаги оғриқни сезасиз. Аслида юрак оғриётган бўлади. Ушбу оғриқ хавотир ёки ўлим қўрқуви билан кечади. Бу хавф-хатар ҳақидаги жиддий огоҳлантиришдир. Агар сизни кўкрак қафасидаги оғриқ безовта қилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.

МИОКАРД ИНФАРКТИ
Агар юракка узоқ вақт давомида қон етиб келмаса, миокард инфаркти юзага келади. Бу юрак мушагининг бир қисми ўлганлигини билдиради. Ушбу вазият кўнгилсизлик билан тугаши мумкин. Бироқ беморлар орасида миокард инфарктини ўтказгач, нафақат узоқ , балки серунум ҳаёт кечирганлар ҳам бор.

ЮҚОРИ АРТЕРИАЛ БОСИМ
Юқоридаги атамани изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. Чунки қон томирлар бўйлаб юқори босимда оқиб ўтади ва бу билан томир деворига сезиларли таъсир кўрсатади. Қон босимининг доимо баланд бўлиб туриши артериал гипертония деб аталади. Қон босими баланд бўлганда, юрак катта куч билан қон ҳайдашга мажбур бўлади. Юқори артериал босим шроитида томирлар осонгина шикастланади. Гипертонияни бежизга “ тилсиз қотил” деб аташмайди, сабаби, қон босими ошиши кўпинча белгиларсиз кечади ва ҳар қандай ёшда пайдо бўлиши мумкин. Бу касалликка чалинишни истамасангиз керак. Шундай экан, доимо ўз артериал босимингизни ўлчаб юринг. Бу оддий ва оғриқсиз жараёндир!
Қон босимини доимий назоратда тутинг.
Артериал босим 140/90 мм.сим.уст.дан паст бўлиши керак.
Агар кўрсаткич бундан юқорироқ бўлса, сиз ўз соғлиғингизга жиддийроқ эътибор беринг ва албатта шифокорга мурожаат қилинг!
Юракни асраш ва соғлом ҳаёт кечиришнинг қуйидаги оддий қоидаларига риоя қилинг:

1. Тўғри овқатланиш.
2. Вазнни назорат қилиб туриш.
3. Жисмоний фаоллик.
4. Дорилар қабул қилиш.

Яна бир энг муҳим нарсани унутманг! Юрак хасталиклари туфайли ўлимнинг деярли ярми чекиш туфайлидир.


Комментариев нет:

Отправить комментарий